Қорақалпоғистонда маънавият фестивали ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 23 август куни
Ёш томошабинлар театрида “Янги Мўйноқ” китоб альбомининг тақдимоти ўтказилди.
Унда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов
қатнашиб, кейинги йилларда Президентимиз ташуббуслари билан Қорақалпоғистонда ишланган
амалий ишлар ва халқимиз ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, айниқса, Мўйноқдаги
бунёдкорлик ишларининг самараси “Янги Мўйноқ” китобига ёзилганлигини алоҳида
таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Қорақалпоғистоннинг гуллаб яшнаши учун ўзининг фидойи
меҳнатлари билан қатнашганларга чексиз ташаккурларини билдирди. Бундан сўнг, “Янги
Мўйноқ” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз: 24-25
август куни Маънавият фестивали Мўйноқ, Эллкқалъа, Тахиатош ва Нукус
туманларида бўлиб ўтади.