Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 3 июлдаги “Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида” ги 497-сонли қарори ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 3 июлдаги “Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида”ги 497-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йиль 3 июлдаги “Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳақида”ги 497-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) Қуйидагилар:
Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси тўғрисида низом 1-иловага;
Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарига гувоҳнома бериш тартиби 2-иловага;
Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарига кўкрак нишони бериш тартиби 3-иловага;
Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзоларини хизмат кийими ҳамда раҳбарларини хизмат сумкаси билан таъминлаш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг гувоҳномаси, кўкрак нишони ва хизмат сумкаси ҳамда фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг хизмат кийимларини тайёрлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражатлар Ўзбекистон “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши;
Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарларининг тузилма фаолиятига оид ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида фуқаролар йиғини раиси томонидан бериладиган юлланма асосида тегишли ҳудудларда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқув базасида ҳар йили бир маротаба ҳафталик ўқув йиғинида бепуль малака оширишлари белгилаб қўйилганлиги;
в) Фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари раислари лавозим маошларига тенг миқдорда лавозим маошлари белгиланишининг амалдаги тартиби сақлаб қолганлиги;
г) Юкланган вазифаларни бажаришда фаоллик кўрсатган, ўзлари фаолият юритаётган ҳудудда ҳуқуқбузарликларнииг олдини олишда намуна кўрсатган ва содир етилган жиноятлар сони нисбатан кам бўлган фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига ёки уларнинг ота-оналарига белгиланган тартибда ички туристик йўналишларга ёки саломатлигини тиклаш мақсадида соғломлаштириш муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан йўлланмалар бериш амалиёти жорий етилганлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони жамоатчилик тузилмаси раҳбарларига ёки уларнинг ота-оналарига ички туристик йўналишларга ёки саломатлигини тиклаш мақсадида соғломлаштириш муассасаларига юлланмалар бериш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилганлиги;
ж) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасига ёшларни жалб етишнинг таъсирчан чораларини кўриш топширилганлиги;
з) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жойлашган биноларда фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси учун қулай шароитга ега бўлган хизмат хоналари ажратиш ҳамда ушбу хоналарни моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш топширилганлиги;
и) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотганлиги;
к) Вазирликлар ва идораларга ўзлари қабуль қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабуль қилинсин.
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига (Т.Романов), Йошлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши (А.Данияров) ҳамда Нукус шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:
фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмасига ёшларни жалб етишнинг таъсирчан чораларини кўриш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жойлашган биноларда фуқаролар йиғинининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси учун қулай шароитга ега бўлган хизмат хоналари ажратиш ҳамда ушбу хоналарни моддий-техника жиҳозлари билан таъминлаш топширилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Манфаатдор вазирликлар, идоралар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ўзлари қабуль қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев