21.12.2024, Шемби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деп топиш тўғрисида»ги ПФ-5483-сонли Фармони ҳақида


 (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5392-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  2 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3646-сонли қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5392-сонли Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3646-сонли қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деп топиш тўғрисида»ги ПФ-5483-сонли Фармони ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида кўрсатилган Фармони билан:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилганлиги;

в)  вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий  ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий  ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.И.Нагметов ва Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири Ж.С.Ембергенов зиммасига юклансин.



Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгашининг Раиси        Қ.Сариев