Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов Туркия давлатидан ташриф буюрган делегация вакилларини қабул қилди
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов Туркия давлатидан ташриф буюрган инвесторлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида чорвачиликни ривожлантириш, қуёш панелларини ўрнатиш ва қурилиш соҳасидаги янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, делегация вакиллари республикамиз ҳудудидаги инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида жойларга бориб ўрганишмоқда.