Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Жаҳон банки
ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон
Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3852-сонли
қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Жаҳон банки ва Халқаро молия
корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини
янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3852-сонли қарори ижро учун
раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
а) инвестиция
муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади -
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш
учун мамлакатда 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги
(кейинги ўринларда “Бизнес юритиш” ҳисоботи деб юритилади) мамлакатларининг
биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган энг қулай шарт-шароитларни
яратиш эканлиги;
Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги “Бизнес
юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада ошириш соҳасидаги
ишларни мувофиқлаштириш ҳамда бу йўналишда Жаҳон банки ва Халқаро молия
корпорацияси билан узаро ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган ҳисобланиши
белгилаб қўйилганлиги;
б) қуйидагилар
билан:
Жаҳон банки ва Халқаро
молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини
яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ;
ислоҳотларни
сифатли амалга ошириш ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг
“Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинг кўрсаткичларини
яхшилаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхати
2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) ушбу қарорнинг
1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари
зиммасига ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон
Республикасининг тегишли кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан шахсий жавобгарлик
юкланганлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига:
Жаҳон банки ва Халқаро
молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг
кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”да назарда тутилган
чора-тадбирларни ўз вақтида ва лозим даражада бажариш юзасидан давлат органлари
ва ташкилотларнинг фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни;
"Бизнес
юритиш” ҳисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада ошириш мақсадида
давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро амалий ҳамкорликни;
Жаҳон банки
гуруҳи экспертлари ва “Бизнес юритиш” жамоаси билан Ўзбекистон Республикасининг
ўрнини асослаш бўйича музокаралар ўтказиш учун ҳар йили идоралараро ишчи гуруҳни
Вашингтон шаҳрига (AҚШ) юборишни;
манфаатдор
вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда энг муҳим Халқаро
рейтингларни ва таркибий индикаторларни, уларни шакллантириш методологиясини,
шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Халқаро рейтинг ва индексларда охирги
икки йилда эгаллаб турган мавқеини чуқур ўрганишни;
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда тегишли
Халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикасининг мавқеини яхшилаш бўйича аниқ
таклифлар тайёрлашни таъминлаш топширилганлиги;
д) ушбу қарорнинг
1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан
биргаликда ҳар йили:
февраль-март
ойларида “Бизнес юритиш” ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки экспертлари
томонидан юбориладиган саволномаларни ўрганилаётган йўналишларда амалга
оширилган ислоҳотлар ва қонун ҳужжатлари нормаларини инобатга олган ҳолда
сифатли ва ўз вақтида тўлдиришни;
15 ноябрга қадар
эълон қилинган “Бизнес юритиш” ҳисоботи натижаларини ўрганишни ҳамда у бўйича
кейинчалик Жаҳон банки ва “Бизнес юритиш” жамоасига тақдим этиш учун ўрганилаётган
ҳар бир йўналиш кесимида асослантирилган далиллар ва статистик маълумотлардан
иборат шархларни тайёрлашни таъминлаш топширилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
билан биргаликда:
“Бизнес юритиш”
ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича амалга
оширилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида ушбу қарорнинг 1 ва
2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини
ҳар чоракда эшитиб борсин, кейинчалик тегишли йўналишларда бизнес юритиш учун
шарт-шароитларни яхшилашни таъминламаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш
юзасидан таклифлар киритиш;
Ўзбекистон
Республикасининг кўрсаткичи рейтинг тузиш методологияси талабларига мувофиқлигини
баҳолаган ҳолда “Бизнес юритиш” ҳисоботларини танқидий ўрганиб бориши ва ҳар
йили 1 декабрга қадар “Бизнес юритиш” ҳисоботида республиканинг алоҳида кўрсаткичларини
яхшилаш мақсадида ишбилармонлик муҳити ва қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича
“Йўл харитаси”ни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиш вазифалари
топширилганлиги;
ж) Ўзбекистон
Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Жаҳон банки ва Халқаро
молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини
яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ амалга ошириладиган тадбирлар ҳамда лойиҳаларни
молиялаштириш учун Халқаро молия ташкилотларининг техник кўмаги, грантлари ва
кредитларини жалб этиш юзасидан зарур ташкилий-амалий чора-тадбирларни таъминлаш
юклатилганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатасига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилаётган
чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботи йўналишлари юзасидан
қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий этилишини холисона баҳолаш учун ҳар
йили тадбиркорлик субъектлари ўртасида, шу жумладан уларнинг мурожаатларини қабул
қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус
портал орқали сўровлар ўтказиш топширилганлиги;
и) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
билан биргаликда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида
Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”ни
амалга ошириш доирасида қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий
этилишини тизимли равишда ўрганиб бориш, бунда тасдиқланган чора-тадбирларнинг ўз
вақтида бажарилишини таъминламаган ҳамда кечикишларга йўл қўйган давлат
органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан аниқ таъсир
чораларини қўллаш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Манфаатдор давлат
органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳар йили февраль-март ойларида “Бизнес
юритиш” ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки экспертлари томонидан
юбориладиган саволномаларни ўрганилаётган йўналишларда амалга оширилган ислоҳотлар
ва қонун ҳужжатлари нормаларини инобатга олган ҳолда сифатли ва ўз вақтида тўлдиришни
таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси манфаатдор вазирлик ва
идоралар билан биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда
“Бизнес юритиш” ҳисоботи йўналишлари юзасидан қонун ҳужжатлари талабларининг
амалиётга жорий этилишини холисона баҳолаш учун ҳар йили тадбиркорлик
субъектлари ўртасида, шу жумладан уларнинг мурожаатларини қабул қилиш, қайта
ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус портал орқали сўровлар
ўтказсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини
назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи
ўринбосари А.Тажетдинов, Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.Нагметов,
Б.Хабибуллаев, С.Хожаметов ва М.Жуманов зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси |
Қ. Сариев |