Жорий йилнинг 25 октябрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори ҳақида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарни Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов очиб берди ва семинар иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг бош инспектори К.Сейтниязов ҳамда Адлия вазири С.Мамбеткадировлар томонидан қарорнинг мазмун-моҳияти бўйича презентация қилинди.
Семинарга қатнашган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда аппарат ходимлари ўзи қизиқтирган саволларни берди ва маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.