21.12.2024, Шемби

Қарақалпақстан Республикасынынг 2018-жылдағы шет ель ҳәм халық аралық байланыслары және күтилип атырған нәтийжелери


Сўнги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасига чет ель инвесторларини жалб қилишга катта е’тибор қаратилиб, ҳудудга бир қанча чет давлатлардан инвесторлар ташриф буюрмоқда. Кенг кўламли бизнес форумлар ташкиллаштирилиб, самарали ҳомкорликларга еришилмоқда.

Жорий йиль октябр ойида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми ҳамда яқин кунларда, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йиль 15-16 ноябр кунлари Қорақалпоғисон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни топширикларининг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 15-16-декабр кунлари Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида “Янги Мўйноқ – янги имкониятлар” мавзусидаги бўлиб ўтган кенг миқёсдаги бизнес форумлар фикримизни яққоль тасдиқлайди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 116 та чет ель инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатига олинган, шундан 2018 йилнинг ўзида 31 та чет ель инвестициялари иштирокидаги корхоналар янгидан ташкиль етилган. 

Ушбу рўйхатга олинган чет ель инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг асосий улуши Нукус шаҳри (21), Мўйноқ (15), Тахиатош (11), Нукус (9) ҳамда Кегайли (9) туманларига тўғри келмоқда ва мазкур корхоналар фармацевтика, хизмат кўрсатиш, енгиль соноат, қурилиш молларини ишлаб чиқариш, озиқ-авқот саноати, нефт ва газ каби соҳаларда фаолият юритмоқда.

Аҳамиятлиси, мазкур корхоналарда 4 минга яқин аҳолининг бандлиги таъминланган. Мазкур корхоналар 20 та чет давлатлари инвестициялари иштирокида ташкиль етилган. Хитой, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Индия, Швейцария, Покистон, АҚШ ва бошқалар шулар жумласидандир.

2018 йиль якунига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 70 миллион АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри чет ель инвестициялари жалб қилиниб, халқаро молия институтлари линиялари орқали 80 миллион доллардан ортиқ кредитлар ажратилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу инвестициялар жалб етилиши евазига Кегайли туманидаги “Кегайли қағоз” корхоносида целюлоза ишлаб чиқаришни “Ланко мия” корхоносида қизиль мия томиридан екстракт ишлаб чиқаришни, Нукус туманидаги “Нукус екоплант екстракт”, Тахиатош туманидаги “Фубо Нукус” корхоноларида қизиль мия томиридан екстракт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди.

Келгуси йилларда ҳудудимизга хорижий инвестициялар жалб етиш хажмини янада ошириш мақсадида Муҳтарам Президентимизнинг жорий йиль 15-16 ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ:

Қўнғирот, Хўжайли ва Шуманай туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги елчиси В.В.Фен;

Мўйноқ, Кегейли ва Тахиатош туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги елчиси Б.О.Саидов; 

Тўрткўл, Беруний ва Елликқал’а туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги елчиси Ғ.Ғ.Фозилов;

Чимбой, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги елчиси Б.Ж.А’лоев;

Амударё, Қонликўль ва Нукус туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги елчиси Н.Қосимов бириктирилди.

Шунингдек, мазкур давлатларнинг инвесторлари билан биргаликда 2019-2021 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 889,8 млн. АҚШ долларлик 30 та йирик лойиҳаларнинг манзилли дастури тасдиқланди.

Хусусан:

- Хитой Халқ Республикасидан тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилган ҳолда Мўйноқ ва Тахиатош туманларида маккажўхоридан крахмал, қамиш ўсимлигидан қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва юқори технологияли иссиқхоналар қуриш лойиҳалари амалга оширилади;

- Қувайт ва Қатардан 30 млн. доллар миқдоридаги хорижий инвестицияларни Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришга жалб етилади;

- Қувайт иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг молиявий-техникавий қўллаб-қувватлаш маблағларини Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий соҳани ривожлантириш, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб етиш чоралари кўрилади;

- Ороль фожиаси оқибатларини юмшатишга йўналтирилган лойиҳаларни молиявий ва техник қўллаб-қувватлаш ишларига Япониянинг маблағларини жалб қилиш;

- Мўйноқ туманида балиқчиликни ривожлантиришга Япониянинг юқори технологияларга асосланган етакчи корхоналарини жалб қилинади.

Бугунги кунда мазкур ишларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги елчилари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати