22.12.2024, Екшемби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3846-сонли қарори ҳақида



Кейинги йилларда мамлакатда нефрологик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш чоралари кўрилмоқда.
Бир қатор республика ва барча вилоят тиббиёт муассасаларида беморлар умрининг анча узайишини ва уларнинг турмуш сифати ошишини таъминлайдиган гемодиализ бўлинмалари фаолият кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, мавжуд аҳволнинг таҳлили гемодиализ ёрдамига муҳтож бўлган беморларга тўлиқ тиббий хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилаётган бир қанча ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигини кўрсатди. 
Мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва камчиликларга барҳам бериш, шунингдек, замонавий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш ва нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПҚ-3846-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-3846-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш бўйича фаолияти қониқарсиз, деб топилганлиги;
б)қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатишни янада ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланганлиги:
бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, олий тиббиёт таълим муассасалари клиникалари, республика кўп тармоқли шифохоналарининг етакчи мутахассислари иштирокида тизимли равишда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш;
профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий ҳамда самарали усулларини жорий этиш йўли билан соғлиқни сақлаш тизимининг вилоят ва туман даражаларида аҳолига ихтисослаштирилган, юқори технологик нефрологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш;
буйрак патологиясининг барвақт олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш, мавжуд беморларни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича ишларни ташкил этувчи интеграциялаштирилган тизимни соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида яратиш, шунингдек, беморларга ташхис қўйиш, танлаш ва гемодиализга юбориш жараёнини халқаро амалиётга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш йўли билан нефрологик касалликларга чалиниш ҳамда бу касалликлар сабабли вафот этишни камайтириш;
даволашнинг юқори технологик усуллари ва замонавий стандартларидан кенг фойдаланган ҳолда гемодиализ ёрдамга муҳтож беморлар умрининг узайишини ва уларнинг турмуш сифати ошишини таъминлаш;
тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча босқичларида катта ёшдагилар ва болаларда буйрак касалликларига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг ягона замонавий стандартлари ва протоколларини жорий этиш, жумладан, гемодиализ сеанслари учун мажбурий клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
нефрологик ва гемодиализ муассасаларини замонавий юқори технологик ташхис қўйиш ва даволаш тиббиёт ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш, уларни эҳтиёт қисмлар, гемодиализ учун сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш ва тегишли қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш йўли билан нефрология ва гемодиализ муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
нефрологик касалликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;
аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш соҳасида хусусий секторни ва давлат-хусусий шерикликни жадал ривожлантириш;
в) аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
вазирлик ва идоралар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилганлиги;
г) чора-тадбирлар дастури амалга ошириладиган муддатга 2-иловага мувофиқ таркибда Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) ташкил этилганлиги;
қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги:
ушбу қарор қоидаларини амалга ошириш, қўйилган вазифаларни бажаришда юзага келадиган муаммоларни ва уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни аниқлаш;
нефрология ва гемодиализ хизмати фаолияти, буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт ходимларига юкланган вазифалар бажарилишининг самарадорлиги устидан тизимли назорат олиб бориш;
сурункали буйрак касаллигига чалинган беморларга ташхис қўйишва уларни даволашнинг ишлаб чиқилган стандартлари асосида нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасалари томонидан вазифалар бажарилиши жараёнини, жумладан, жойларга бориб ўрганиш;
амалга оширилган тадбирлар материалларини, Комиссия қарорларини аниқланган камчиликларни ва тиббиёт муассасалари фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш учун Вазирлар Маҳкамасига, прокуратура органларига ва бошқа органларга юбориш;
нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасалари фаолиятидаги тизимли камчиликлар ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, бундай ёрдам кўрсатишнинг ташкилий тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
д) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этишни;
янги ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази негизида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси” кафедрасини ташкил этишни;
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва клиник ординатуранинг “нефрология” ва “болалар нефрологияси” мутахассисликлари бўйича янги йўналишларини очишни назарда тутувчи таклифлари қабул қилинганлиги;
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар нефрология шифохонасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланиши;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларининг нефрология ва гемодиализ бўлинмалари Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг минтақавий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланиши белгилаб қўйилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига уч ой муддатда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини жойлаштириш учун Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилганлиги;
ж) “Соғлом авлод учун” фонди ва кенг жамоатчиликнинг сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш топширилганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи “Йўл харитаси” тасдиқланишини таъминлаштопширилганлиги:
дастурий гемодиализ кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикликва аутсорсингни жорий этиш, шунингдек, хусусий секторни ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар;
давлат-хусусий шериклик асосида гемодиализ хизматлари кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини қуриш, жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни жорий этиш;
гемодиализ аппаратлари ва сарфлаш материаллари етказиб беришга зарур рухсатномалар беришнинг, хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ хизматлари кўрсатишнинг амалдаги тизимини тубдан соддалаштириш бўйича зарур чоралар кўриш;
гемодиализ хизматлари кўрсатиш тартибини, уни амалга ошириш усулларини тартибга солишни, шунингдек, ушбу соҳада давлат-хусусий шериклик шартномаларини тузиш, ижро этиш ва тугатишни назарда тутувчи гемодиализ хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
и) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
- икки ҳафта муддатда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказининг тузилмаси ва уставини ҳамда унинг минтақавий бўлинмалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаши;
- уч ой муддатда:
нефрология ва гемодиализ бўлинмаларининг гемодиализ ускуналари паркини танқидий таҳлил қилиб, унинг якунлари бўйича уларни янгилаш, шунингдек, гемодиализ бўлинмалари тармоғини кенгайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
дастурий гемодиализдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг мажбурий клиник протоколларини тасдиқлаш;
республика ва минтақавий тиббиёт муассасалари кесимида гемодиализ олишга беморларнинг тенг миқдорда бириктирилишини таъминлаш;
республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсида кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини, мутахассисларнинг функционал вазифаларини белгилаган ҳолда нефрология кабинети ва бўлимини жиҳозлаш стандартларини назарда тутувчи нефрология ихтисослиги бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини тасдиқлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда сурункали буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморлар ҳисобини юритиш ва уларнинг мониторингини олиб боришнинг ягона электрон регистри механизмини жорий этиш;
- Чора-тадбирлар дастури сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаши, мониторинг натижалари тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш топширилганлиги;
к) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
гемодиализ ўтказиш учун сарфлаш материалларини маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва гемодиализ хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун хайрия маблағлари ва халқаро (хорижий) ташкилотларнинг грантларини жалб этиш юзасидан таклифлар киритиштопширилганлиги;
л) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
“Соғлиқни сақлаш” тармоғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутиш;
давлат-хусусий шериклик асосида стандартлар ва нормативлар бўйича ўтказилган гемодиализ хизматлари учун ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминлаш;
гемодиализга муҳтож бўлган беморлар сонининг йиллик ўсишини ҳисобга олган ҳолда зарур гемодиализ ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари асосида ўз вақтида харид қилиниши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминлаштопширилганлиги;
м) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар бажарилиши, шунингдек, ажратилган маблағлардан ўз вақтида, оқилона ва мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатиштопширилганлиги;
н) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжaтлaрни ушбу қaрoрга мувoфиқлaштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3.Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
4. Чора-тадбирлар дастури амалга ошириладиган муддатга 2-иловага мувофиқ таркибда Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) ташкил этилсин.
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ушбу қарор қоидаларини амалга ошириш, қўйилган вазифаларни бажаришда юзага келадиган муаммоларни ва уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни аниқлаш;
нефрология ва гемодиализ хизмати фаолияти, буйрак етишмовчилигига дучор бўлган беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш бўйича тиббиёт ходимларига юкланган вазифалар бажарилишининг самарадорлиги устидан тизимли назорат олиб бориш;
сурункали буйрак касаллигига чалинган беморларга ташхис қўйишва уларни даволашнинг ишлаб чиқилган стандартлари асосида нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасалари томонидан вазифалар бажарилиши жараёнини, жумладан, жойларга бориб ўрганиш;
амалга оширилган тадбирлар материалларини, Комиссия қарорларини аниқланган камчиликларни ва тиббиёт муассасалари фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш учун Вазирлар Кенгашига, прокуратура органларига ва бошқа органларга юбориш;
нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасалари фаолиятидаги тизимли камчиликлар ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, бундай ёрдам кўрсатишнинг ташкилий тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
5. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатишни янада ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасаларида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, олий тиббиёт таълим муассасалари клиникалари, республика кўп тармоқли шифохоналарининг етакчи мутахассислари иштирокида тизимли равишда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш;
профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий ҳамда самарали усулларини жорий этиш йўли билан соғлиқни сақлаш тизимининг шаҳар ва туман даражаларида аҳолига ихтисослаштирилган, юқори технологик нефрологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш;
буйрак патологиясининг барвақт олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш, мавжуд беморларни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича ишларни ташкил этувчи интеграциялаштирилган тизимни соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларида яратиш, шунингдек, беморларга ташхис қўйиш, танлаш ва гемодиализга юбориш жараёнини халқаро амалиётга мувофиқ қайта кўриб чиқиш ва оптималлаштириш йўли билан нефрологик касалликларга чалиниш ҳамда бу касалликлар сабабли вафот этишни камайтириш;
даволашнинг юқори технологик усуллари ва замонавий стандартларидан кенг фойдаланган ҳолда гемодиализ ёрдамга муҳтож беморлар умрининг узайишини ва уларнинг турмуш сифати ошишини таъминлаш;
нефрологик ва гемодиализ муассасаларини замонавий юқори технологик ташхис қўйиш ва даволаш тиббиёт ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш, уларни эҳтиёт қисмлар, гемодиализ учун сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш ва тегишли қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш йўли билан нефрология ва гемодиализ муассасаларининг 
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
нефрологик касалликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш;
аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш соҳасида хусусий секторни ва давлат-хусусий шерикликни жадал ривожлантириш.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига:
- уч ой муддатда:
нефрология ва гемодиализ бўлимларининг гемодиализ ускуналари паркини танқидий таҳлил қилсин, унинг якунлари бўйича уларни янгилаш, шунингдек, гемодиализ бўлимлари тармоғини кенгайтириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига таклифлар киритиш;
республика,шаҳар ва туманлар тиббиёт муассасалари кесимида гемодиализ олишга беморларнинг тенг миқдорда бириктирилишини таъминлаш;
Чора-тадбирлар дастури сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш, мониторинг натижалари тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Кенгашига ахборот киритиш топширилсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги:
“Соғлиқни сақлаш” тармоғи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
давлат-хусусий шериклик асосида стандартлар ва нормативлар бўйича ўтказилган гемодиализ хизматлари учун ўз вақтида ҳақ тўланишини таъминласин;
гемодиализга муҳтож бўлган беморлар сонининг йиллик ўсишини ҳисобга олган ҳолда зарур гемодиализ ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари асосида ўз вақтида харид қилиниши учун бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.
8.Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатдақабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжaтлaрни ушбу қaрoрга мувoфиқлaштирсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.А.Жуманов зиммасига юклансин.



Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ.Сариев