22.12.2024, Якшанба

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3814-сонли қарори ҳақида

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистонимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари амалга оширилаётган бугунги кунда биз учун бебаҳо не’мат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. 
Халқимизнинг асрий орзуси бўлган, Ватанимизнинг неча минг йиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, мамлакатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 
28 июндаги ПҚ-3814-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йиль 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ПҚ-3814-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқланганлиги; 
б) Республика комиссиясига бир ҳафта муддатда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам етган 
ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиши; 
мазкур дастурни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаоль тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури билан уйғун ҳолда тайёрлаши; 
бунда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, айниқса, халқ билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, инсон манфаатларини 
таъминлаш, қонун устуворлигига еришиш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаоль тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани, хусусан, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва сан’ат, туризм ва спорт тармоқларини ривожлантириш, тинчлик-осойишталик ва хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат соҳасида барча узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни жадаль ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг мазмун-моҳиятини 
илмий-маърифий асосда, ҳаётий мисоллар орқали очиб беришга алоҳида е’тибор қаратиш топширилганлиги; 
в) Республика комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва сан’аткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкиль етилиши ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бориши таъминланиши белгиланганлиги; 
г) Республика комиссиясига ўз йиғилишларида белгиланган 
чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда ешитиб бориш топширилганлиги; 
д) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган байрам дастурларини тайёрлашга оммавий томошалар бўйича юксак маҳорат ва тажрибага ега бўлган сценарист ва режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, композитор ва балетмейстерлар, саҳна рассомлари, исте’додли ёш ижрочилар, фолклор сан’ати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар кенг жалб етилиши белгиланганлиги; 
е) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Ўзбекистон Йозувчилар уюшмаси, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум етишга қаратилган енг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг якуний босқичини ўтказиши; 
танлов ғолиблари ва совриндорларини Мустақиллик байрами арафасида е’лон қилиш ва тақдирлаш топширилганлиги; 
ж) Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Ўзбекистон Йозувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда “Енг улуғ, енг азиз”, “Ранглар жилосида – она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби ан’анавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминлаш топширилганлиги; 
з) Ўтказиладиган байрам тадбирлари: 
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан; 
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Давлат  бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабуль қилинсин. 
3. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Республика комиссияси томонидан туманлар ва Нукус шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар ва сан’аткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкиль етилсин ҳамда уларнинг аниқ режа асосида фаолият олиб бориши таъминлансин. 
5. Республика комиссияси ўз йиғилишларида белгиланган 
чора-тадбирлар марказда ва жойларда қандай амалга оширилаётгани юзасидан ҳар бир (шаҳар) туман, вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда ешитиб борсин. 
6. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги Қорақалпоғистон Йозувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда юртимиз истиқлолини тараннум етишга қаратилган енг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг шаҳар ва туман ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси босқичларини ўтказишни ташкиллаштирсин. 
Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида е’лон қилинсин ва тақдирлансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок етиш бўйича ташкилий ишларни олиб борсин. 
7. Қорақалпоғистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Йозувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда “Енг улуғ, енг азиз”, “Ранглар жилосида – она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби ан’анавий кўрик-танловларни юқори даражада ўтказишни таъминласин. 
8. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари: 
шаҳар ва туманларда маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан; 
Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. 
9. Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия етилсин.  
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.А.Жуманов зиммасига юклансин. 

Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев