21.12.2024, Шемби

Қарақалпақстан хабар агентлиги

­­­­­­­­


Нурабуллаев Баҳамдулла Хожамбетович

Қарақалпақстан хабар агентлигиниң директоры

Mәнзил:

 230100, Нөкис қаласы, Әмир Темур көшеси 120-жай

Teлефон:

 0(361) 222-85-32

E-mail:

 kknews-uza@umail.uz

Қабыллаў күнлери:

 

Пийшемби  10:00-12:00

  

 

 

­­­­­­­­


Есебаев Қуўатбай Матекович

 Қарақалпақстан хабар агентлигиниң бас редакторы

Mәнзил:

 

230100, Нөкис қаласы, Әмир Темур көшеси 120-жай

Teлефон:

 0(361) 222-85-32

E-mail:

 kknews-uza@umail.uz

Қабыллаў күнлери:

 

Пийшемби  10:00-12:00

 


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги тўғрисида

НИЗОМ

 

1. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикасининг давлат матбуот органи бўлиб ҳисобланади, унинг тарқатадиган ахборотлари республика аудиториясига мўлжалланган. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияларини, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва бошқада тегишли қонунларни, шунингдек ушбу Низомни бошчиликка олади.

2. Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг асосий вазифаси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги тарқатадиган республика ва халқаро аҳамиётга эга расмий хабарларни, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларидаги янгиликларни ва ўзгаришларни акс эттирадиган тезкор материалларни рус, ўзбек ва қорақалпоқ тилларида республика газеталарига, телевидение ва радиога, бошқа манфаатдор муассаса ва ташкилотларга етказиб беришдан иборат.

Шунингдек, агентлик қорақалпоқ тилида Қорақалпоғистон Республикаси ҳаёти билан боғлиқ расмий ахборотлар, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги янгиликларни ёритувчи материаллар тайёрлайди ва шартнома асосида маҳаллий оммавий ахборот воситаларига етказиб беради.

Агентлик ўз имконияти доирасида давлат органларига, жамоат ташкилотларига, бошқа манфаатдор ташкилотларга, шахсий фуқароларга рус ва ўзбек тилларидан қорақалпоқ тилига таржима қилиш бўйича тўламли хизмат кўрсатади. Ўз имкониятлари доирасида давлат органларига, жамоат ташкилотларига, бошқа манфаатдор муассасаларга, фуқароларга рус ва ўзбек тилларидан қорақалпоқ тилига таржима қилиш бўйича пуллик хизмат кўрсатади.

3. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ўз хизмат вазифаларини бажариш учун малакали мутахассислардан ижодий жамоат ташкил этади, зарур ҳолларда бошқа тажрибали журналистларни шартнома асосида вақтинча ишга ёллайди.

4. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан бериладиган маблағлар ва тижорат хизматидан тушадиган қўшимча даромадлар ҳисобидан амалга оширилади.

5. Республика газеталарининг, Қорақалпоғистон Телерадиокомпаниясининг, бошқада оммавий ахборот воситаларининг шартнома бўйича тўловлари, тижорат хизмат тушумлари, шунингдек республикамиздаги ва хорижий ташкилотларнинг, айрим фуқароларнинг хомийлик ёрдами сифатида бериладиган маблағлари қўшимча даромад манбалари ҳисобланади.

6. Агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан ажратиладиган маблағни ва қўшимча давромад тушумларини мақсадга мувофиқ фойдаланишда мустақилликка эга.

7. Агентлик тўғрисидаги Низом ва унинг штатлар жадвали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланади.

8. Агентлик фаолиятида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг келишуви билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади.

Директор агентликнинг бошқа республика ташкилотлари билан алоқаларини таъминлайди, унинг молия-хўжалик ва ижодий фаолиятига раҳбарлик қилади, амалдаги қонунларга мувофиқ кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Директор ўз ваколатлари доирасида жамоат аъзолари бажариши шарт бўлган буйруқлар чиқаради, қарорлар қабул қилади.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тасдиқлайдиган таҳририят ҳайъати агентликнинг олий бошқарув органи ҳисобланади. Унинг таркибига агентлик директори, бошқада масъул ходимлар, шунингдек матбуотга таалуқли бўлган ташкилотлар вакиллари, тилшунос олимлар киритилиши мумкин.

Ҳайъат ўз мажлисларида агентликнинг ижодий фаолиятига, молия-хўжалик ишларига, кадрлар сиёсатига боғлиқ масалаларини кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади. Ҳайъат қарорларини агентликнинг барча ходимлари бажариши шарт.

10. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги юридик томон бўлиб, ўзининг гербли юмалоқ муҳрига, тўрт бурчакли штампига, банкда ҳисоб-китоб варақига эга бўлади.

11. Номланиши:

Қорақалпоқ тилида: Қарақалпақстан хабар агентлиги /ҚХА/,

Ўзбек тилида: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги /ҚАА/,

Рус тилида: Каракалпакское информационное агентство /ККИА/.

         

           12. Манзили: Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси, 120 уй.