Қорақалпоғистон
Республикасидаги “Суенли” канали тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сон қарори
ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
8 августдаги 435-Ф-сонли
фармойишига асосан Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ҳамда Европа инвестиция
банки (ЕИБ) иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган.
Лойиҳанинг Техник
иқтисодий асосларини (ТИА) ишлаб чиқиш учун 2022 йил
14 декабрда Сув
хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази ҳамда
“Ўзсувлойиҳа” АЖ ўртасида 40-22-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага
кўра лойиҳа институти томонидан фақат “Суенли” каналининг 96 км қисми ишлаб
чиқилмоқда.
Жорий йил 9-16 март ва 31
май кунлари ФТА ва ЕИБнинг миссияси Ўзбекистонга ташриф буюриб, ташриф давомида
миссия вакилларига Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши таништирилди ва ТИАни ишлаб
чиқиш учун тасдиқланган техник топшириқ ҳамда “Ўзсувлойиҳа” АЖ томонидан
бугунги кунга қадар бажарилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Шу билан бирга Франция
тараққиёт агентлиги (ФТА) ҳамда Европа инвестиция банки (ЕИБ) томонидан 2023
йил 21 сентябрда “SCP”, “Info Capital Group”
ва “Rahmanov Partners”
билан шартномалар имзоланган бўлиб, лойиҳа ТИАси “Ўзсувлойиҳа” АЖ ҳамда “SCP”,
“Info Capital Group” ва “Rahmanov Partners” консультантлари томонидан ишлаб
чиқилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати
- Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра лойиҳа қиймати 100,0 млн.евро.
Лойиҳанинг амалга ошириш
муддати - 2024-2028 йиллар.
Лойиҳа амалга
ошириладиган ҳудудлар: Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош, Хўжайли,
Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари.
Лойиҳа доирасида “Суенли”
каналининг 96,6 км қисми ва “Параллел” каналининг 36,0 км қисмини бетонлаш,
“Суенли” канлани бош сув олиш иншоотини реконструкция қилиш, мавжуд 196 дона
гидротехник иншоотларни қайта тиклаш, сувнинг ҳисобини юритиш учун SCADA
тизимини жорий қилиш режалаштирилган.
Бундан ташқари “Суенли”
каналининг сув ўтказиш қобилиятини 75 м3/сек дан
130 м3/сек га ҳамда
“Параллел” каналининг сув ўтказиш қобилиятини 100 м3/сек дан 140 м3/сек га
ошириш орқали Қорақалпоғистон Республикасида сув таъминоти оғир бўлган 209,2
минг гектар суғориладиган ер майдонларига кафолатли сув етказиб бериш,
шунингдек каналларнинг фойдали иш коэффициентини ўртача 15-30 фоизга қадар
ошириш режалаштирилган.