Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида”ги ПҚ-3822-сонли қарори ҳақида
Мактабгача таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тўғрисида”ги ПҚ-3822-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий тажрибадан келиб чиқиб ва мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда 60, 135, 160, 235 ва 385 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаларининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3507-сонли қарори билан мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ажратилиши кўзда тутилганлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини қуриш ва 48-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини ва Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш ишлари ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинганлиги;
б) Қуйидагилар:
2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
2018 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурлари 2-4-иловаларга мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари буюртмачи этиб белгиланганлиги;
г) қуйидагилар:
янги давлат мактабгача таълим муассасаларининг қурилиши Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳаларга қатьий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши;
ташқи муҳандислик коммуникацияларининг қурилиши “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ ташкилотлари томонидан ушбу ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши;
давлат мактабгача таълим муассасаларига олиб борадиган автомобил йўлларини таъмирлаш, сув таъминоти ва канализация ташқи тармоқларини олиб келиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилиши;
мактабгача таълим муассасаларининг қурилиши, реконструкция қилиниши ва капитал таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3307-сонли қарори билан тасдиқланган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари, Ўзбекистон Республикаси бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 5-иловага мувофиқ молиялаштирилиши белгилаб қўйилганлиги;
д) Мазкур қарорнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш доирасида 2019 йилнинг 1 январига қадар:
буюртмачилар ва бош пудратчи ташкилотлари - улар томонидан бажариладиган қурилиш ва реконструкция ишлари ҳажмлари қисмида;
қурилиш материаллари ва жиҳозларини етказиб берувчилар - буюртмачи ва бош пудратчи ташкилотларга сотиладиган қурилиш моллари ва жиҳозлари қисмида қўшимча қиймат солиғидан озод этиш белгиланганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (С.Нагметов, М.Жуманов) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича қўмитаси, туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган қарори билан 1-иловага мувофиқ тасдиқланган 2018 йилги мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг асосий параметрлари ва 2-4 иловаларга мувофиқ тасдиқланган 2018 йилги мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича белгиланган параметрларнинг ва объектлар манзилли дастурининг бажарилишини таъминласин.
4. Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси” белгилансин.
Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси”га Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда хорижий тажрибадан келиб чиқиб ва мамлакатимизнинг табиий-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган 60, 135, 160, 235 ва 385 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаларининг намунавий лойиҳалари ижро учун раҳбарликка олинсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (С.Нагметов, М.Жуманов) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича қўмитаси, Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси”га белгиланган тартибда:
Нукус шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасини қуриш ва 48-сон мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш ишлари ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминласинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси ушбу мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш доирасида 2019 йилнинг 1 январига қадар:
буюртмачи ва бош пудратчи ташкилотлари - улар томонидан бажариладиган қурилиш ва реконструкция ишлари ҳажмлари қисмида;
қурилиш материаллари ва жиҳозларини етказиб берувчилар - буюртмачи ва бош пудратчи ташкилотларга сотиладиган қурилиш моллари ва жиҳозлари қисмида қўшимча қиймат солиғидан озод этилганлиги ижро учун раҳбарликка олинсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (С.Нагметов, М.Жуманов) Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича қўмитаси, Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компанияси” , “Ўзтрансгаз” АК “Қорақалпоғистонгаз” филиали, Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
янги давлат мактабгача таълим муассасаларининг қурилишини ишлаб чиқилган намунавий лойиҳаларга қатьий риоя қилинган ҳолда амалга оширилишини;
ташқи муҳандислик коммуникацияларининг қурилишини “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ ташкилотлари томонидан ушбу ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини;
давлат мактабгача таълим муассасаларига олиб борадиган автомобил йўлларини таъмирлаш, сув таъминоти ва канализация ташқи тармоқларини олиб келиш ишларини Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети ҳисобидан амалга оширилишини таъминласинлар.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига 2018 йилнинг манзилли дастурларига киритилган мактабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилишини ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсинлар.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.И.Нагметов ва М.А.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Ж.Ш.Уснатдинова зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев