30.12.2024, Дүйшемби

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

қ а р о р и

Сўнгги йилларда мамлакатимизда бизнес юритиш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик суб’ектларининг ҳуқуқлари кафолатларини мустаҳкамлаш, корпоратив бошқарувни ривожлантириш, чет ель инвестицияларини фаоль жалб етиш ва инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни таъминлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг кўлами ва самарадорлиги нафақат мамлакатимиздаги инвестицион фаолликнинг ортиши билан, балки нуфузли халқаро молиявий ташкилотлар ва рейтинг агентликлари томонидан берилаётган муносиб баҳо билан ҳам ўз исботини топмоқда.

Хусусан, сўнгги 5 йиль давомида Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинги 2 баравардан ортиқ яхшиланиб, мамлакатимиз жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 2012 йилдаги 166-ўриндан 2017 йилда 74-ўринга кўтарилди. Бундан ташқари, сўнгги ҳисоботда мамлакатимиз бизнес юритиш учун енг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўрсаткичи бўйича ислоҳотчи мамлакатларнинг биринчи ўнталигидан жой олди.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги бизнес юритиш учун мавжуд шарт-шароитлар халқаро нормалар ва стандартлар талабларига ҳанузгача тўлиқ жавоб бермайди. Айрим давлат органлари тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида е’лон қилинган ислоҳотларнинг амалдаги ижросини етарли даражада таъминламаяпти.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятининг аниқ мувофиқлаштириб борилмаслиги, шунингдек, улар раҳбарлари жавобгарлигининг паст даражадалиги сабабли айрим соҳаларда бизнес юритиш шароитларини яхшилаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалиётда рўёбга чиқариш устувор вазифалар ва ислоҳотларнинг ўзаро боғлиқ йўналишларини е’тиборга олмасдан амалга оширилмоқда ҳамда барча ҳолларда ҳам кутилган самарани бермаяпти.

Енг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, халқаро ҳамжамиятда мамлакатнинг ижобий қиёфасини шакллантириш, ҳудудларда бизнес юритиш шароитларини яхшилаш юзасидан якуний натижаларга еришиш учун ваколатли органлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:

1. Белгилаб қўйилсинки:

инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг стратегик мақсади – тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва чет ель инвестицияларини жалб қилиш учун мамлакатда 2022 йилгача Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги (кейинги ўринларда “Бизнес юритиш” ҳисоботи деб юритилади) жаҳон мамлакатларининг биринчи йигирматалиги даражасига мос келадиган енг қулай шарт-шароитларни яратишдир;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада ошириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ҳамда бу йўналишда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

2. Қуйидагилар:

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўль харитаси” 1-иловага мувофиқ;

ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш учун мас’уль бўлган давлат органлари ва ташкилотларнинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари зиммасига ислоҳотларни сифатли амалга ошириш ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг тегишли кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўль харитаси”да назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва лозим даражада бажариш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни;

“Бизнес юритиш” ҳисоботидаги Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада ошириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро амалий ҳамкорликни;

Жаҳон банки гуруҳи експертлари ва “Бизнес юритиш” жамоаси билан Ўзбекистон Республикасининг ўрнини асослаш бўйича музокаралар ўтказиш учун ҳар йили идоралараро ишчи гуруҳни Вашингтон шаҳрига (АҚШ) юборишни;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда
енг муҳим халқаро рейтингларни ва таркибий индикаторларни, уларни шакллантириш методологиясини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индексларда охирги икки йилда егаллаб турган мавқеини чуқур ўрганишни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда
2019 йиль 1 январга қадар муддатда тегишли халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикасининг мавқеини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрлашни таъминласин.

5. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда ҳар йили:

феврал-март ойларида “Бизнес юритиш” ҳисоботини тайёрлаш доирасида Жаҳон банки експертлари томонидан юбориладиган саволномаларни ўрганилаётган йўналишларда амалга оширилган ислоҳотлар ва қонун ҳужжатлари нормаларини инобатга олган ҳолда сифатли ва ўз вақтида тўлдиришни;

15 ноябрга қадар е’лон қилинган “Бизнес юритиш” ҳисоботи натижаларини ўрганишни ҳамда у бўйича кейинчалик Жаҳон банки ва “Бизнес юритиш” жамоасига тақдим етиш учун ўрганилаётган ҳар бир йўналиш кесимида асослантирилган далиллар ва статистик маълумотлардан иборат шарҳларни тайёрлашни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда:

“Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар
ва уларнинг натижалари ҳақида ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда ешитиб борсин, кейинчалик тегишли йўналишларда бизнес юритиш учун шарт-шароитларни яхшилашни таъминламаган раҳбарларга нисбатан чора кўриш юзасидан таклифлар кирицин;

Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичи рейтинг тузиш методологияси талабларига мувофиқлигини баҳолаган ҳолда “Бизнес юритиш” ҳисоботларини танқидий ўрганиб борсин ва ҳар йили 1 декабрга қадар “Бизнес юритиш” ҳисоботида республиканинг алоҳида кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ишбилармонлик муҳити ва қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича “Йўль харитаси”ни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига кирицин.

7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўль харитаси”га мувофиқ амалга ошириладиган тадбирлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия ташкилотларининг техник кўмаги, грантлари ва кредитларини жалб етиш юзасидан зарур ташкилий-амалий чора-тадбирларни таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳамда “Бизнес юритиш” ҳисоботи йўналишлари юзасидан қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий етилишини холисона баҳолаш учун ҳар йили тадбиркорлик суб’ектлари ўртасида, шу жумладан, уларнинг мурожаатларини қабуль қилиш, қайта ишлаш, кўриб чиқиш ва таклифларини муҳокама қилиш бўйича махсус порталь орқали сўровлар ўтказсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича “Йўль харитаси”ни амалга ошириш доирасида қонун ҳужжатлари талабларининг амалиётга жорий етилишини тизимли равишда ўрганиб борсин, бунда тасдиқланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминламаган ҳамда кечикишларга йўль қўйган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан аниқ таъсир чораларини қўлласин.

10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б.Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М.Садиков ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЙоЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йиль 13 июл