21.12.2024, Шемби

Беруний туманида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Аввал эълон қилганимиздек бугун Беруний, Тўрткул ва Элликқалъа тумани тадбиркорлари учун сайёр қабул бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Беруний тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган "Очиқ мулоқоти" доирасида ташкил этилган сайёр қабул давомида турли мурожаатлар келиб тушди.





Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Инвистициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Х.Тешабаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги етакчи инспектори Б.Давкараев, Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, сектор раҳбарлари  ҳамда барча ташкилотлар иштирок этди. Мазкур сайёр қабулда учта тумандан келган тадбиркорлар томонидан, кредит масалалари, янги бизнес лойиҳалар ва иш ўринлар яратиш, кадастр ҳужжатларини ҳал қилиш борасидаги мурожаатлари тингланди. Тадбиркорларнинг таклиф ва фикрлари қабул қилинди.





Тадбиркорлар мурожаатлари бўйича махсус штаб ташкил қилинган бўлиб, масалалар айнан штабда жамланган ҳолда ўрганишлар олиб борилади. 

Тадбиркорлар мурожаатларининг ижроси  Республика даражасидаги рахбарлар томонидан назоратга олинди.