Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкиль етишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 487-сонли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2018 йиль 21 апрелдаги 316-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг «Қорақалпоғи-стон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳақида»ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкиль етишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 487-сонли қарори ижро учун қабуль қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан:
а) Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси» кўкрак нишони тавсифи ва гувоҳномаси 5, 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қабуль қилинган низомга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов зиммасига юклатилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев