Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қошидаги «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонаси
томонидан кўрсатиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш
ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф
қийматларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузурида 2018 йил 9 август куни республикада санитар ҳолатни
яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш бўйича
ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан ўтказилган йиғилишнинг 2018 йил 20
августдаги 14111-хҳ-сонли баёни билан тасдиқланган «Йўл харитаси»да белгиланган
чора-тадбирларнинг 5-бандидаги «Маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
хизматлари учун мақбул тарифларни белгилаш» тўғрисидаги топшириқларига асосан, Қорақалпоғистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қошидаги «Тоза ҳудуд»
давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда – «Тоза ҳудуд» ДУК) иқтисодий
барқарори фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018
йил 12 январдаги 01-02/3-1686-сонли Қорақалпоғистон Республикаси «Тоза ҳудуд»
ДУК томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун амалда белгиланган тарифлар қиймати қайта кўриб чиқилиши ва янги тариф
қийматлари белгиланишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича хатига мувофиқ
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
қўмитасининг 2018 йил 22 ноябардаги
01-4048/1-сонли ва Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018
йил 22 ноябрдаги СМ/06-02/4035-сонли хатлари билан берилган таклифлари
мақуллансин.
2. Қорақалпоғистон
Республикаси «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан кўрсатиладиган қаттиқ маиший
чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Тоза ҳудуд» ДУК
(О.Генжебаев) туманлар ҳокимликлари ва «Тоза ҳудуд» ДУК туманлар бўлимлари раҳбарлари
билан биргаликда тасдиқланган тарифлар асосида белгиланган тартибда шартномалар
тузиш ишларини ташкил этсин;
тузилган шартномалар асосида чиқиндиларни ўз вақтида тегишли жойларга чиқариб
ташлаш бўйича ишларнинг талаб даражасида бажарилишини таъминласин ва назорат
қилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 27 сентябрдаги 672-сонли қарори ўз
кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига (Б.Елманов), Ахборот
агентлигига (Б.Нурабуллаев) «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан кўрсатиладиган қаттиқ
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тариф қийматлари
тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўз кучига кириши
белгилаб қўйилсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нағметов зиммасига юклатилсин.
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси |
|
Қ. Сариев |
КЕЛИШИЛДИ: |
|
А.Тажетдинов |
|
С.Худайбергенов |
C.Нагметов |
|
М.Содиқов |
А.Исмаилов |
|
К.Халмуратов |
А.Сейтимбетов |
|
З.Камалов |
Р.Рысназаров |
|
Д.Бабажанов |
Ж.Идиятуллаев |
|
А.Ибрагимов |
А.Шамуратов |
|
Т.Хожаназаров |
М.Аметов |
|
О.Генжебаев |
|
Ижрочи:
С.Балтабаев
тел: 222-48-40