Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги «Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 668-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги«Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 668-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а)Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун раҳбарларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳар йили танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;
б) инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда танлов ғолиблари рейтинги ҳар йили 1 майгача оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ва уларга тегишли сертификатлар ҳамда пул мукофотлари топширилишини таъминлаш вазифаси топширилганлиги;
г) танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилиши белгилаб қўйилганлиги:
“Инвестицияларни жалб қилганлик, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантирганлик учун”;
“Янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этганлик учун”;
“Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштирганлик, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаганлик учун”;
танлов ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира фонди маблағлари ёки маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир номинацияда энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилиши;
д) Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясига Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 августигача бўлган муддатда ҳар бир номинацияда танлов ғолиблари сертификатларининг эскизларини белгиланган тартибда тайёрлаш ва тасдиқлаш топширилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида танлов иштирокчилари, ғолиблари ва уни ўтказиш шартлари тўғрисидаги ахборот материалларини жойлаштириш тавсия этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари (Б.Хабибуллаев)инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун раҳбарларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳар йили ўтказиладиган танловга (кейинги ўринларда танлов деб аталади) юқори савияда тайёргарлик кўриш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Содиков) Қорақалпоғистон Республикасидан қатнашгантанлов ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг захира фонди маблағлари ёки маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир номинацияда энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилишини таъминласин.
5. Танлов жараёнларининг шаффофлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадидаҚорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси (Ш.Оспанов), Божхона бошқармаси(Х.Файзуллаев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (У.Сабуров) ватижорат банклари томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари юзасидан тегишли маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ҳар ой якуни билан Қорақалпоғистон РеспубликасиИнвестициялар бўйича қўмитасига (К.Садыков) тақдим этиб борилишитаъминлансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Хабибуллаев зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон РеспубликасиВазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев