Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3800-сонли қарори ҳақида
ОИВ-инфекциясини ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, уларни стационарда даволаш кўламини кенгайтириш, шифохона ички инфекциялари билан касалланиш ҳолатларини камайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3800-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
а) Қуйидагилар ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги:
қон орқали юқадиган инфекцияларни профилактика қилиш соҳасидаги даволаш-профилактика муассасаларининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
эпидемиологик назоратни, республикада ОИВ-инфекцияси тарқалиши ва шифохона ички инфекцияларининг профилактикаси назорат қилинишини кучайтириш;
тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш функцияларини хусусий тузилмаларга бериш орқали давлат тиббиёт муассасаларида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этиш;
даволаш-профилактика муассасаларини тест-тизимлар ва ретровирусга қарши препаратлар билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, республикада ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларни барқарор молиялаштириш мақсадида бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорини босқичма-босқич кўпайтириш;
ОИВ-инфекциясини даволаш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилишда фан ва техниканинг энг янги ютуқларига асосланган инновацион ёндашувларни кенг қўллаш;
ОИВни юқтириб олган шахсларни комплекс тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш;
ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий билимлари даражасини ошириш;
давлат тиббиёт муассасаларининг ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш билан шуғулланувчи тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш;
ОИТСга қарши курашиш марказлари ва ОИВ-инфекцияси диагностикаси бўйича туманлараро лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш;
хорижий соҳавий муассасалар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш;
б) ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс қўшимча
чора-тадбирлар (кейинги ўринларда – Комплекс чора-тадбирлар) иловага мувофиқ тасдиқланганлиги.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш топширилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш белгилаб қўйилганлилиги;
в) Комплекс чора-тадбирларда кўрсатилган муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;
Молия вазирлигига ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутиш топширилганлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда дастлабки босқичда соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида тажриба лойиҳаларини жорий этишни, кейинчалик ижобий тажрибани республиканинг барча минтақаларига тарқатишни назарда тутган ҳолда, тиббий асбобларни стерилизация қилиш ва тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни босқичма-босқич жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, “Ўзбекэнерго” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда
даволаш-профилактика муассасалари, жумладан, стерилизация бўлинмалари ва операция блокларининг сув, газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминланганлиги ҳолатини ўрганиб чиқиш ҳамда ривожланиш давлат дастурларига биринчи навбатда уларни киритиш юзасидан ҳар бир ҳудуд кесимида таклифлар тайёрлаш;
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республика ҳудудларида ОИВни юқтириб олган шахсларнинг стационар даволаш билан қамраб олинишини кенгайтиришга ҳамда даволаш-профилактика муассасаларини кўп марта ва бир марта ишлатиладиган тиббий асбоблар, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўриш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ҳудудда ва умуман республика бўйича ОИВ-инфекцияси ва шифохона ички инфекциялари тарқалиши профилактикасининг ҳолатини доимий равишда комплекс баҳолашни таъминласин, уларнинг ҳолати ёмонлашишига муносабат билдириш юзасидан аниқ тадбирларни ишлаб чиқиш топширилганлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жазони ижро этиш муассасаларида, шунингдек, ички ишлар органларининг тиббиёт муассасаларида эпидемиологик назорат ҳамда ОИВ-инфекцияси ва шифохона ички инфекциялари тарқалиши устидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда ОИВни юқтириб олган шахсларни ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий ва тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида, айниқса, ОИВ-инфекцияси тарқалиши масалалари бўйича кенг тушунтириш ва тарбиявий тадбирлар ўтказиш, жамиятда оила ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ишларини кучайтириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс қўшимча
чора-тадбирлар (кейинги ўринларда – Комплекс чора-тадбирлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари комплекс чора-тадбирларда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда Комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласин ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Кенгашига ахборот тақдим этсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) Қуйидагиларни ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиласин:
эпидемиологик назоратни, республикада ОИВ-инфекцияси тарқалиши ва шифохона ички инфекцияларининг профилактикаси назорат қилинишини кучайтириш;
даволаш-профилактика муассасаларини тест-тизимлар ва ретровирусга қарши препаратлар билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, республикада
ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тадбирларни барқарор молиялаштириш мақсадида бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорини босқичма-босқич кўпайтириш;
ОИВ-инфекциясини даволаш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилишда фан ва техниканинг энг янги ютуқларига асосланган инновацион ёндашувларни кенг қўллаш;
ОИВни юқтириб олган шахсларни комплекс тиббий-психологик
қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш;
ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий билимлари даражасини ошириш;
давлат тиббиёт муассасаларининг ОИВ-инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш билан шуғулланувчи тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш;
ОИТСга қарши курашиш маркази ва ОИВ-инфекцияси диагностикаси бўйича туманлараро лабораторияларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий диагностика ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш;
хорижий соҳавий муассасалар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янада ривожлантириш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда
даволаш-профилактика муассасалари, жумладан, стерилизация бўлинмалари ва операция блокларининг сув, газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминланганлиги ҳолатини ўрганиб чиқсин ҳамда ривожланиш давлат дастурларига биринчи навбатда уларни киритиш юзасидан таклифлар тайёрласин;
в) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда республика ҳудудларида ОИВни юқтириб олган шахсларнинг стационар даволаш билан қамраб олинишини кенгайтиришга ҳамда даволаш-профилактика муассасаларини кўп марта ва бир марта ишлатиладиган тиббий асбоблар, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлашга қаратилган
чора-тадбирларни кўрсин;
г) Шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда тегишли ҳудудда ва умуман республика бўйича ОИВ-инфекцияси ва шифохона ички инфекциялари тарқалиши профилактикасининг ҳолатини доимий равишда комплекс баҳолашни таъминласин, уларнинг ҳолати ёмонлашишига муносабат билдириш юзасидан аниқ тадбирларни ишлаб чиқсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Қорақалпоғистон Хотин-қизлар қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда ОИВни юқтириб олган шахсларни ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий ва тиббий-психологик қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида, айниқса, ОИВ-инфекцияси тарқалиши масалалари бўйича кенг тушунтириш ва тарбиявий тадбирлар ўтказиш, жамиятда оила ва маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ишларини кучайтирсин.
6. Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мавзуга оид мақолалар, туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш орқали аҳоли ўртасида ОИВ-инфекциясига қарши курашишнинг долзарб масалаларини мунтазам ва кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.А.Жуманов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев