22.12.2024, Якшанба

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бўйича ахборотни тўплаш ва уни эълон қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот жиҳатидан очиқлигини янада ошириш, жамоатчиликда амалга оширилаётган ишларнинг мақсади, вазифалари, бориши ҳамда натижалари, республиканинг глобал ахборот жамиятига уйғун интеграциялашуви ҳақида ўз вақтида тўлақонли ахборотни тезкорлик билан етказишда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1.   Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдар шахслар ва улар билан алоқа боғлаш маълумотлари 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолияти тўғрисида эълон қилиниши (чоп этилиши) лозим бўлган ахборот материаллари рўйхати 4-иловага мувофиқ;

“Ахборотдан фойдаланувчиларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши очиқ мажлисларида иштирок этиш тартиби тўғрисида”ги Низом 5-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг портали доирасида “Очиқ маълумотлар порталида”ги “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши” рукни остидаги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ҳукумат портали (расмий веб-сайти) www.karakalpakstan.uz даги маълумотлар базаларини тўлдириш ва мунтазам равишда янгилаб боришда лозим бўлган ахборот ва маълумотларни тақдим этишга масъул бўлганлар рўйхати 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Маълумотлар базасини шакллантиришга масъул этиб бириктирилган ташкилот раҳбарлари иловада келтирилган рўйхат бўйича маълумотларни белгиланган муддатларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати (Ч.Елмуратов)га тақдим этиб борсин:

Ахборот хизмати маълумотларни таҳлил ва таҳрир қилиб, Очиқ маълумотлар портали ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтида жойлаштириш чорасини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси (Т.Баекеев) Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК (О.Турғанбаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларни Порталга мунтазам равишда жойлаштириб бориш бўйича амалий ёрдам кўрсатсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати маълумотлар базасининг юритилиши натижаси бўйича, ҳар чорак якуни ҳақида кейинги ойнинг 10 санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ахборот киритиб борсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ж.Ембергеновга юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                                          Қ.Сариев

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг

2019 йил 2 мартдаги 83-сонли

қарорига 1-илова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолияти тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор

шахслар ва улар билан алоқа боғлаш

МАЪЛУМОТЛАРИ

Лавозими

Ф.И.Ш

Алоқа боғлаш

1

Ахборот-таҳлил бошқармаси етакчи мутахассиси, Ахборот хизмати ходими

Елмуратов Чаржаубай Маденович

(861) 222-92-72

pressa.rk@exat.uz

2

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти

Шамуратов Атамурат Шамунович

tadbirkor@karakalpakstan.uz, a.amanov@exat.uz

0(361) 222-09-90

3

Экология ва Оролбўйи ҳудудини

ривожлантириш котибияти 

Салихов Асхат Абатжанович

(61) 224-23-82

environmentrk@karakalpakstan.uz

a.salixov@exat.uz

4

Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, транспорт, алоқа ва коммуникация масалалари 

бўйича котибияти

Матыков Азат Ибрагимович

sanoat@karakalpakstan.uz

0(361) 222-95-15

5

Ёқилғи-энергетика, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти

Аметов Махмуд Гулимбаевич

energetika@karakalpakstan.uz, m.ametov@sovminrk.uz 0(361) 222-22-88

6

Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича котибияти

Таджимуратов Мейрбек Бахтиярович

invest@karakalpakstan.uz

0(361) 222-56-07

7

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибияти

Усанатдинов Омирбай Аманбаевич

qishloq_suv@karakalpakstan.uz, m.nurjanov@exat.uz

0(361) 222-96-97

8

Ёшлар сиёсати ва маданий-маърифий масалалари бўйича котибияти

Ғаниев Темирбай Турғанбахиевич

(861) 222-56-78

t.ganiyev@exat.uz

9

Ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибияти

Аймбетов Байрам Шарапатдинович

ijtimoiy@karakalpakstan.uz 0(361) 222-05-51

10

Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти

Сейтимбетов Алишер Алланиязович

jamoat@karakalpakstan.uz

0(361) 222-17-42

11

Хотин-қизлар масалалари бўйича котибияти

Бахиева Гулзира   Аминовна

xotin_qizlar@karakalpakstan.uz

0(361) 222-26-12

12

Умумий бўлим

Мамбетызаев

Асқар

Абатбаевич

umumiy@karakalpakstan.uz, u.xasanov@exat.uz

0(361) 222-15-07

Эслатма: Агар ходимлар бошқа ишга ўтганда ёки ишдан бўшаган тақдирда масъулият уларнинг ўрниларига тайинланган шахсларга юкланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг

2019 йил 2 мартдаги 83-сонли қарорига 2-илова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

фаолияти тўғрисидаги уларнинг расмий веб-сайтларида

жойлаштириладиган ахборот

РЎЙХАТИ

1.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳуқуқий мақомини, шу жумладан Вазирлар Кенгашининг, унинг бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг ташкилий тузилмаси, функциялари ва вазифасини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

б) Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши, халқи, иқтисодий кўрсаткичлари, туризм салоҳияти, статистик маълумотлари ҳамда давлат рамзлари;

в) Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

г) Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар;

д) Вазирлар Кенгаши фаолияти соҳасида қабул қилинган дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар (номи, мақсади, асосий вазифалари, буюртмачилари, бош ижрочилари, амалга ошириш муддатлари ва кутилаётган натижалар);

е) Вазирлар Кенгаши томонидан ўтказиладиган тадбирлар (мажлислар, йиғилишлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар) тўғрисидаги маълумотлар, Вазирлар Кенгашининг кундалик фоалияти тўғрисидаги бошқа ахборотлар;

ж) Вазирлар Кенгашининг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

з) амалга оширилишида Вазирлар Кенгаши иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги маълумотлар;

и) Вазирлар Кенгаши фаолияти соҳасига кирадиган тармоқнинг аҳолини, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда унинг ривожланиш динамикасини тавсифлайдиган асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар;

к) бўш иш ўринлари ва ишга қабул қилиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;

л) Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтда жойлаштиришни зарур деб ҳисоблайдиган умумий фойдаланиладиган бошқа ахборот ва маълумотлар.

2. Вазирлар Кенгаши томонидан расмий веб-сайт орқали кўрсатиладиган базавий ахборот хизматлари рўйхатига қуйидагилар мажбурий тартибда тақдим этилади:

а) Вазирлар Кенгаши раҳбарлари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, биографик маълумотлар ва улар билан боғланиш маълумотлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари);

б) Вазирлар Кенгашининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлинмаларининг телефон рақамлари ва манзил реквизитлари (почта, электрон манзили ва бошқалар), уларнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумотлар бериш хизмати ва ишонч телефонларининг рақамлари;

в) Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинадиган аризалар, бланкалар ва статистик ҳисоботлар шакллари;

г) фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;

д) Вазирлар Кенгаши фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот тусидаги шарҳлар;

е) Вазирлар Кенгашининг Раиси  ва унинг ўринбосарларининг расмий нутқлари (табрик сўзлари) ва баёнотлари матнлари;

ж) Вазирлар Кенгашининг расмий статистик ахбороти;

з) бошқа тегишли сайтларга ҳаволалар;

и) электрон-рақамли имзо қўлланишига кўра юридик ва жисмоний шахслардан ҳисоботлар, хатлар, аризалар, шикоятлар ва бошқа шаклдаги мурожаатларни қабул қилиш имконияти.

3. Расмий сайтда бошқа манбалардан ахборотни жойлаштиришга фақат ахборот манбаи кўрсатилган тақдирда йўл қўйилади.

2019 йил 2 мартдаги 83-сонли қарорига 3-илова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар

РЎЙХАТИ

1. Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборот.

2. Жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ахборот, шунингдек, унинг шахсий ҳаёти сирини очувчи ахборот, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

3. Ахборот манбаи ёки тахаллус билан имзо чеккан муаллиф тўғрисидаги ахборот, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

4. Ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сири тўғрисидаги ахборот.

5. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тергов ва суд юритуви сири ҳисобланган маълумотлар.

6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот эгаси ахборот олишни чеклаган хизматга доир маълумотлар.

7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тижорат сири ҳисобланган маълумотлар.

8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган банк сири, шахсни суғурталаш ва васият сири.

9. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган (врачлик сири, нотариал ҳаракатлар, адвокатлик сири ва бошқалар) касб фоалияти билан боғлиқ маълумотлар.

10. Улар ҳақидаги маълумотлар расмий тарзда эълон қилингунга қадар ихтиро, фойдали модел ёки саноат намунасининг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар.

2019 йил 2 мартдаги 83-сонли қарорига 4-илова

фаолияти тўғрисидаги эълон қилиниши (чоп этилиши)

лозим бўлган ахборот материаллари

РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Кенгашининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.

2. Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар ҳамда бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларнинг ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотлар.

3. Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар.

4. Вазирлар Кенгаши томонидан ишлаб чиқилаётган қарорларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар.

5. Вазирлар Кенгаши томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга ошириши тўғрисидаги маълумотлар.

6. Вазирлар Кенгаши томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар)тўғрисидаги маълумотлар.

7. Вазирлар Кенгашининг жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар.

8. Амалга оширилишида Вазирлар Кенгаши иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар.

9. Чорак ҳамда йил якунлари бўйича республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар тўғрисидаги маълумотлар.

10. Вазирлар Кенгаши томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва ким-ошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар.

11. Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар.

12. Вазирлар Кенгаши томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар.

13. Вазирлар Кенгашида ўтказиладиган чорак якунларига бағишланган фаоллар йиғилиши, халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сессиялари (очиқ мажлислар)ни ўтказиш режалари, шу жумладан йиғилишларнинг кун тартиби.

2019 йил 2 мартдаги 83-сонли қарорига 5-илова

“Ахборотдан фойдаланувчиларнинг Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши очиқ мажлисларида иштирок

этиш тартиби тўғрисида”ги

НИЗОМ

Мазкур Низом “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ахборотдан фойдаланувчиларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши очиқ мажлисларида ҳозир бўлиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини 7-моддасига асосан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (жумладан, Вазирлар Кенгаши)нинг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади.

2. Мазкур Низом талаблари Вазирлар Кенгаши томонидан очиқ мажлисда иштирок этиш учун таклиф этилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Вазирлар Кенгашининг мажлислари очиқ тарзда ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

4. Вазирлар Кенгашининг фаолиятига оид ахборотдан фойдаланувчиларнинг танишиб чиқишлари учун Вазирлар Кенгашининг расмий веб-сайтида ва бинонинг ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарида ёки махсус ажратилган жойларида очиқ мажлисларни ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган санаси, жойи, вақти ҳамда зарур ахборот стендлари ёки шундай мақсад учун мўлжалланган техник воситаларга мажлис ўтказилишидан камида уч кун олдин жойлаштирилиши шарт.

2-боб. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг очиқ мажлисларда ҳозир бўлиши

5. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг очиқ мажлисларида ҳозир бўлиши учун Вазирлар Кенгашига сўров билан мурожаат қилади. Сўров “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
20-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.

Ахборотдан фойдаланувчиларнинг идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўровлар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

6. Сўров келиб тушган куни Вазирлар Кенгаши томонидан алоҳида махсус журналда рўйхатга олинади ва зудлик билан кўриб чиқилади. Мазкур журнал мажлис котиби томонидан юритилади.

7. Сўровга асосан мажлис котиби ахборотдан фойдаланувчини очиқ мажлисда иштирок этувчилар рўйхатига киритади ҳамда бу ҳақда фойдаланувчига маълум қилади. Очиқ мажлиснинг ўтказилиш санаси, вақти ёки жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда фойдаланувчига маълум қилинади.

8. Ахборотдан фойданувчилар очиқ мажлисга шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида киритилади.

9. Ахборотдан фойданувчи очиқ мажлисга келмаган тақдирда, мажлис котиби томонидан бу ҳақда махсус журналга ёзиб қўйилади.

10. Вазирлар Кенгашининг мавжуд имкониятларидан ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар сонидан келиб чиқиб, очиқ мажлис ўтказиладиган залда ахборотдан фойдаланувчилар учун жой тайёрланади. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ мажлис ўтказиладиган залга махсус журналдаги қайд этиш кетма-кетлиги асосида жойлаштирилади.

Ахборотдан фойдаланувчилар сонининг кўплиги сабабли, уларни очиқ мажлис ўтказилаётган залга жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда, улар мажлиснинг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари мумкин бўлган хонага жойлаштирилади.

11. Вазирлар Кенгаши томонидан ахборотдан фойдаланувчилар очиқ мажлиснинг боришини видео тасвир орқали монеликсиз кузатиб боришлари учун ажратилган хона жиҳозлаб қўйилади.

12. Ахборотдан фойдаланувчилар очиқ мажлис бошлангунга қадар белгиланган жойга етиб келиши, рўйхатдан ўтиши ва белгиланган жойга ўтириши лозим. Ахборотдан фойдаланувчилар раислик қилувчи томонидан мажлис бошланганлиги эълон қилингандан сўнг келган тақдирда, кечикиб келган ҳисобланади ва улар мажлисга қўйилмайди.

13. Ахборотдан фойдаланувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган очиқ мажлиснинг регламентида белгиланган тартибда мажлисда саволлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

14. Ахборотдан фойдаланувчи томонидан мажлис давомида мажлис кун тартибига тааллуқли бўлмаган ва ушбу мажлисда муҳокама қилинмаган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилган ёки саволлар билан мурожаат этилган тақдирда, унга мазкур масала бўйича ахборот олиш тартиби тушунтирилади.

15. Ахборотдан фойдаланувчи мажлис ўтказилаётган вақтда тартибни бузмаслиги шарт. Ахборотдан фойдаланувчи мажлис ўтказилаётган вақтда тартибни бузган тақдирда, раислик қилувчи томонидан огоҳлантирилади.

Ахборотдан фойдаланувчи тартибни такроран бузган тақдирда, у раислик қилувчи томонидан мажлис ўтказилаётган залдан чиқариб юборилади. Мазкур ҳолат юзасидан мажлис котиби далолатнома тузади ва далолатнома раислик қилувчи томонидан имзоланади.

16. Ахборотдан фойдаланувчиларга очиқ мажлисни фотосуратга, видео тасвирга олишга, овоз ёзиш воситаларидан фойдаланишга рухсат берилмайди.

17. Мажлис баённомасида очиқ мажлисда ҳозир бўлган ахборотдан фойдаланувчиларнинг иштироки ҳақида тегишли маълумотлар кўрсатилиши лозим.

3-боб. Якуний қоида

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг 2015 йил 25 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган намунавий Низомга мувофиқ ишлаб чиқилди.

2019 йил 2 мартдаги 83-сонли қарорига 6-илова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА

Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади.

2. Давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.

3. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

4. Сўровлар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши керак.

5. Ёзма сўровда мурожаат этувчининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда электрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат этувчининг сўровга ахборот тизими орқали электрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир.

6. Сўровлар давлат тили, қорақалпоқ тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.

7. Қуйидагилар сўров ҳисобланмайди:

жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоят ҳамда таклифлари;

тақдим этилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган, давлат органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турлари;

давлат органининг бошқа органларга уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олишга доир сўровлари.

8. Ахборотдан фойдаланувчи томонидан сўралган ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, сўровда кўрсатилган ахборотни тақдим этиш рад этилади ва ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.

2-боб. Сўровларни қабул қилиш

9. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат шаклида сўров билан мурожаат этиши мумкин. Бунда электрон ҳужжат шаклидаги сўровлар давлат органларининг расмий веб-сайтлари, электрон почта манзиллари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.

10. Сўровларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш давлат органи раҳбарининг буйруғи билан белгиланган сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан амалга оширилади.

11. Сўров почта орқали келиб тушганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан конвертда сўров мавжудлиги текширилади.

Конвертда сўровнинг ёки сўровда кўрсатилган иловаларнинг мавжуд эмаслиги аниқланганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири (сўров ва у юборилган конверт билан бирга) сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходимда қолади, иккинчиси кузатув хатига илова қилинган ҳолда конвертда кўрсатилган манзил бўйича юборилади.

12. Электрон ҳужжат шаклида сўров тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда эса — навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.

13. Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

14. Сўров аноним деб эътироф этилганда, бу ҳақда ижрочи (ёки ижрочилар) томонидан хулоса тузилади. Хулосада сўровни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Сўровни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан тасдиқланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан ижродан олинади.

15. Аввалги сўровлар бўйича юборилган жавобдан норозилик билдирилган, шунингдек агар такрорий сўров келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги сўров ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир ахборотдан фойдаланувчидан келиб тушган сўров такрорий деб ҳисобланади.

Такрорий сўровга у келиб тушгандан сўнг навбатдаги рўйхат индекси берилиб, сўровларни рўйхатга олиш журналида ёки электрон ҳужжат айланиш тизимида «такрорий» деб қайд этилади.

16. Айнан бир ахборотдан фойдаланувчининг сўрови нусхаси сўров дубликати ҳисобланади. Давлат органига сўров дубликати (нусхаси) келиб тушган ҳолларда, ушбу сўровга алоҳида тартиб рақами берилмасдан, биринчи марта рўйхатга олинган сўровнинг тартиб рақами ва ундан сўнг бош ҳарфда «Д» белгиси ҳамда сўров келиб тушган сана билан қайд этилади (масалан, сўров биринчи марта 2016 йил 10 мартда 10-1-25 билан рўйхатга олинган бўлиб, сўров дубликати ҳам келиб тушганда, «2016 йил 10 март, 10-1-25/Д» каби рўйхатга олинади).

3-боб. Сўровларни рўйхатдан ўтказиш

17. Сўров давлат органига келиб тушгандан сўнг, у сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан Сўровларни рўйхатга олиш журналига ёки электрон ҳужжат айланиш тизимига қайд этилади.

18. Сўровларни рўйхатга олиш журнали ёки электрон ҳужжат айланиш тизимида сўров қабул қилинган сана, сўровнинг тартиб рақами, сўров билан мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи (юридик шахслар учун — юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар, сўровнинг қисқача моҳияти, агар сўров дубликат ёки такрорий бўлса, унинг дубликат ёки такрорийлиги ҳамда сўров ижроси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

19. Ахборотдан фойдаланувчи ўз сўровини у кўриб чиқилгунга қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

4-боб. Сўровларни қайта ишлаш

20. Қабул қилинган ва рўйхатга олинган сўровлар бир иш куни ичида давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосарига резолюция (сўровни ижро этиш бўйича кўрсатма) қўйиш учун киритилади.

21. Резолюцияда сўровни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинма(лар) раҳбарининг фамилияси, топшириқ мазмуни акс эттирилади ҳамда давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва сана қўйилади.

22. Резолюция ёзилганидан сўнг, сўров сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан сўровни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинма ходимига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.

23. Сўровлар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг19-моддасида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

24. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим мунтазам равишда давлат органида сўровлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек давлат органи фаолияти тўғрисида мунтазам сўралувчи ахборотларни нашр этиш ҳамда бошқа муҳим масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида сўровларни умумлаштириш, уларни мазмунан бирлаштириш ва бошқа шаклларда қайта ишлашни амалга оширади.

5-боб. Оғзаки сўровларни қабул қилишни ташкиллаштириш

25. Давлат органида мазкур давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида белгиланган кунлар ва соатларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.

26. Давлат органида ахборотдан фойдаланувчиларни қабул қилиш учун мўлжалланган алоҳида хона ажратилиши мумкин.

27. Ахборотдан фойдаланувчи оғзаки мурожаат этаётганда, давлат органи масъул ходимига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, юридик шахснинг вакили эса, ўзининг шахсини ва ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларини кўрсатиши керак. Бундай ҳужжатларни кўрсатмаган ахборотдан фойдаланувчилар қабул қилинмайди.

28. Оғзаки сўров билан мурожаат қилган ахборотдан фойдаланувчини қабул қилиш сўров моҳиятидан келиб чиқиб, тегишли бўлинма раҳбари ҳамда сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ходими ёки масъул ходим иштирокида амалга оширилади.

Агарда оғзаки сўров билан мурожаат этган ахборотдан фойдаланувчини қабул қилиш вақтида ушбу сўровни кўриб чиқиш мазкур давлат органининг ваколат доирасига кирмаслиги аниқланса, унга сўралаётган ахборотни олиш бўйича сўров билан қайси давлат органига мурожаат этиши мумкинлиги тушунтирилади ва бу ҳақда Сўровларни рўйхатга олиш журналига ёки электрон ҳужжат айланиш тизимига қайд этилади.

29. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг оғзаки сўровлари давлат органининг «ишонч телефонлари» орқали қабул қилиниши мумкин. Бунда сўровлар мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

30. Оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши керак.

6-боб. Сўровларнинг кўриб чиқилишини мониторинг қилиш

31. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан сўровлар кўриб чиқилишини доимий мониторинг қилади, зарур ҳолларда, сўровларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўради.

32. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби сўровларни ижро этиш учун масъул этиб белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида давлат органи раҳбарини дарҳол хабардор қилади.

33. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда давлат органи раҳбарига сўровлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурат бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этади.

34. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни умумлаштириб, таҳлил қилиб боради.

Зарур ҳолларда, таҳлил натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига давлат органида сўровлар билан ишлаш тизимини ва тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан, шунингдек ахборотдан фойдаланувчилар томонидан давлат органи фаолияти тўғрисида мунтазам сўралувчи ахборотларни нашр этиш ҳамда бошқа муҳим масалалар бўйича таклифлар киритади.

7-боб. Якуний қоидалар

35. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

36. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.

2019 йил 2 мартдаги 83-сонли қарорига 7-илова

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ҳукумат портали (расмий веб-сайти) www.karakalpakstan.uz даги маълумотлар базаларини тўлдириш ва мунтазам равишда янгилаб боришда лозим бўлган ахборот ва маълумотларни тақдим этишга масъул бўлганлар

РЎЙХАТИ

Очиқ маълумотлар рўйхати

Маълумот тайёрлаш учун масъуллар

Ҳар ойда

1

Вазирлар Кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги вазирлик ва идоралардаги бўш лавозимлар ҳақида ахборот

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ташкилий-назорат гуруҳи

2

Бериладиган лицензиялар реестри

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши котибият, бошқарма, гуруҳ ва бўлимлари

3

Рухсат бериш ҳарактеридаги бериладиган ҳужжатлар реестри

Маҳаллий бюджетнинг асосий параметрлари

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги

5

Республикадаги нодавлат мактабгача таълим муассасалари рўйхати (шаҳар ва туманлар кесимида электрон почта манзили ва телефон рақамлари билан)

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача талим вазирлиги

6

Жорий этилаётган инвестиция дастурлари тўғрисида маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш,эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича котибияти

Ҳар чоракда

7

Вазирлар Кенгашининг Раиси билан боғланиш ҳамда уларнинг қабул соатлари ҳақида маълумотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Умумий бўлими

8

Геоҳудудий маълумотлар киритилган ҳолда манзиллар тўғрисидаги маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича котибияти

9

Асосий кўрсаткичлар, статистик ахборот ҳамда инвестицион лойиҳалар тўғрисида маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси

10

Вазирлар Кенгаши тасарруфига кирувчи қуйи ташкилотлар ҳамда уларнинг манзиллари ва боғланиш маълумотлари киритилган ҳолда рўйхати

Маҳаллий бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бошқа турлари

Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси

12

Коммунал хизматларнинг тарифлари (сув билан таъминлаш хизмати, канализация, иссиқлик энергияси хизматлари)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ёқилғи-энергетика, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти

13

Бозорлар ва савдо комплекслари рўйхати (шаҳарлар ва туманлар кесимида почта манзиллари билан)

“Қарақалпақ дийқан базары” Республика бирлашмаси

14

Макроиқтисодий кўрсаткичлар

15

Хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий кўрсаткичлари

16

Асосий давлат дастурларининг кўрсаткичлари

17

Демографик маълумотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси

18

Давлат классификаторлари

19

Ҳудудий ривожланишнинг статистик маълумотлари

20

Аҳоли жон бошига нисбатан ялпи ички маҳсулот

21

Ҳудудлар бўйича умр давомийлиги кўрсаткичлари

22

Ҳудудлар бўйича аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги статистик маълумотлар

23

Ёлғиз нафақахўр, ногирон ва ёрдамга муҳтож аҳоли учун ажратилган уйлар тўғрисида статистик маълумотлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича котибияти,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Хотин-қизлар масалалари бўйича котибияти

Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимлиги

24

Оилавий бизнес ва ҳунармандчилик билан шуғулланувчилар тўғрисидаги статистик маълумотлар

25

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар рўйхати (почта манзили, алоқа маълумотлари ва фаолият шакли)

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

26

Канализация тизимларидан фойдаланувчи аҳоли сони

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ёқилғи-энергетика, коммунал хожалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти

27

Шаҳар ичи, туман ичи ва шаҳарлараро жамоат транспортлари тўғрисидаги маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Саноатни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича котибияти, Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимлиги

28

Республика ҳудудида қурилаётган намунавий уй-жойлар тўғрисида маълумот

“Қишлоқ қурилиш инвест” Инжиниринг компанияси МЧЖ Қорақалпоғистон филиали

29

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва Раис ўринбосарларининг жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабулларини ташкил қилиш жадвали

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Умумий бўлими

30

Республикада бўш турган, вақтинча фойдаланишда бўлмаган бино ва иншоотлар тўғрисида маълумот

31

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган мактабгача таълим муассасалари тўғрисида маълумот (почта манзили ва боғланиш телефон рақамлари билан)

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги

32

Аҳоли хонадонларида мевали дарахтларни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Кенгаши,

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

33

Аҳоли хонадонларида чорва моллари, молларнинг бош сонини кўпайтириш кўрсатгичлари

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария қўмитаси,

34

Аҳоли хонадонларидаги муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш чора-тадбирлари кўрсаткичлари

35

Республикада фаолият юритадиган туристик фирмалар тўғрисида маълумот

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси

36

Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган меҳмонхоналар ва туроператорлар тўғрисида маълумот(почта манзили ва боғланиш телефон рақамлари билан)

37

Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллий давлат бошқаруви органлари тўғрисида батафсил маълумот (почта манзили ва боғланиш телефон рақамлари билан)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташкилий-назорат гуруҳи

38

Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатдан ўтган қўшма корхоналар тўғрисида маълумот (шаҳар ва туманлар кесимида почта манзили билан)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти

39

Қорақалпоғистон Республикасидаги жамоат ташкилотлари тўғрисида (шаҳар ва туманлар кесимида почта манзили билан) маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти

40

Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий ўқув юртлари тўғрисидаги маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий масалалари бўйича котибияти

41

Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий ўқув юртларида таҳсил олиш давомида номдор стипендиялар соҳиби бўлганлар тўғрисида маълумот

42

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритадиган ФХДЁ бўлимлари тўғрисида маълумот

43

Аҳолининг миграция кўрсаткичлари

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси

44

Бандликга кўмаклашиш марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони

45

Республика ялпи ҳудудий маҳсулотининг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркиби тўғрисида маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси  Статистика бошқармаси

46

Иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш

47

Ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотлари тўғрисида маълумот

48

Йирик корхоналар бўйича иқтисодий фаолият турлари кесимида саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш

49

Кичик тадбиркорлик субъектлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмдаги хусусий тадбиркорликнинг (фуқаролар мулки) улуши

50

Молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг тақсимланиши

51

Оммавий савдоларда сотиладиган давлат объектлари

52

Транспорт турлари бўйича юк ва йўловчи ташиш айланмаси

“Ўзавтотранс” агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси,

53

Фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария қўмитаси

54

Чорва моллари ва паррандалар бош сони ҳақида маълумот

55

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар

Қорақалпоғистон Республикаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиғи вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси,

56

МДҲ ва бошқа давлатлар кесимида Республиканинг ташқи савдо айланмаси

57

Республика экспорт-импорти таркиби

58

Республика ташқи савдо айланмасида катта улушга эга бўлган давлатлар билан товарлар айланмаси ҳақида маълумот

59

Бозор хизматлари ишлаб чиқаришининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши

60

Ҳудудлар кесимида бозор хизматлари ишлаб чиқарилиши

61

Шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетининг 2019 йил ва кейинги йиллар параметрлари

Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ бошқармаси

62

Республикада маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловлари миқдорларида тўғрисида маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

63

2019 йил ва кейинги йиллар даромадлар ва солиқлар тушумларидан Республикадаги шаҳар ва туманларнинг бюджетлерига ажратмалар меъёрлари тўғрисида маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси