Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги ПҚ-3812-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 3 июлдаги 207-Б-сонли фармойиши билан Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компания”си ҳузурида “Обод қишлоқ ва обод маҳалла дирекция”си тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ягона буюртмачи хизмати “Инжиниринг компания”си хузуридаги “Обод қишлоқ ва обод маҳалла дирекция”си тўғрисидаги низомн иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.И.Нагметов зиммасига юклансин.