Статистик маълумотларга кўра, республикада сўнгги уч йилғ ичида кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ. Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма болиб, табиий газ, ёқилги, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосиль бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида еса 50-60% гача ис гази бўлади.
Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги боялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг толиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.
Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир етади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосиль қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тоқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир ҳолатларда еса - аноксияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.
Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
Фуқаролар томонидан газ ва муқобиль ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя етмаслик;
Ностандарт (қолбола ясалган) ёки сертификатга ега болмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
Иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;
Газ ёки бошқа муқобиль ёқилгига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
Ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва отин чўғлари)дан фойдаланиш;
Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.
Юқорида корсатиб отилган сабабларга кора иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази ҳосиль бўлади.
Юқоридаги сабабларни келиб чиқишига йўл қўйманг. Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг.