Жорий
йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки
объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига
сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
5552-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга
мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари –
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари
томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг
қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек,
бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш
кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига
ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий
лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан
тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар
белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк
объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга
кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер
участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича
эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент
тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона
электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон
онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан
ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман
ва шаҳар хокимликлари томонидан 5000
та бўш ер участкалари, 1 трл. 707 млрд. 854 млн. сўм
инвестиция киритиш, 26603 та янги иш
ўринларини яратиш шарти билан 90 млрд.
970 млн. 200 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION"
электрон онлайн-аукцион савдоларида 2259
та бўш ер участкалари 645 млрд. 31 млн. сўм инвестиция киритиш, 8508 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 15 млрд. 226 млн. 800 минг сўмга сотилди.
Ҳозирда яъни 2019 йил
4 январь ҳолатига "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион
савдоларида 2741 та бўш ер
участкалари 86 млрд. 619 млн. 500 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол
учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қорақалпоғистон
Республикасининг Давлат рақобат
бошқармаси томонидан 21 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич
баҳоси 1 сўм миқдорида, 140 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 500
млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар
"E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 287 та бўш турган давлат мулки объектлари 3022 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда
135 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан 10 млрд. 728 млн. 287 сўм миқдорга
сотилди.
Бугунги кунда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион
савдоларида жами 114 та бўш турган
давлат мулки объектлари
1432 та янги иш ўринларини яратиш
ҳамда 94 млрд. 710 млн. сўм
инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Қорақалпоғистон
Республикасининг Давлат рақобат
бошқармаси томонидан 9 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич
баҳоси 1 сўм миқдорида, 94 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 800
млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Тадбиркор ва
инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат
мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари
мавжуд.
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА
ҚЎШАДИ