21.12.2024, Шемби

Экология ҳәм Аралбойы аймақларын раўажландырыў мәселелери бойынша секретариат

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгашининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини

ривожлантириш котибияти тўғрисида

 

Н И З О М

 

I-боб. Умумий қоидалар

 

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг аппарати таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

2. Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Кенгашини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Кенгаши аппаратини Қорақалпоғистон Республикасида экология ва атроф муҳитнинг муҳофаза қилиш, Оролбўйи ҳудудида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширишга, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, атроф муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, экологик шароитни соғломлаштириш масалалари бўйича таҳлилни таъминлашга йўналтирилган.

3. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Конституциялари ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.

4. Котибият ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси              Вазирлар Кенгашининг Раиси раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича комплекси раҳбарига (кейинги ўринларда Комплекс раҳбари деб аталади) бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Кенгашининг Ишлар бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

 

II-боб. Котибиятнинг вазифалари ва функциялари

 

6. Қуйидагилар котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўрмон фонди ва қўриқланадиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмонзорлар ташкил қилиш, уларни  кўпайтириш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, ўрмонлардан оқилона ва эҳтиёт қилиб фойдаланиш;

экология соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ўрмон бойликлари, ер ва сув ресурсларидан, қазилма бойликлари ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

Орол бўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида тузилган Траст фонди ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятини белгиланган тартибда қўллаб қувватлашни таъминлаш;

давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда экологияни яхшилаш ҳамда Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари ва ҳудудий дастурларининг ишлаб чиқиш, ушбу дастурларни молиялаштиришга маҳаллий ва чет эллик ҳамкорларни, айниқса ҳусусий инвесторларни жалб қилиш ҳамда улар билан доимий равишда ишлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш, ушбу соҳада белгиланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳа ва дастурларида ягона атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан тежаб фойдаланиш сиёсатини олиб бориш;

Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича янги қурилаётган (таъмирланаётган) объектларни, табиатни муҳофаза қилиш иншооатларини қабул қилиш ва ишга тушириш бўйича комиссияларилари ишларида иштирок этиш;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Орол денгизининг экологик инқирози оқибатида жабр кўрган аҳолининг ижтимоий турмуш даражасини яхшилаш, атроф муҳитни соғломлаштириш бўйича дастурлари ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан экологияни яхшилаш ва Оролбўйи ҳудудини яхшилаш борасида қабул қилинган ҳуқуқий-норматив ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлаш;

Орол денгизининг экологик инқирози оқибатида аҳолининг ижтимоий турмушида юзага келган салбий ҳолатларни бартараф этиш, аҳолини соғломлаштириш, ижобий ижтимоий муҳитни шакллантириш ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида халқаро жамоат ташкилотлари ва донор давлатларнинг молиявий идоралар вакиллари билан алоқаларни кенгайтириш ва ҳамкорликда ишларни ташкил этиш;

аҳоли орасида экологик билим ва маданиятини ошириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш, ёшлар орасида экологик таълим даражасини кўтариш ташкил этиш;

Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда қисқа ва узоқ муддатли махсус дастурларни ишлаб чиқиш, уларни белгиланган муддатларда самарали амалга оширишни таъминлаш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ерларни рекультивациялаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

маҳаллий экосистемаларни тизимли равишда ўрганиш, уларни муҳофаза қилиш ва хавф остигадаги экосистемаларни асраб қолиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ифлосланишини олдини олиш, шунингдек ер ости сувларини гидрогеологик жиҳатдан ўрганишга оид чора-тадбирлар белгилаш;

фойдали қазилмаларни асоссиз равишда йўқотилиши ва улар сифатининг пасайиб кетишига барҳам бериш бўйича топшириқлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ҳудудларда ерларни шўрланиш ва чўлга айланишига таъсир этувчи минтақавий экзоген геологик жараёнларни ўрганишни ташкил этиш;

ўз ваколати доирасида қуриладиган ва қайта қуриладиган саъноат, қишлоқ хўжалиги, гидротехник ва бошқа халқ хўжалиги объектларининг атроф табиий муҳитга бўлган таъсирини баҳолаш бўйича ишларда иштирок этиш;

экологияни яхшилаш йўналишида барча ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш соҳасида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, атроф муҳитни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш, давлат ўрмон кадастрини юритиш ва қўриқхона ишларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;

атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлашнинг, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш мақсадида мавжуд иқтисодий механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда ушбу соҳада бошқарувни амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини амалдаги қонунларга мувофиқ кўриб чиқиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Вазирлар Кенгашининг Раиси ва Вазирлар Кенгашининг Раисининг ўринбосари бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, шунингдек, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш юзасидан назоратни таъминлайди.

 

7. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Котибият йўналишига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгашининг               Раиси, Комплекс раҳбари учун, шунингдек, Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

мутасаддилик қиладиган тармоқлар ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Вазирлар Маҳкамасининг  ва   Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойиш-лари ва топшириқлари бажарилишини шу жумладан жойларга бориб ўрганади, Вазирлар Кенгаши раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий  материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар МаҳкамасинингҚорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва  Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини назорат қилади;

Вазирлар Кенгашида  кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва комплекс раҳбари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Кенгашига киритилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар МаҳкамасинингҚорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳа-ларининг ишлаб чиқилишини ва келишилишини таъминлайди, улар юзасидан  зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли  тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Кенгаши мажлисларига тайёргарлик кўриш  билан боғлиқ материалларни тайёрлашда, қарорларни расмийлаштиришда     иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Комплекс  раҳбарига, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг тегишли протоколлари ижроси             назорат қилинишини таъминлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Вазирлар Кенгашининг Раиси ва комплекс раҳбари томонидан  ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлаш ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари                              ва фармойишлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг лойиҳаларининг  комплекс равишда ҳамда сифатли  ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек,  уларнинг            давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Кенгаши Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдим этилишини ҳамда ҳимоя қилинишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг мутасаддилик қилинадиган органлари, бошқа ташкилотлар  фаолиятини мувофиқлаштиради;

Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси                      ва комплекс раҳбари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан электрон  шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган              масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи  ҳокимият органларига  ва бошқа ташки-лотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади;

Комплекс ваколатига кирувчи масалалар бўйича мақсадли дастурларни, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари                         ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг  қарорлари                             ва фармойишларини амалга ошириш  мувофиқлаштирилишини таъминлайди ҳамда натижаларини умумлаштиради. 

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.

III-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш  учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил  қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни   Вазирлар Кенгаши аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи  ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институт-ларининг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган  ҳолда эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, сипозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги  соҳасидаги халқаро лойиҳаларда белгиланган тартибда иштирок этиш;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;  

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари-нинг  ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси   ва комплекс раҳбарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат  ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг  Котибият тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар  бўйича ўтказиладиган           мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарур ҳолларда, Вазирлар Кенгашида кўриб чиқиладиган масалаларни  ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассис-ларини  белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Қорақалпоғистон  Республикаси Жўқорғи  Кенгесининг, Вазирлар Маҳкама-сининг ва Вазирлар Кенгашининг  қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Вазирлар Кенгашининг  Раиси ва комплекс раҳбарининг ва  Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.

9. Котибият:

ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда  ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Конституцияси, «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни ва Котибият  ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгашига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгесининг ҳужжатлари  ва топшириқларининг ва Вазирлар Кенгаши қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига  кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Кенгашига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «Йўл хариталари» нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, Ўзбекистон Республикаси инвестиция (давлат) дастурлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари шакллан-тирилиши, ҳудудларни комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ташкил қилиниши ва ҳал этилиши; 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини, улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.

 

IV-боб. Котибиятнинг тузилмаси 

10. Котибият тузилмасига котибият бошлиғи, бош ва етакчи мутахассислар киради.

Котибият тузилмаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тасдиқланади.

11. Котибият ишларига Котибият бошлиғи раҳбарлик қилади.

14. Котибият бошлиғи Комплекс раҳбари тақдимномаси бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

15. Котибият ходимлари котибият бошлиғи тавсияси билан Комплекс раҳбари тақдимномаси бўйича Вазирлар Кенгаши Раисининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

V-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш 

16. Котибият фаолияти  «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Кенгаши аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси ва Вазирлар Кенгашининг Раиси, комплекс раҳбари топшириқларига, Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқ-ларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Кенгашининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари,  Котибият бошлиғи,  мониторинг гуруҳи раҳбари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

17. Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Кенгашининг Вазирлар Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режаси, Котибият бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Кенгаши Ишлар бошқарувчиси билан келишилади ва Комплекс раҳбари томонидан тасдиқланади.