21.12.2024, Суббота

Итога 2018 года: Каракалпакстан



Сўнги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасига чет эл инвесторларини жалб қилишга катта эътибор қаратилиб, ҳудудга бир қанча чет давлатлардан инвесторлар ташриф буюрмоқда. Кенг кўламли бизнес форумлар ташкиллаштирилиб, самарали ҳомкорликларга эришилмоқда.

Жорий йил октябр ойида Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми ҳамда яқин кунларда, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғисон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни топширикларининг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 15-16-декабрь кунлари Нукус шаҳри ва Мўйноқ туманида “Янги Мўйноқ – янги имкониятлар” мавзусидаги бўлиб ўтган кенг миқёсдаги бизнес форумлар фикримизни яққол тасдиқлайди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 116 та чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатига олинган, шундан 2018 йилнинг ўзида 31 та чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар янгидан ташкил этилган. 

Ушбу рўйхатга олинган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг асосий улуши Нукус шаҳри (21), Мўйноқ (15), Тахиатош (11), Нукус (9) ҳамда Кегайли (9) туманларига тўғри келмоқда ва мазкур корхоналар фармацевтика, хизмат кўрсатиш, енгил соноат, қурилиш молларини ишлаб чиқариш, озиқ-авқот саноати, нефть ва газ каби соҳаларда фаолият юритмоқда.

Аҳамиятлиси, мазкур корхоналарда 4 минга яқин аҳолининг бандлиги таъминланган. Мазкур корхоналар 20 та чет давлатлари инвестициялари иштирокида ташкил этилган. Хитой, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Индия, Швейцария, Покистон, АҚШ ва бошқалар шулар жумласидандир.

2018 йил якунига кўра Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 70 миллион АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилиниб, халқаро молия институтлари линиялари орқали 80 миллион доллардан ортиқ кредитлар ажратилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу инвестициялар жалб этилиши эвазига Кегайли туманидаги “Кегайли қағоз” корхоносида целюлоза ишлаб чиқаришни “Ланко мия” корхоносида қизил мия томиридан экстракт ишлаб чиқаришни, Нукус туманидаги “Нукус экоплант экстракт”, Тахиатош туманидаги “Фубо Нукус” корхоноларида қизил мия томиридан экстракт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди.

Келгуси йилларда ҳудудимизга хорижий инвестициялар жалб этиш хажмини янада ошириш мақсадида Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқларга мувофиқ:

Қўнғирот, Хўжайли ва Шуманай туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси В.В.Фен;

Мўйноқ, Кегейли ва Тахиатош туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Б.О.Саидов; 

Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчиси Ғ.Ғ.Фозилов;

Чимбой, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Қувайт давлатидаги элчиси Б.Ж.Аълоев;

Амударё, Қонликўл ва Нукус туманларига – Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчиси Н.Қосимов бириктирилди.

Шунингдек, мазкур давлатларнинг инвесторлари билан биргаликда 2019-2021 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 889,8 млн. АҚШ долларлик 30 та йирик лойиҳаларнинг манзилли дастури тасдиқланди.

Хусусан:

- Хитой Халқ Республикасидан тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилган ҳолда Мўйноқ ва Тахиатош туманларида маккажўхоридан крахмал, қамиш ўсимлигидан қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва юқори технологияли иссиқхоналар қуриш лойиҳалари амалга оширилади;

- Қувайт ва Қатардан 30 млн. доллар миқдоридаги хорижий инвестицияларни Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантиришга жалб этилади;

- Қувайт иқтисодий ривожлантириш жамғармасининг молиявий-техникавий қўллаб-қувватлаш маблағларини Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий соҳани ривожлантириш, жумладан соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиш чоралари кўрилади;

- Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга йўналтирилган лойиҳаларни молиявий ва техник қўллаб-қувватлаш ишларига Япониянинг маблағларини жалб қилиш;

- Мўйноқ туманида балиқчиликни ривожлантиришга Япониянинг юқори технологияларга асосланган етакчи корхоналарини жалб қилинади.

Бугунги кунда мазкур ишларни Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчилари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати