21.12.2024, Шемби

Жисмоний шахслар, тадбиркорлар ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, шунингдек институтлар диққатига!!!

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган Жаҳон банки иштирокидаги “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш – 2 - фаза” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида 3 та “Бизнес-инкубатор ва мураббийлик маркази” ташкил этилишига кўмаклашиш белгиланган.
“Бизнес-инкубатор ва мураббийлик марказлари” тадбиркорларни, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган аҳолини, айниқса  ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка ўқитади, уларга бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга ёрдамлашади, бизнес ғояларни шакллантиришга кўмаклашади, молиялаштириш йўлларини топишга ёрдам қилади, уларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга тушиб кетгунча мураббийлик қилади.
Ушбу Лойиҳа кўмаги билан Қорақалпоғистон Республикасида “Бизнес-инкубатор ва мураббийлик маркази”ни ташкил этиш, фаолиятини олиб бориш ва бундан тижорат фаолияти сифатида фойда олиш истагида бўлган номзодлар ўз аризаларини жорий йилнинг 30 июнига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган комиссияга 
(манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, 230100, Нукус шаҳри, Ғарезсизлик кўчаси, 50, 4-қават, 408 хона) тақдим этишлари мумкин. 
Агар Сиз Қорақалпоғистон Республикасида ўз бизнес-инкубатор ва мураббийлик марказингизни ташкил этиш ва уни барқарор тижорат фаолиятингизга айлантирмоқчи бўлсангиз танловда иштирок этишга таклиф этамиз!

Қўшимча маълумот олиш учун: +99897 500 99 78