21.12.2024, Шемби

Муҳаммед Ал-Хорезмий атындағы Ташкент мәлимлеме технологиялары университети Нөкис филиалы


Қаипбергенов Батырбек Төлепбергенович

Муҳаммед Ал-Хорезмий атындағы Ташкент мәлимлеме технологиялары университети Нөкис филиалының директори

Мәнзил:

230100, Нөкис қаласы, А.Досназаров көшеси 74-жай

Телефон:

E-mail:

0(361) 222-49-10

kbatyrbek@umail.uz

Қабыллаў күнлери:

Дүйшемби, сәршемби, жума 10:00-17:00

 



Сейткамалов Хайратдин Мауленович

Муҳаммед Ал-Хорезмий атындағы Ташкент мәлимлеме технологиялары университети Нөкис филиалы директорының Оқыў ҳәм илимий ислери бойынша орынбасары

Мәнзил:

230100, Нөкис қаласы, А.Досназаров көшеси 74-жай

Телефон:

E-mail:

0(361) 222-46-12

sxayrat@inbox.uz

Қабыллаў күнлери:

Сийшемби 10:00-12:00, 15:00-17:00

 



Өтениязов Рашид Идрисович

Муҳаммед Ал-Хорезмий атындағы Ташкент мәлимлеме технологиялары университети Нөкис филиалы директорының Руйхыйлық ҳәм ағартыўшылық ислери бойынша орынбасары

Мәнзил:

230100, Нөкис қаласы, А.Досназаров көшеси 74-жай

Телефон:

E-mail:

0(361) 222-49-11

oteniyazov.rashid@mail.ru

Қабыллаў күнлери:

Пийшемби 10:00-12:00, 15:00-17:00

 



Қалимбетов Ниетбай Искендерович

Муҳаммед Ал-Хорезмий атындағы Ташкент мәлимлеме технологиялары университети Нөкис филиалы директорының Қаржы ҳәм экономикалық ислери бойынша орынбасары

Мәнзил:

230100, Нөкис қаласы, А.Досназаров көшеси 74-жай

Телефон:

E-mail:

0(361) 222-14-19

kniyetbay@umail.uz

Қабыллаў күнлери:

Шемби 10:00-12:00, 15:00-17:00

 

МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ НУКУС ФИЛИАЛИ

НИЗОМИ

 

IУмумий қоидалар

 

1.       Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети 1955 йилда ташкил этилган бўлиб, республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

2.       Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали қуйидаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолиятини амалга оширади:

-       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-3080-сон Фармони;

-       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПҚ-91-сон қарори;

-       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги “Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-1942-сон қарори;

-       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сон Фармони;

-       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4958-сон Фармони;

-       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2834-сон қарори;

-       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 
6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги 200-сон қарори;

-       Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 
7 ноябрдаги “Тошкент ахборот технологиялари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 385-сон қарори;

-       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 
28 декабрдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 365-сон қарори;

-       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 
28 июндаги “Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари фаолияти тузилмасини ташкил этиш тўғрисида”ги 
188-сон қарори;

-       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 
27мартдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 73-сон қарори.

3.  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги расмий тўлиқ номлари қуйидагича:

Ўзбек тили, кирил алифбосида – “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали”;

Ўзбек тили, лотин алифбосида – “Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Nukus filiali”;

Рус тилида – “Нукусский филиал Ташкентского университета информационых технологий имени Муҳаммада ал-Хоразмий”;

Инглиз тилида – “Tashkent University of  Information Technologies Nukus branch named after Mukhammad al-Khorazmy”.

4.  “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг қисқартирилган номи:

-         Ўзбек тилида (лотин алифбосида) – ТАТУ Нукус филиали (TATU Nukus filiali);

-         Рус тилида – Нукусский филиал ТУИТ;

-         Инглиз тилида –TUIT Nukus branch.

Мазкур Низомда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали кейинги ўринларда – Филиал деб юритилади.

5.  Филиал республика давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, олий таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда ўқув курслари ва дастурлари доирасида таълим-тарбия жараёнини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув-услубий, илмий-педагогик, илмий-тадқиқот ва маънавий – маърифий ҳамда тарбиявий фаолиятини амалга оширади.

6.  Филиал ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринлардаги матнда – Вазирлик деб юритилади) буйруқ, кўрсатматларига ва мазкур Низомга амал қилади.

7.  Филиал юридик шахс ҳисобланади. Оператив бошқарувида ўзига хос махсус мол-мулкка эга ва ушбу мол-мулк бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ жавоб беради, ўз номидан мол-мулк сотиб олиши ва мулкий ҳамда номулкий ҳуқуқларни амалга ошириши, зиммасига мажбурият олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа, шу жумладан валюта бўйича ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штамплар ва бошқа реквизитларга эга.

8.  ТАТУ Нукус филиалининг юридик манзили ва реквизитлари:

230100, Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 74 уй.

Тошкент шаҳри, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилиги

х/р 23402000300100001010      СТИР: 201122919

100010860354017094100078001 бюджет

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки МФО: 00014

СТИР: 205771844

ОКОНХ: 92110

 

II. Филиалнинг асосий вазифалари

 

9.       Филиалнинг асосий мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

-       шахснинг интеллектуал, илмий, маданий ва маънавий, аҳлоқий камол топишига олий таълим ва олий таълимдан кейинги маълумот олиши орқали эришиш;

-       ҳар томонлама шаклланган содиқ шахсни, мустақил давлат фуқаросини, ўз Ватани фидойиси, халқ, жамият ва оила олдидаги ўз масъулиятини ҳис қилувчи, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилувчи, халқ анъаналарини бойитувчи ва мустаҳкамловчи, Ватанимиз келажаги учун виждонан ва ҳалол меҳнат қилувчи этиб шакллантириш;

-       илмий-педагогик ходимлар ва таълим олувчиларнинг тадқиқотлари ва ижодий фаолиятлари орқали фанни тараққий эттириш, олинган натижалардан таълим жараёнида мумкин қадар фойдаланиш;

-       иқтисодиётнинг мувофиқ соҳаларида олий маълумотли, илмий салоҳиятли мутахассисларни ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

-       жамиятнинг аҳлоқий, маданий, маърифий ва илмий қадриятларини сақлаш ҳамда бойитиш;

-       аҳоли ўртасида билимларни тарқатиш, унинг маънавий-маърифий ва маданий даражасини кўтариш;

-       ёшлар қалбида истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини шакллантириш, уларни мустабид тузум йилларида қатағон қилинган фидоий ватандошларимиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром руҳида комил инсон сифатида тарбиялаш;

-       таълим тизимини етакчи давлатларнинг илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, мамлакатимиздаги барча турдош университетлар учун ўқув, илмий-услубий, маънавий-маърифий масалалар юзасидан таянч, етакчи олий таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш;

-       жаҳон андозаларига мос илмий – тадқиқот ишларини олиб бориш, янги йўналишдаги илмий мактабларни шакллантириш;

-       ривожланган мамлакатларнинг университетлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари билан илм-фан ва олий таълим соҳасида ўзаро тенг манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;

-       иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари ва соҳаларида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам алоқаларини таъминлаш;

-       ахборот – коммуникация технологиялари соҳасида республика ва халқаро кўламда илмий – амалий анжуманлар ташкил этиш;

-       олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотларни яратиш борасида танлов ва олимпиадалар ўтказиш;

-       Республикада иқтидорли талабалар учун таъсис этилган номдор давлат стипендиялари, турли маҳаллий ва хорижий стипендияларни, шунингдек Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендиясига Филиал талабаларини кенг жалб қилишда фаол иштирок этиш;

-       Республиканинг етакчи олимлари, хусусан, академиклар ва фан арбоблари иштирокида Филиал талабалари, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар билан илмий учрашувлар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш;

-       математик моделлаштириш, алгоритмлаш ва криптология соҳаларида, компьютер ва дастурий инжиниринг, телекоммуникация ва телевизион технологиялари, ахборот хавфсизлиги йўналишларида замонавий ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш, уларнинг мультимедиали авлодларини яратиш ҳамда талабалар, олимлар ва педагогларнинг ушбу ўқув адабиётларидан эркин фойдаланишлари учун уларни электрон ресурсларга жойлаштириш;

-       оммавий ахборот воситаларида ҳамда ZiyoNet миллий таълим тармоғида улуғ аллома, қомусшунос олим Муҳаммад ал-Хоразмийнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи мақола ва материалларни бериб бориш;

-       замонавий технологияларга асосланган илм-фаннинг янги қирраларини тадқиқ этиш учун янги ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш;

-       иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг истиқболли илмий-тадқиқот ишлари натижалари ва илмий мақолалари даврий равишда эълон қилиб бориладиган “Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари” номли илмий журнални таъсис этиш;

-       Филиалда турли илмий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;

-       давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари ва мутахассисларнинг ўз фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тизимини самарали қўллаш бўйича амалий кўникмаларни ҳосил қилиш;

-       давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари ва мутахассисларнинг курслар якунлари бўйича ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билимлар ва кўникмалар даражасини холисона баҳолашдан иборат.

 

III. Ўқув-тарбиявий ва илмий-услубий ишларнинг субъектлари,

уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

а) Талабалар:

10.  Талаба – Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг баёни билан талабаликка тавсия этилади ва университет ректорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинган шахс ҳисобланади. Талабага талабалик гувоҳномаси ҳамда рейтинг дафтарчаси берилади.

11.  Филиал талабалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-       таълим, фан, маданият, техника, иқтисодиётни, ижтимоий ва бошқа соҳаларни ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига мувофиқ билимларни олиш;

-       Филиал ахборот-ресурс марказлари хизматларидан, шу жумладан ўқув-методик ва илмий адабиётлардан, шунингдек мазкур уставда белгиланган тартибда бошқа турдаги хизматлардан бепул фойдаланиш;

-       Филиал миқёсида ўтказиладиган илмий-услубий, илмий-тадқиқотишларида, конференциялар ва симпозиумлар ҳамда маданий-маърифий тадбирлар иштирок этиш;

-       ўз илмий-тадқиқот ишларини илмий нашрларда чоп этишга тақдим этиш;

-       Филиал раҳбариятининг қарорларидан норози бўлган тақдирда тегишли идораларга белгиланган тартибда шикоят қилиш;

-       талабалар учун қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорлардаги стипендия, Давлат стипендияси, Вазирликнинг стипендияси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендияни ҳамда ўқишга йўллаган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тайинланадиган стипендияларни олиш;

-       таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси, факультет декани ва кафедра мудирига билдириш ва уларнинг кўриб чиқилишини талаб қилиш;

-       Филиалда қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ва улар ишида қатнашиш хуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, талаба сифатли ва юқори савияда билим олиши, танлаган ихтисослиги бўйича юқори малакали мутахассис бўлиб етишиши учун зарур бўлган қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланишга ҳақлидир.

Талаба ўз ҳуқуқларини суистеъмол қилмаслиги, бу ҳуқуқлардан ўзга шахслар манфаатига зид мақсадларда фойдаланмаслиги шарт.

12.       Саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бола парваришлаш таътиллари даврида талабага Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа тегишли давлат идораси томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин. I-босқич талабаларига академик таътил истисно ҳолларда, қатъий якка тартибда берилади.

13.  Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига мувофиқ, кундузги таълим шаклида таълим олаётган талабаларга олий таълим муассасасида ўқиётган даври давомида ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктириш имкони берилади.

14.  Турар жойга муҳтож талабалар Филиал тасарруфида талабалар турар жойи мавжуд бўлса (яшаш ўринлари сони доирасида) жой билан таъминланади ва улар белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишлари талаб қилинади. Талабалар турар жойларида талабаларга коммунал-маиший хизматлар учун тўловларни инобатга олиб, Филиал томонидан белгиланади ва талабалар билан тегишли шартномалар тузилади. Талабалар турар жойлари майдонидан бошқа мақсадларда фойдаланиш (ижарага бериш ва ҳоказо бошқа келишувлар)га рухсат этилмайди.

15.   Филиал талабалари сафидан четлаштирилган шахслар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида қайта ўқишга тикланиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

16.  Филиал талабаларининг мажбуриятлари:

-       тегишли таълим йўналиши ҳамда мутахассислиги бўйича ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган билимларни эгаллаш ва ўзлаштириш;

-       ўқув режада назарда тутилган барча турдаги топшириқларни белгиланган муддатларда бажариш, шунингдек битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертациясини тайёрлаш;

-       Филиалнинг низом талабларига ва ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя этиш.

Талабаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

17.   Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, талабаларни ўқиш вақти ҳисобидан таълим жараёни билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ман этилади.

18.  Ушбу Низом ва Филиалнинг ички меҳнат тартиб-қоидаларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда, талабага нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари қўлланилади:

-         огоҳлантириш эълон қилиш (бир ўқув семестри давомида 12 соатдан ортиқ дарсларни узрли сабабларсиз қолдирганлиги учун);

-         ҳайфсан эълон қилиш (бир ўқув семестр давомида 36 соатдан ортиқ дарсларни узрли сабабларсиз қолдирганлиги учун, ўқув интизомини ва университетнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун).

19.  Талаба қуйидаги ҳолларда талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин:

а) ўз ҳоҳишига биноан;

б) ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муносабати билан;

в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

г) академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;

д) ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;

е) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;

ж) ўқиш учун белгиланган тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);

з) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

и) вафот этганлиги сабабли.

Филиал маъмурияти ташаббуси билан талабаларни ўқишдан четлаштириш Бирлашаган касаба уюшмалари қўмитаси раиси билан (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) келишилган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур қоидаларнинг 18-банди “д” кичик бандига кўра, яъни ўқув интизомини ва Филиалнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун четлаштирилаётган ҳолда, Филиалнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.

Талабага қўлланилган интизомий жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан у норозилик билдириши ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мурожаат этиши мумкин.

Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий йиғма жилдида сақланади.

Интизомий жазолар талабаларнинг касаллик ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмаган ҳолда, ҳатти-ҳаракат аниқлангандан сўнг бир ойдан ва ҳатти-ҳаракат содир этилганидан сўнг олти ойдан кечиктирилмай қўлланилади. Талабалар касаллик пайтида, академик таътил ёки ҳомиладорлик ва туғиш ҳолати билан боғлиқ бўлган таътил пайтларда талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин эмас.

Касаллиги туфайли дарсларга қатнашмаётган талаба (ёки унинг ота-онаси) бир ҳафта муддатдан кечиктирмасдан факультет раҳбариятига бу ҳақда хабар беради ва талаба ўқишга келган куни тегишли тиббий маълумотномани тақдим этади.

 

 

б) Тингловчилар:

20.  ТАТУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, “Электрон ҳукумат” ўқув маркази ва “Ўзбек-Ҳинд” ахборот технологиялари ўқув марказига Филиалдан юборилган ўқиётган шахслар, шунингдек, ТАТУ Нукус филиали қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув маркази бўлинмасида ўқиётган шахслар –тингловчилар ҳисобланади. Тингловчиларнинг мақоми таълим хизматларини олиш қисми бўйича Филиалда ишдан ажралган ҳолда, таълим олаётган талабанинг мақоми билан тенглаштирилади.

Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартиби, тингловчиларни ўқитиш шартлари ва ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ, тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.

в) Университет томонидан илмий педагогик кадрларни тайёрлаш ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими:

21.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4958-сон Фармони талабларига мувофиқ, университетда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш ҳамда илмий педагогик салоҳиятини такомиллаштириш асосида зарур чоралар кўрилади.

22.  Филиал томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизими:

диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантурага номзод юбориш;

диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизимига номзод юбориш асосида амалга оширилади.

23.  ТАТУнинг Ихтисослаштирилган илмий кенгаши томонидан:

тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси магистр даражасига ёки олий маълумотга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлган ўрнатилган талаблар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган шахсларга илмий даражалар берилади;

фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаси фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган ва ўрнатилган талаблар бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган шахсларга илмий даражалар берилади.

Таянч докторантурага магистр даражасига ёки олий маълумотга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлган шахсларни ўрнатилган талабларга мувофиқ ТАТУдаги катта илмий ходим изланувчилар институтига юборилади.

Докторантурага фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларни ўрнатилган талабларга мувофиқ ТАТУдаги катта илмий ходим изланувчилар институтига юборилади.

Филиал томонидан ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган, магистр даражасига ёки олий маълумотга (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлган шахсларга ҳам фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсат берилади.

Шунингдек, ўрнатилган тартибда мустақил тадқиқотчи сифатида расмийлаштирилган, фалсафа доктори (PhD) ёки фан номзоди, ёки хорижий давлатларда берилган, унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахсларга ҳам фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга рухсат берилади.

г) Филиал профессор-ўқитувчилари таркиби, маъмурий-бошқарув, муҳандислик-техника, ўқув-ёрдамчи, ёрдамчи-ишчи ҳамда хўжалик хизмати ходимлари:

24.  Филиалда профессор-ўқитувчилар таркиби, ассистент-ўқитувчилар, илмий ходимлар, муҳандислик-техника, маъмурий-бошқарув, ишлаб чиқариш, ўқув-ёрдамчи, ёрдамчи-ишчиходим, хўжалик хизмати ходимлари лавозимлари мавжуд.

Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи ва ассистент лавозимлари киради (ассистент-ўқитувчи лавозими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 
1 августдаги “Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 
164-сон қарорига асосан киритилган).

25.  Профессор-ўқитувчилар таркибидаги лавозимларни эгаллаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февраль 
20-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таьлим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби” тўғрисидаги Низомига мувофиқ, танлов асосида амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 августдаги 246-сонли сонли қарори).

26.  Филиалнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- белгиланган тартибда Филиал ва факультет Кенгашларига сайлаш ва сайланиш;

- Филиал фаолиятига тааллуқли масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

- Филиал Ахборот-ресурс марказидан, шунингдек, ижтимоий-маиший, тиббий ва бошқа бўлимлар хизматидан жамоа шартномасига мувофиқ фойдаланиш;

- ўқитишнинг услуб ва воситаларини танлаш, ўқув ва илмий жараённинг юқори сифатини таъминловчи илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;

- Филиал маъмуриятининг буйруқ ва фармойишлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиш;

- қонунчиликда белгиланган тартибда танловларда қатнашиш, лавозимларни эгаллаш;

- ўзлари ишлаётган кафедра, факультетдан ташқари бошқа факультет, кафедра, ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлаш (асосий иш жойи билан келишилган ҳолда);

- хорижий ҳамкасбларнинг соҳага доир илмий ва ўқув-услубий адабиётлари билан танишиш ва улар билан фикр алмашиш;

- ўз фани бўйича сифатли дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни тайёрлаш;

- назарий билимларини амалий тажрибасини, илмий тадқиқот олиб бориш услубини, педагогик маҳоратини такомиллаштириб бориш;

- талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

грантлар, илмий лойиҳалар, хўжалик шартномаларида иштирок этиш;

- Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасига оид қонунчилигида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

27.  Профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

-       таълим тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат ва технология интизоми, мазкур Низом ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш;

-       ўзининг хизмат вазифаларини виждонан бажариш ва ўқитувчилик шаънига доғ туширмаслик;

-       иш жараёнида мулоқот қиладиган муассаса ходимлари, талабалари ва бошқа шахслар билан хушмуомала муносабатда бўлиш;

-       иш берувчининг қонуний фармойишларини бажариш, ҳар йили тасдиқланадиган шахсий режа асосида ўқув-услубий, илмий ва маънавий-маърифий ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, хусусан:

а) ўқув юкламалар ҳажмини, ўқув-услубий, илмий, ташкилий ишларни тасдиқланган шахсий режа асосида бажариш ва маънавий-маърифий ишларда иштирок этиш;

б) дарслик, ўқув қўлланма тайёрлаш, ўқув адабиётлар, илмий мақолалар, монографиялар ёзиш;

в) тарбиявий ишларни олиб бориш, талабалар билан маънавий-маърифий ишларда бевосита иштирок этиш, шу жумладан дарсдан ташқари вақтларда ўтказиладиган тадбирларда;

д) Филиал Кенгаши томонидан тасдиқланган кафедра илмий семинарларида иштирок этиш;

е) ўз малакасини мунтазам равишда ошириш;

-           меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш;

-           муассасанинг мол-мулкини авайлаш, ундан оқилона фойдаланиш;

-           иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий моддий зарарни қоплаш;

-           муассаса жамоатчилик ишларида қатнашиш;

-           педагогик ва илмий жараённинг самарадорлигини таъминлаш;

-           республика иқтисодиётининг етакчи тармоқлари ва соҳаларининг ривожлантириш учун замонавий педагогик ва ахборот технологиялари шароитида таълим олувчиларнинг танлаган йўналиши (мутахассислиги) бўйича юксак касбий тайёргарликни, меҳнатга бўлган қобилиятни шакллантириш;

-           чет тили ва ахборот технологияларидан саводхонлигини ошириб бориш;

-           таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, ижодий қобилиятни шакллантириш;

-           ўзининг одоби, маданияти, маънавий савияси билан ўрнак бўлиш;

-           кийиниш маданиятига риоя этиш;

-           республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жаҳонда рўй бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш;

-           дарсларни ўз вақтида бошлаш ва тугатиш ҳамда юқори савияда ўтиш;

-           фан йўналишига тегишли янги манбаларни топиш ва улар билан талабаларни таништириб бориш;

-           ҳар ўқув йили бошлангунига қадар шахсий иш режасини шакллантириш, ўзи ўқитадиган фан(лар)нинг ишчи ўқув дастури, календарь режаси ва рейтинг назоратлари жадвалини ишлаб чиқиш ва кафедра мажлисида тасдиқлаш;

-           гуруҳ журналларини белгиланган талаблар асосида ўз вақтида тўлдириб бориш;

-   рейтинг тадбирларини ўз вақтида ўтказиш;

-   талабалар билимини холисона баҳолаш;

-   дарс жараёнида янги инновацион педагогик технологияларни қўллаш;

-   илмий салоҳият ва педагогик маҳоратини ошириш;

-   талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш;

-   олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол қатнашиш.

28.       Филиал профессор-ўқитувчиларининг чет эл хизмат сафарлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, вазирликнинг тегишли ҳужжатлари ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

29.  Филиалнинг маъмурий-хўжалик, муҳандислик-техника, ўқув-ёрдамчи ва бошқа хизмат ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари олий таълим муассасасининг ички меҳнат тартиб-қоидалари ва лавозим Йўриқномалари билан белгиланади.

 

IVЎқув-тарбиявий ва илмий-услубий ишлар

30.  Филиалда қуйидаги таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига, шунингдек олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ташкил этилади.

 

Олий таълим (бакалавриат ва магистратура):

а)  ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим шакли (бакалавриат - кундузги)

Йўналиш шифри ва номи

1

5330500- Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”,

“АТ-Сервис”)

2

5350100-Телекоммуникация технологиялари (“Телекоммуникациялар”)

3

5350400- Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими

4

5330600- Дастурий инжиниринг

5

5330300-Ахборот хавфсизлиги (соҳалар бўйича)

 

 

б) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълимшакли (бакалавриат - махсус сиртқи)

Йўналиш шифри ва номи

1.

Йўқ

 

 в)  ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим шакли (Магистратура - кундузги)

Мутахассислик шифри ва номи

1.                

5А330501-Компьютер инжиниринги (“Компьютер тизимларини лойиҳалаш”)

 

V. Филиал ҳудуди ва хоналарида телефонлардан фойдаланиш

31.  Филиал ҳудудига кириб келишда ҳар бир таълим олувчи, ходим, келувчи ва бошқа шахслар ўз телефони абонентининг чақирув овозини "овозсиз" режимга ўтказиши зарур.

32.  Филиалда ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари ва шу кабилар) бошланишидан олдин таълим олувчилар, телефонини портфели, сумкаси ва шу кабиларга солиб қўйиши шарт.

33.       Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

- телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

- телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

· телефони ёрдамида:

- атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;

Университетнинг нуфузига, шу жумладан зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;

· ўқув машғулотлари вақтида:

- телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги (ижтимоий тармоқларга кириш) хабарларни жўнатиш;

- телефонни стол устига қўйиш;

- мусиқани, шу жумладан қулоқчинларорқали тинглаш;

- сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

- суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;

- телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

34.  Филиалда таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

35.  Машғулотлар, турли тадбирлар ва танаффус пайтида телефон орқали сўзлашиш учун хонадан йўлакка ёки фойега чиқиш, паст овозда қисқа мулоқот қилиш зарур.

36.  Фавқулодда вазиятлар вужудга келган тақдирда, Филиалда телефондан фойдаланиш чекланмайди.

37.  Телефоннинг сақланиши учун фақат унинг эгаси жавоб беради.

38.  Низом талабларини бузган таълим олувчиларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш чоралари қўлланади:

- огоҳлантириш;

- ҳайфсан.

39. Низом ва Филиалнинг ички меҳнат тартиб-қоидалари қўпол равишда бузган талабаларнинг ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки тушунтириш суҳбати ўтказиш учун Филиалга чақиртирилиши мумкин.

40. Низом талабларини бузган талабаларга нисбатан Филиалнинг Ички меҳнат тартиб-қоидаларига мувофиқ чоралар кўрилади.

41. Ушбу Низом талаблари бузилган тақдирда, Филиалнинг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, ушбу Низом талабларини бузганлик ҳолати тўғрисида билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга факультетнинг деканига ёки декан ўринбосарига, мураббийга бериш, Низом талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисида огоҳлантириш бериш ҳуқуқига эга.

42. Ушбу Низом талабларининг ҳар қандай бузилиши Филиалнинг факультетларида тузиладиган декан раҳбарлигидаги комиссия томонидан, курс мураббийси (куратор), таълим олувчининг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) иштирокида, шунингдек кафедра ёки факультет мажлисида муҳокама қилинади.

43. Низомнинг мазкур талабларига риоя этилишини Филиал директор ўринбосарлари, факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарлари назорат қилади.

44. Филиал таълим олувчиларга тегишли бўлган телефонларнинг сақланиши учун жавоб бермайди, телефонларнинг олиб қўйилиши ҳоллари бундан мустасно.

45. Филиал Низоми талаблари ҳар йили имзо қўйдирилган ҳолда, ҳар бир таълим олувчига етказилади.

46. Филиал таълимнинг асосий таълим дастурларини икки босқичда амалга оширади: бакалавриат ва магистратура.

Бакалавриат – таълим йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, ўқиш муддати 4 йилдан кам бўлмаган таянч олий таълимдир.

Бакалавриат дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунларига асосан таълим йўналиши бўйича “бакалавр” даражаси берилади ҳамда давлат намунасидаги диплом топширилади.

Магистратура – йўналишнинг муайян мутахассислиги бўйича фундаментал ва амалий билимлар берувчи, бакалавриат негизида, ўқиш муддати 2 йилдан кам бўлмаган олий таълимдир.

Магистратура дастурини тугатган битирувчиларга давлат аттестацияси якунларига асосан тайёрланган муайян мутахассислик бўйича “магистр” даражаси берилади ва давлат намунасидаги диплом топширилади.

Бакалавр ва магистрлик давлат намунасидаги диплом унинг эгаларига касбий фаолият билан шуғулланиш ёки танланган таълим йўналишига ва мутахассислигига мувофиқ таълим муассасаларининг навбатдаги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.

Олий таълимнинг турли босқичида асосий таълим дастурлари бўйича дастлабки таълим олиш, иккинчи олий таълим олиш сифатида қаралмайди.

47. Филиалда таълим жараёнини ташкил этиш, таянч олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фанларнинг дастурлари, Филиал директори (ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари) томонидан тасдиқланган йиллик календарь ўқув жадвали ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.

Филиал томонидан таълим жараёнини мақсадли йўналтириш йўли билан ташкил этиш, яъни таълим шакллари, услуб ва воситаларини танлаш йўли билан талабаларга олий таълимнинг асосий касбий таълим дастурларини ўзлаштириш учун зарурий шароитларни яратиб берилиши лозим.

Таълим-тарбия жараёнининг бирлиги давлат таълим стандартлари билан таъминланади. Филиалнинг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлари кафедралари, маънавий-маърифий ва спорт бўғинларига, талабалар ва бошқа жамоатчилик ташкилотларига, раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан амалга оширилади.

48. Филиалда ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари белгиланган: маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар, назоратлар, амалиёт, курс лойиҳаси (курс иши), маслаҳатлар, мустақил иш, битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертацияси.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 минутлик танаффуссиз қўшма дарс соати белгиланган. Ўқув машғулотлари орасидаги танаффус камида 10 дақиқа бўлади.

Таълим ва тарбия олиб бориладиган тиллар: қорақалпоқ, ўзбек, рус ҳамда инглиз тили ҳисобланади.

49. Филиалда кадрлар тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда олиб борилади.

Олий таълимнинг асосий касбий таълим дастури доирасида таълим олишнинг барча шакллари учун ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва “Ўзстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилган Давлат таълим стандарти қўлланилади.

50. Филиалда ўқув йили икки семестрга бўлинади ва унинг ҳар бирида талабаларнинг ўзлаштириши рейтинг назоратлари натижалари асосида якунланади.

Ўзлаштириш натижаларига кўра, талабаларни курсдан курсга ўтказиш факультет деканининг тавсиясига биноан директор буйруғи асосида амалга оширилади. Талабаларни курсдан курсга шартли ўтказиш мумкин эмас.

Олий таълимнинг дастурларини ўзлаштириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган “Олий таълим муассасалари талабалари билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тартибга солинади, “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси” тўғрисидаги Низомга асосан битирувчиларнинг якуний аттестацияси билан тугалланади.

51. Филиалда илғор педагогик ва ахборот технологиялари, таълимни индивидуаллаштириш ва мустақил таълим олиш воситаларини, модуль тизими ҳамда масофавий таълим беришни қўллаш ҳисобига мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга йўналтирилган илмий-услубий ишлар амалга оширилади.

 

VI. Филиал таркиби

 

52Филиалнинг ташкилий тузилмаси таркибига қуйидагилар киради:

а) дирекция, бўлимлар, фойдаланиш хўжалик хизмати, ўқув-ишлаб чиқариш базаси, марказлар

1. Директор; Директорат; Филиал Кенгаши; Васийлик Кенгаши;

2. Директор ўринбосарлари;

3. Юрист маслаҳатчи;

4. Филиал Кенгаш котиби;

5. Котиб-иш юритувчи;

6. Мониторинг ва ички назорат сектори;

8. Ўқув-методик бўлими;

9. Ўқув-ёрдамчи бўлими

10. Маркетинг бўлими;

11. Кадрлар бўлими;

14. Ҳисоб-китоб бўлими;

15. Маънавият ва маърифат ҳамда иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими;

16. Ахборот технологиялар маркази;

17. Биринчи бўлим;

18.  Девонхона ва архив;

20. Ахборот ресурс маркази;

21. Эксплуатацион-техник ва хўжалик бўлими;

23. Факультет;

Илмий лабораториялар, марказ ва бўлимлар ҳамда факультетлар номи, таркиби ўзгариши, тугатилиши, қайта ташкил қилиниши мумкин.

б) Факультет:

1. Компьютер инжиниринг факультети

в) Кафедралар –6 та:

Компьютер инжиниринг факультети кафедралари:

1.  Ахборот таълим технологиялари

2.  Ахборот технологиялари

3.  Телекоммуникация инжиниринги

4.  Дастурий инжиниринг

5.  Табиий ва умумий касбий фанлар

6.  Гуманитар ва ижтимой фанлар

 

Кафедралар номлари ўзгариши, қўшилиши, бўлиниши, янги кафедралар ташкил қилиниши мумкин.

Кафедра факультет тузилишидаги бир неча турдош фанлар бўйича ўқув, илмий-услубий, маънавий-маърифий ишларни олиб борувчи, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрловчи ҳамда уларнинг малакасини оширувчи асосий тузилма ҳисобланади.

Кафедра ўз фаолиятини “Олий ўқув юртлари кафедралари“ тўғрисидаги Низомга асосан амалга оширади.

 

VII. Олий таълим муассасасини бошқариш

 

53. Филиални бошқариш Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги ҳамда ушбу Низомга мувофиқ якка раҳбарлик ва олий таълим муассасасининг Кенгаши, Васийлик кенгаши орқали жамоатчилик бошқарувини уйғунлаштириш тамойили асосида амалга оширилади.

54. Филиални бевосита бошқариш Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 1992 йил 9 март 137-сон Фармойишида белгиланган тартиб асосида тайинланадиган директор томонидан амалга оширилади.

Директор Филиал фаолиятига, шунингдек, Филиалнинг ички меҳнат тартиб-қоидалари, “Олий таълим тўғрисидаги Низом” ҳамда мазкур Низомда белгиланган мажбуриятлар учун тўла масъулдир.

Директор Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Филиал номидан иш олиб боради, барча идоралар, муассасалар, корхоналарда унинг вакили сифатида қатнашади, Филиалнинг мол-мулкига масъуллик қилади, шартномалар тузади, ишончномалар беради, банк муассасаларида Филиалнинг ҳисоб рақамларини очади, молиявий маблағлардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш бўйича фармойишлар беради.

 

55. ТАТУ Нукус филиали директорининг ваколати доирасида:

-       Филиалнинг барча ходимлари, талабалари ва бошқа таълим олаётганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва топшириқлар беради;

-       ТАТУ раҳбарияти билан келишилган ҳолда, факультет деканлари ва бош ҳисобчини лавозимига тайинлайди ҳамда лавозимидан озод қилади ва муайян вазифалари ҳамда масъулиятларини белгилайди;

-       Филиал ходимлари ва хизматчиларини, шунингдек илмий-педагогик ходимларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ишга олиш ва ишдан бўшатишни амалга оширади;

-       Филиалда иш ҳажми катталиги сабабли директор бўлмаган вақтларда ўқув, маъмурий-бошқарув, илмий, техник, ёрдамчи-ишчи ҳамда хўжалик ходимларини ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш ҳамда турли мазмундаги буйруқлар ва ҳужжатларга имзо чекиш ваколати билан Филиал регламентига кўра, қонунда белгиланган тартибда ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари ва ўқув ва илмий ишлари бўйича директор ўринбосари йўқ бўлган вақтларда бошқа директор ўринбосарлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;

-       Филиал таркибига кирган илмий-тадқиқот, тажриба-экспериментал ҳамда бошқа тузилма ва бўлинмаларнинг вазифаларини белгилайди ва улар тўғрисидаги Низомларни тасдиқлайди;

-  Филиал ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимчаларни белгилайди;

-       Филиалнинг Бошланғич касаба уюшмаси билан келишган ҳолда ички меҳнат тартиб қоидаларини тасдиқлайди;

-       Филиалнинг амалдаги Қонун ҳужжатлари ёки вазирликнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари бузилган ҳолда, чиқарилган буйруқларини бекор қилади;

-       Филиалда намунавий штат бирликларига мувофиқ, ажратилган маблағлар ҳамда иш ҳақи фонди, ходимларининг тасдиқланган сони ва лавозим маошлари, тариф сеткаси доирасида олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари таркиби ва штат бирлигини тасдиқлайди ҳамда лавозим маошларини белгилайди;

- Филиал Кенгашининг тавсиясига кўра, ўрнатилган тартибда тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, факультет ва кафедраларни очиш (ташкил этиш), бирлаштириш, ажратиш ва ёпиш(тугатиш) қарорларини тасдиқлайди.

56. “Олий таълим тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, Филиал фаолиятининг асосий масалаларини кўриш учун Филиал Кенгаши ташкил этилади.

Низом бўйича Филиал Кенгаши таркибига директор киради ва Филиал Кенгаш раиси ҳисобланади, шунингдек, директор ўринбосарлари, етук мутахассислар, факультетлар деканлари, Филиал таркибига кирувчи ташкилот ва тармоқлар раҳбарлари, мутахассис тайёрловчи кафедралар мудирлари, Филиал талабалари ва ходимлари касаба уюшмаларининг вакиллари киради. Филиал Кенгашининг бошқа аъзолари умумий мажлисда (конференцияда) яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

57. Бошқарувчи жамоатчилик органи сифатида Филиалда Васийлик кенгаши ташкил этилган ва унинг таркибига муассис-вазирликлар, маҳаллий ҳокимият, ишбилармон доиралар, жамоатчилик ташкилотлари, жамғарма ва васийлар, бошқа таълим муассассаларининг вакиллари кириши мумкин.

Васийлик кенгашининг таркиби, ваколатлари, шакллантирилиши ва фаолияти “Васийлик кенгаши тўғрисидаги Низом” билан белгиланади.

58. Филиалда Бошланғич касаба уюшмаси ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари фаолият кўрсатади. Талабалар ва ходимлар манфаатларини ҳимоялашни талабалар ва ходимлар касаба уюшмалари ҳамда уларнинг сайланган органлари амалга оширади. Талабалар ва ходимлар ваколат органларининг ҳуқуқлари ва уларга нисбатан Филиал маъмуриятининг мажбуриятлари қуйидагилардир:

Бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳуқуқлари:

-       Филиал профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабаларига моддий ёрдам кўрсатиш ва рағбатлантиришни ташкил этиш;.

-       музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш, Иш берувчига Филиалда норматив ҳужжатлар юзасидан таклифлар киритиш ва ишлаш;

-       жамоа аъзоларидан келган шикоят, аризаларни ўз вақтида кўриб чиқиш;

-       Филиални ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;

-       меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.

Филиал мажбуриятлари:

-       ходимларнинг ваколатли органи сифатида Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасини ҳуқуқларига риоя қилиш ва унинг фаолиятига кўмаклашиш;

-       ходимлар ва талабалар манфаатларига тааллуқли бўлган қарорларни қабул қилишдан олдин уларнинг вакиллик органлари билан маслаҳатлашиш, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда кўрсатилган ҳолларда эса, уларнинг розилигини олиш;

-       Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қабул қилинган қарорлар хусусида асосли жавоб бериш;

-       ходимлар ва талабалар вакиллик органларига ўз вазифаларини бажаришлари учун зарур шароит яратиб бериш;

-       ходимларнинг вакиллик органларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

Филиал “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа жамоа ташкилотлари фаолият кўрсатиб келади. Амалдаги низомларга мувофиқ, Филиал илмий ва ихтиёрий жамиятлар, илмий-услубий, илмий-техник кенгашлар ва комиссиялар, ёш олимлар кенгаши ташкил этилиши мумкин.

Дирекция ва Филиал Кенгаши ўз фаолиятида олий таълим муассасаси жамоатчилик ташкилотларининг тавсияларини кўриб чиқади ва ўз фаолиятларида уларни ҳисобга олади.

59. Филиал фаолиятини йўналишлар бўйича бошқариш директор томонидан ҳамда Ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари, Молия-иқтисод ишлари бўйича директор ўринбосарлари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 9 март Ф-137-сон фармойишига мувофиқ, олий таълим муассасасининг директор ўринбосарлари, Филиалнинг директор ўринбосарлари, директор тавсиясига кўра, ТАТУ раҳбарияти билан келишилган холда тайинланади. Директор ўринбосарлари ваколатлари Филиал Ички меҳнат тартиб қоидалари ва бошқа олий таълимга оид меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади.

60. Филиалнинг факультетини ТАТУ раҳбарияти билан келишилган ҳолда директор томонидан тайинланадиган декан бошқаради.

Факультет декани ўз фаолиятида “Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисидаги Низом” га амал қилади.

“Олий таълим муассасасининг факультети тўғрисидаги Низом” га мувофиқ факультетда Илмий Кенгаш ташкил этилиши мумкин.

Факултет Илмий Кенгашининг таркиби, ваколатлари, шакллантириши ва фаолиятининг тартиби “Олий таълим муассасаси факультетининг Илмий Кенгаши тўғрисидаги Низом” билан белгиланади.

Кафедра фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ танлов асосида Филиал Кенгаши томонидан сайланадиган мудир раҳбарлик қилади.

Кафедра мудирининг ваколатлари ва кафедранинг фаолияти “Олий таълим муассасасининг кафедраси” тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

 

VIIМолия-хўжалик фаолияти ва моддий-техникавий база

 

61. Филиал ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида тезкор бошқариш ҳуқуқи билан давлат (таъсисчи) томонидан бинолар, иншоотлар, мулкий мажмуалар, Филиал паспортига мувофиқ асбоб-ускуналар, шунингдек истеъмол, ижтимоий, маданий ва бошқа мақсадлар учун зарур бўлган мулклар бириктирилган. Филиал фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга ошириладиган давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қаторига киритилган.

Филиалга ажратилган ер участкалари муддатсиз ва беғараз (текин) фойдаланиш учун бириктирилган.

62. Филиалга жисмоний ва юридик шахслардан совға, ҳадя ёки васият бўйича берилган пул маблағлари, мол-мулк ва бошқа мулкий объектларга, олий таълим муассасаси фаолиятининг самараси ҳисобланган интеллектуал ва ижодий маҳсулотларга, шунингдек ўз фаолияти орқали оладиган даромадлар ва бу даромадлар ҳисобидан сотиб олинадиган мулкий объектларга эгалик қилиш ҳуқуқи берилган.

63. Филиал мол-мулкни ижарага олувчи ва мол-мулкни ижарага берувчи сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ олий таълим муассасаси ўзига бириктирилган ижарага берилиши қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бинолар, иншоотлар ва уларнинг қисмлари, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари шаклидаги давлат мулки ва бошқа мол-мулкларни Филиал Кенгашнинг розилиги билан тасарруф этиш ҳуқуқисиз, белгиланган нархлар бўйича ижарага беришни амалга оширади.

Ижара ҳақи сифатида олинган маблағлардан таълим жараёнини таъминлаш ва уни ривожлантириш учун фойдаланилади.

64. Филиалнинг таълим фаолиятини молиявий таъминлаш давлат грантлари асосида мутахассислар тайерлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, давлат томонидан белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда қайта тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш ҳисобига ажратилган маблағлар, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар, жумладан талабалар ва тингловчиларни ўқитиш учун белгиланган тартибда олинган тўлов-шартнома асосидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

65. Филиалнинг асосий фаолиятига зарар етмайдиган тартибда таълим ва бошқа соҳаларда пуллик хизмат фаолиятини амалга ошириш мумкин. Олий таълим муассасаси шуғулланадиган тадбиркорлик фаолияти унинг Низомида белгиланган вазифаларга мос келиши керак.

Филиал ўз мулки билан хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг устав жамғармасида қатнашиш, пуллик таълим хизматлари, маслаҳатлар ва бошқа хизматлар учун нархларни белгилаш, солиқ ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбурий тўловлардан сўнг қолган даромадни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Филиалнинг пуллик таълим хизматлари кўрсатишни бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидаги таълим фаолияти доирасида ва унинг ўрнига амалга оширилиши мумкин эмас.

Филиал Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ҳамда мазкур Низомга зид бўлмаган шартномаларни тузиш, мажбуриятлар ва бошқа шартларни белгилаш бўйича масалаларни мустақил ҳал қилади.

66. Филиалда лавозим маошлари меҳнат шарномаси (битими) тузилаётганда “Олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида Низом” ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ белгиланади. Филиал ходимига лавозим маоши ўз функционал вазифаларни ҳамда меҳнат шартномасида назарда тутилган ишларни бажарганлиги учун тўланади. Қўшимча маош, устама ва бошқа моддий рағбатлантириш тадбирларининг ҳажмини Филиал мустақил, иш ҳақи фонди доирасида қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва ҳажмда белгилайди. Белгиланган маошлар аттестация натижасига кўра қайта кўриб чиқилиши мумкин.

67. Филиалда ташкил этилган жамоат ташкилотларига фаолият кўрсатишлари учун зарур бўлган хоналар ажратилади ва уларнинг тозалигини таъминлаш ташкил этилади.

Филиал қошидаги тиббий-санитар муассасасига, шунингдек, унинг ҳудудида жойлашган ёки Филиалнинг балансида бўлган ҳамда талаба, тингловчи ва ходимларга хизмат кўрсатувчи ошхона ва бошқа умумий овқатланиш муассасаларига иситиш, ёритиш ва сув таъминоти билан таъминланган хоналар ажратилади.

Филиал ва унинг ҳудудий филиалларининг тегишли биноларини таъмирлаш, реконструкция қилиш ёки янгиларини қуриш, уларнинг молиявий таъминоти қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, истисно тариқасида ва зарур ҳолларда Васийлик Кенгаши билан ҳам келишилиши мумкин.

 

IX. Халқаро ҳамкорлик

 

68. Филиал Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, ушбу Низомда назарда тутилган ва “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”да белгиланган вазифаларни бажаришга, шунингдек халқаро алоқаларни ривожлантиришга йўналтирилган ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Чет эл фуқароларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, таълим муассасаси илмий-педагогик ходимларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўқитувчилик ва илмий-тадқиқотчилик ишлари давлатлараро органининг хорижий давлатларнинг таълимни бошқариш бўйича тегишли органлари орасидаги шартномалар, шунингдек Филиалнинг қонунчиликка мувофиқ, чет эл фуқаролари ва хорижий юридик шахслар билан бевосита тузган шартномалари асосида амалга оширилади.

69. Филиал қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-халқаро нодавлат ташкилотларга кириш;

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари деб қаралиши мумкин бўлмаган, хорижий шериклар билан ҳамкорликдаги фаолият тўғрисида белгиланган тартиб асосида шартномалар тузиш;

- хорижий шериклар иштирокида олий таълим муассасасининг таркибий бўлинмалари (марказлар, лабораториялар, техник саройлар ва бошқа бўлинмалар)ни қонунчиликда кўзда тутилган тартибда ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 
33-моддасига мувофиқ таълим муаммолари юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этиш, чет давлатларнинг тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун хужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш;

- Филиалнинг Кенгашининг қарорига биноан хорижий давлатларнинг олий ўқувюртлари билан ҳамкорлик тўғрисидаги тузилган шартномалар асосида ўзаро манфаатли илмий тадқиқотлар ўтказиш, факультет, кафедралар ташкил этиш, илмий тадбирлар ўтказиш;

- Филиал ва хорижий давлат олий ўқув юртлари талабалари, стажер-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим-изланувчилар, педагогик ва илмий ходимлари билан икки томонлама алмашиш дастурларини ташкил этиш;

70. Филиал ходимларининг чет элга хизмат сафарлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, (Вазирликнинг тегишли хужжатлари асосида) амалга оширилади.

Филиал деканлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар, доцентлар, катта ўқитувчилар, ассистент-ўқитувчилар, стажер-тадқиқотчи изланувчилар, стажёрлар ва талабаларни (бакалавр ва магистр) хорижий сафарларга юбориш вазирлик ва тегишли вазирликлар (ташкилотлар) келишуви билан амалга оширилади.

71. Хорижий сафарларга юборилган профессор-ўқитувчилар, стажер-тадқиқодчи изланувчилар ва талабалар (бакалаврлар ва магистрлар) бажариш лозим бўлган режа ишларини бажармаган ҳолда ва ўз ҳатти-ҳаракатлари билан Филиал шаънига путур етказган ҳолатларда, уларга нисбатан қонунчилик асосида тегишли чоралар кўрилади.

72. Филиалнинг ташқи иқтисодий фаолиятидан тушган валюта, моддий тушумлари қонунчиликка биноан, унинг Низомида белгиланган фаолиятини таъминлаш учун ишлатилади.

 

X. Якуний қоидалар

 

73. Филиал Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида белгиланган тартибда қўйидагиларга жавобгар ҳисобланади:

- унинг ваколатига киритилган вазифаларни бажармаганлиги;

- таълим жараёнида ўқув режа ва жадвалларга мувофиқ таълим дастурлари ҳажмини тўлиқ бажармаганлиги;

- таълим жараёни вақтида Филиалда таълим олувчилар ва ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи;

- таълим олувчилар ва Филиал ходимларининг ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилганлиги;

- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатлар.

74. Филиал Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартиб асосида қайта ташкил қилиниши ёки тугатилиши мумкин.

75. Филиал Низомига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

 

Ўқув ва илмий ишлар бўйича

директор ўринбосари                                         Х.М.Сейткамалов

 

Маънавий-маърифий ишлари

бўйича директор ўринбосари                                     У.Ю.Турумбетов

 

Молия-иқтисод ишлари

бўйича директор ўринбосари                                      Н.И.Калимбетов