21.12.2024, Шемби

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Хитой Халқ Республикасида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни пайтда Хитой Халқ Республикасида бўлмоқда.

Ташрифнинг биринчи куни Хитой Халқ Республикаси Хебей вилояти Ҳукумати билан учрашувдан бошланди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хебей вилояти Ҳукумати ўртасида ўз-аро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари иштирокидаги бизнес форум ташкиль етилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи жорий йилнинг 14 сентябр кунига қадар давом етади.