22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824-сонли қарори ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3574-сон “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 28 февралдаги қароридан келиб чиқиб ва фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш, уларга банк хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3824-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилганлиги;

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги; 

марказлар юридик шахc сифатида ташкил этилиши, банкда ҳисоб рақамларига, шахсий ғазна ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлиши белгилаб қўйилганлиги;

б) Марказлар томонидан фермер хўжаликларига қўйидаги асосий хизматлар кўрсатилиши маъқулланганлиги;

фермер хўжаликлари бўйича бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлаш;

фермер хўжаликлари ишчиларига иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалар ҳисобланишини таъминлаш;

мавсум якуни бўйича фермер хўжаликларининг асосий воситалари, товар- моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказишни таъминлаш;

солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар, солиқ органлари билан қарздорлик бўйича солиштирма далолатномаларини тузиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этилиши; 

молиявий ва статистика ҳисоботларини тузиш ва уларнинг тегишли органларга тақдим этилишини ташкил этиш;

фермер хўжалигининг йил якунига кўра даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш ва кейинги йилга бизнес режа тузишда амалий ёрдам бериш;

в) Марказларнинг жойлашуви улар томонидан хизмат кўрсатиладиган фермер хўжаликларининг сонидан ва фермер хўжаликлари учун қулайлигидан келиб чиққан ҳолда туман ҳокимликлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан белгиланиши;

г) Марказларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари 

ва пуллик хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳисобига молиялаштирилиши белгилаб қўйилганлиги;

бунда, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;

ҳар ой якуни бўйича ходимларга, иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб, ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдордаги муқофотлар ва бошқа харажатлар фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари  ва бошқа даромадлар ҳисобидан молиялаштирилиши;

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ходимларининг ойлик маошлари миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Кенгашга тушадиган бадаллар тушуми ва харажатлар миқдоридан келиб чиқиши, Молия вазирлигига молиялаштириш манбаларига ўзгартириш киритиш ваколати берилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Марказлар фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида маблағ ажратилишини назарда тутилиши, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадларининг белгиланган прогнозлари ошириб бажарилиши ҳисобига молиялаштирилишини таъминлаши;

Марказларни моддий - техник таъминлаш тенг улушларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг захира жамғармалари ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг белгиланган прогнозларни ошириб бажарилиши ҳисобидан молиялаштирилиши;

е) Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

Марказлар томонидан, Кенгашга аъзо бўлган ва ўрнатилган тартибда аъзолик бадалларини тўлаган, давлат харидлари учун пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи фермер хўжаликларига пуллик асосда бухгалтерия ҳисоби  ва хисоботини юритиш бўйича хизматлар кўрсатилиши;

Кенгашга, пахта хом ашёси ва бошоқли дондан бошқа маҳсулот етиштирувчи ҳамда аъзолик бадалини ўз вақтида тўлаб келаётган, ер, сув  ва бошқа ресурслардан унумли фойдаланаётган ҳамда молиявий имконияти чекланган фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш издан чиққан айрим хўжаликларда ҳисоботни тиклаш мақсадида, Марказлар томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишни маълум муддатга бепул амалга ошириш тўғрисида тавсия киритиш ваколатини бериш ҳақидаги таклифлари маъқулланганлиги;

ж) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудий молия органлари томонидан Марказларга бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш масалалари юзасидан доимий равишда услубий кўмак бериб борилишини таъминланганлиги;

з) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман Бандликка кўмаклашиш марказлари ҳар бир тумандаги Марказларга ходимлар билан ишлаш масалалари бўйича биттадан мутахассис бириктирилиши ва фермер хўжаликларига тегишли амалий кўмак бериб борилишини таъминланганлиги;

и) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Кенгаш билан биргаликда фермер хўжаликларига бириктирилган ер майдонларини хўжаликларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, экин турлари ва контурлари кесимида икки              ой муддатда хатловдан ўтказиш ва фермер хўжаликларининг ер майдонлари бўйича ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирилганлиги;

й) “Агробанк” АТБнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Кенгаш билан биргаликда:

бир ой муддатда фермер хўжаликларида соддалаштирилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритишга мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиқиш, уни Марказларда қўллаш, келгусида такомиллаштириб бориш, Марказларга ва Кенгашга аъзо бўлган фермер хўжаликларига бепул тарқатиш;

. давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг агротехкарталари асосида ажратилган кредит ресурсларини онлайн тарзда бошқариш, тўловларни амалга ошириш 

ва қолдиқларни назорат қилиб бориш имкониятини берувчи махсус мобил банкинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва унга оид янгиликларни доимий равишда Кенгашнинг ҳамда “Агробанк” АТБнинг веб - сайтида эълон қилиб бориш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги;

к) Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказларни юқори малакали бухгалтер ва солиқ маслаҳатчилари билан таъминлаш, уларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланганлиги;

бухгалтерлар жамоат бирлашмалари ҳамда солиқ маслаҳатчилари бирлашмаларига Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида филиалларини очиш, Марказларда фаолият юритаётган бухгалтер ва солиқ маслаҳатчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш тавсия этилганлиги;

л) Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда: 

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари тўғрисидаги низомни; 

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиб белгиланган тартибда тасдиқлаш топширилганлиги;

м) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПК-3318-сон карорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Нурумбетов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аннакулов), Молия вазирлиги (Содиқов), Иқтисодиёт вазирлиги (Қайпбергенов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Сабуров), Олий таълим муассасалари, Статистика бошқармаси (Оспанов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларни (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) юқори малакали бухгалтер  ва солиқ маслаҳатчилари билан таъминлаш, уларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқласин.

Бухгалтерлар жамоат бирлашмалари ҳамда солиқ маслаҳатчилари бирлашмаларига Қорақалпоғистон Республикаси туманлар марказларида филиалларини очиш, Марказларда фаолият юритаётган бухгалтер ва солиқ маслаҳатчилари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш тавсия этилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Нурумбетов) тегишли вазирликлар, идоралар  ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини аҳолига кенгдан тарғиб қилиш мақсадида тасдиқланган график асосида жойларга чиққан ҳолда тушунтириш ишларини олиб борсин. 

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари А.Тажетдинов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов ва Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Қ.Нурумбетов зиммасига юклансин.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси

Қ.Сариев