21.12.2024, Шемби

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР КЕНГАШИНИНГ ФАРМОЙИШИ

 

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июндаги 01-02-14/1073-сонли ҳамда Молия вазирлигининг
2018  йил 18 июлдаги СМ/04-02/1979-сонли хатларини инобатга олиб:

 

1. Нукус шаҳри А.Досназаров кўчасида жойлашган 2-сонли республика тасарруфидаги мактабгача таълим муассасасининг жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган 380 000 000 (уч юз саксон миллион) сўм миқдоридаги маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг 1 чорак даромадлар режасининг ортиқ бажарилган қисми ҳисобидан ажратиш ҳақидаги Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 4 июндаги 01-02-14/1073-сонли ва Молия вазирлигининг 2018  йил 18 июлдаги СМ/04-02/1979-сонли таклифлари мақуллансин.

 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Содиков)
Нукус шаҳри А.Досназаров кўчасида жойлашган 2-сонли республика тасарруфидаги мактабгача таълим муассасасининг жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун зарур бўлган 380 000 000 (уч юз саксон миллион) сўм миқдоридаги маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг 1 чорак даромадлар режасининг ортиқ бажарилган қисми ҳисобидан 2-сонли республика тасарруфидаги мактабгача таълим муассасасига ажратсин.

 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (Ж.Уснатдинова) ажратилган маблағларнинг белгиланган тартибда мақсадга мувофиқ сарфланишини таъминласин.

 

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Давлат молиявий назорат бошқармаси (Б.Утамбетов)дан ажратилган маблағларнинг мақсадга мувофиқ сарфланишини назорат қилиш сўралсин.

 

5. Мазкур фармойиш ижросини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Жуманов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                           Қ.Сариев