30.10.2024, Сәршемби

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли фармони ҳақида


 

Ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратиш, иш ўринлари яратиш ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли фармони ижро учун раҳбарликка олинсин.

 

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур фармони билан:

 

а) Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастурини Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида ва Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида амалга ошириш бошлангани маълумот учун қабул қилинганлиги;

 

б) 2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) амалга ошириш топширилганлиги;

 

Давлат дастури доирасида қуйидагилар:

 

-Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасини (кейинги ўринларда – Жамғарма), шунингдек, унинг туман ва шаҳар филиалларини ташкил этиш, Жамғарманинг маблағларидан Давлат дастуридаги тадбирларни молиялаштириш, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш учун фойдаланиш:

 

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредит ва мол-мулкни лизингга бериш;

Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар бериш;

 

Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларида улар қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда иштирок этиш, кейинчалик Жамғарма улушини 5 йил давомида реализация қилиш;

 

тегишли кўникмаларга эга банд бўлмаган ёшлар яшайдиган уй хўжаликлари учун 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олиш, уларнинг қийматини келишилган муддатларда қайтарган ҳолда уларни боқиш ва кейинчалик реализация қилишда кўмаклашиш;

 

- ёшларнинг қайта тайёрланиши ва малака оширишини ташкил этиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шунингдек, уларга бизнес юритиш кўникмаларини сингдириш;

 

- давлат-хусусий шериклик шартларида:

ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан, бизнес режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларини;

 

савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун меҳнат кучи ҳаддан зиёд бўлган туманларда “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланганлиги;

 

в) “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шартларида амалга оширилиши белгилаб қўйиш топширилганлиги:

 

- туман (шаҳар)лар ҳокимликлари:

 

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини, шунингдек, бошқа объектларни қуриш (жойлаштириш) учун хусусий инвесторларга, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер участка (бўш бино)ларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш;

 

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб боришни ва улашни туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминлаш;

 

- Жамғарма “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилиши қийматининг 30 фоизигача бўлган қисмини молиялаштиришда мазкур маблағларни уларнинг устав жамғармаси (капитали)га кейинчалик капиталлаштирган ҳолда иштирок этишга ҳақлилиги;

- Хусусий инвесторлар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олиши:

 

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари қурилиши қийматининг камида 70 фоизини молиялаштириш, уларнинг келишилган муддатларда ва намунавий лойиҳаларга мувофиқ қурилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминлашни;

 

Давлат дастури иштирокчиси бўлган ёш тадбиркорларга “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларида жой бериш, уларга мақбул нархларда хизматлар кўрсатиш, шунингдек, уларда иш ўринлари умумий сонининг камида 70 фоизи миқдорида банд бўлмаган ёшларни ишга қабул қилиш шарти билан мустақил равишда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни;

 

Жамғарманинг туман ва шаҳар филиалларини жойлаштириш учун “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларидаги хоналарни бепул тақдим этишни;

 

- “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини сақлаб туриш хусусий инвесторларнинг маблағи ҳисобидан амалга оширишни;

 

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуришга йўналтириладиган маблағлар хусусий инвесторларнинг солиқ солинадиган базасидан чегириб ташланиши белгилаб қўйилганлиги;

 

Давлат дастурининг амал қилиши ёшлар тадбиркорлиги субъектларига, 50 фоиз ва ундан кўпроқ муассислари ёшлардан иборат бўлган тадбиркорлик субъектларига, шунингдек, яратиладиган иш ўринларининг 70 фоизидан кам бўлмаган қисмини 5 йил давомида ёшларни иш билан таъминлаш учун тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган тадбиркорлик субъектларига, жумладан, хорижий инвесторларга татбиқ этилиши белгиланганлиги;

 

г) Қуйидагилар 2018 йилда Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланиши:

 

даромадларнинг прогноз қилинган қисмини ошириб бажариш ҳисобига республика бюджетидан 2018 йил июлда, 1 октябргача ва 1 декабргача тенг улушларда ажратиладиган 500 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам;

 

ҳар чоракда Жамғармага ўтказиладиган, вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган йиллик тушумларнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сон Фармони 13-бандига мувофиқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ҳар ойда тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;

 

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

ҳомийлар – жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

 

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

 

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

 

д) 5-6 бандлар маҳфий тарзда берилганлиги;

 

е) Жамғармага ижро этувчи директор – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилиши белгиланганлиги;

 

Жамғарманинг туман ва шаҳар филиалларига Жамғарманинг ижро этувчи директори томонидан тайинланадиган тегишли туманлар ва шаҳарларнинг муваффақиятга эришган ёш тадбиркорлари раҳбарлик қилиши белгиланганлиги;

 

инвестициявий ва ижтимоий комплексларнинг республика ва ҳудудий органлари, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банклари ходимларининг 30 фоизгача бўлган қисми асосий иш жойи бўйича лавозими ва иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда Жамғармага, унинг туман ва шаҳар филиалларига бириктириш белгилаб қўйилганлиги;

 

ж) Қуйидагилар:

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг тузилмаси, шунингдек, Жамғарма туман ва шаҳар филиалларининг намунавий тузилмаси 1- ва 2-иловаларга мувофиқ;

 

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

 

з) Туманлар ва шаҳарларда ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари бошчилигида ҳамда ички ишлар бошқарма (бўлим)лари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари, шунингдек, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмалари раҳбарларидан иборат ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари(кейинги ўринларда – Комиссиялар) ташкил этиш топширилганлиги;

 

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги:

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган банд бўлмаган аҳолини аниқлаш, туман (шаҳар)ларга тавсиф бериш ҳамда улардаги ёшларнинг паспортларини шакллантириш мақсадида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ташкил этиш;

 

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимларини жалб қилган ҳолда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда, зарур ҳужжатлар ва материалларни тайёрлашда ҳамда расмийлаштиришда кўмаклашиш;

 

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини реализация қилиш учун имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини бирламчи кўриб чиқиш ва танлаб олиш комиссиялар томонидан амалга оширилиш;

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимларини жалб қилган ҳолда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини олиб бориш, келиб чиққан муаммоларни ҳал қилиш;

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича ёшлар орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

и)“Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида республикаснинг туман ва шаҳарларида амалга ошириладиган тадбирларни 2018 йилда молиялаштириш параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Белгилаб қўйилсинки, “Yoshlar - kelajagimiz”Давлат дастури доирасида республиканинг туман ва шаҳарларида амалга ошириладиган тадбирларни кейинги йилларда молиялаштириш параметрлари Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг аниқ манбаларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши;

й) Давлат дастури доирасида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини молиялаштиришнинг қуйидаги механизмларибелгиланганлиги;

Жамғарма Давлат дастури доирасида тақдим этиладиган имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга беришни молиялаштириш учун йиллик
 5 фоиз ставка бўйича тижорат банкларига молиявий ресурслар ажратиши;

имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш 5 йил муддатга
12 ойгачаимтиёзли давр билан амалга оширилиши;

имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш Ўзбекистон республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Ипак йўли” АИТБ, АТ Халқ банк ва “Ҳамкор банк” АТБ орқали амалга оширилиши;

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан молиялаштирувчи тижорат банклари билан биргаликда ишлаб чиқиладиган намунавий бизнес-режалар асосида молиялаштирилиши;

ёшларнинг қиймати 2 миллиард сўмдан юқори бўлган бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини молиялаштириш уларнинг бизнес-режалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилгандан сўнг амалга оширилиши;

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини реализация қилиш учун имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини бирламяи кўриб чиқиш ва танлаб олиш комиссиялар томонидан амалга оширилиши;

 

комиссиялар ҳар бир хонадонни уйма-уй юриш, мавжуд инфратузилмани инвентаризация қилиш, ёшлар шуғулланиш истагини билдирган меҳнат фаолияти турини таҳлил қилиш, шунингдек, имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини танлаб олиш натижалари бўйича тасдиқланадиган параметрлар доирасида тегишли туманлар ва шаҳарларда намунавий бизнес-режалар асосида реализация қилинадиган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;

 

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси келиб тушишига қараб, лекин 2018 йил 1 августдан ва кейинги йилларда 25 декабрдан кечиктирмасдан Давлат дастури доирасида тегишли туманлар ва шаҳарларда реализация қилинадиган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ҳамда лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлайди. Тасдиқланган манзилли рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Республика комиссияси билан келишилган ҳолда комиссиялар томонидан амалга ошириш;

 

тасдиқланган манзилли рўйхат имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга беришни молиялаштириш учун тижорат банкларига ҳамда Жамғармага тақдим этиш;

 

молиялаштирувчи тижорат банклари тақдим этилган манзилли рўйхат асосида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш ҳақида ўрнатилган тартибда қарор қабул қилиши;

 

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини тижорат банклари томонидан кўриб чиқиш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги кераклиги;

 

комиссиялар инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари билан биргаликда молиявий маблағлардан мақсадли ва ўз вақтида фойдаланилаётганлиги устидан ҳар ойда мониторинг ўтказади, мониторинг давомида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этиш;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси молиялаштирувчи тижорат банклари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳалари намунавий бизнес-режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш;

 

к) Комиссияларга, Жамғарманинг туман ва шаҳар филиалларига ҳамда молиялаштирувчи тижорат банкларига:

 

ажратиладиган, жумладан мақсадли фойдаланилмаётган молиявий маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш чораларини кўриш;

 

Давлат дастури иштирокчиси томонидан ажратилган молиявий маблағларни, шунингдек, етказилган зарарни ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган ҳолларда уларни мажбурий ундириш учун судга мурожаат қилиш мажбурияти юкланганлиги; 

 

л) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда қуйидагиларни:

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомлар;

 

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар тақдим этиш, жумладан, ажратиладиган кредитларнинг чекланган лимитларини аниқлаш механизми, шунингдек, Давлат дастури доирасида олинадиган кредитлар бўйича кафилликлар бериш тартибини;

 

ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини тубдан ошириш ва уларнинг сифатини юксалтириш бўйича
чора-тадбирлар комплексини тасдиқловчи ҳукумат қарорини қабул қилиш топширилганлиги;

 

м) Ўзбекистон ёшлар иттифоқига Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Давлат дастури доирасида объектларни қуриш бўйича ҳақ тўланадиган ишларга банд бўлмаган ёшларни, жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ёшлар меҳнат отрядларини ихтиёрий асосда кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилганлиги;

 

н) Қуйидагилар:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ёшлар сиёсати масалалари хизматига – Давлат дастурини амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши учун;

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига – Жамғарма маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилиши учун;

 

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига – ҳудудий ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари лойиҳаларига қўйиладиган намунавий талабларнинг ишлаб чиқилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига – Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик муассасаларига бириктирилган ҳудудларга Давлат дастури доирасидаги тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш учун, жумладан, республиканинг тегишли туман (шаҳар)ларига ташрифларни ташкил этган ҳолда, хорижий инвесторларнинг, шунингдек, Жамғарма маблағларини шакллантириш учун халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар техник кўмак маблағлари ва грантларининг жалб этилиши учун;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига – Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларининг намунавий бизнес-режалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларнинг комиссияга тақдим этилиши учун;

 

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликларига – “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларига муҳандислик коммуникациялари, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқлари олиб келиниши ҳамда уланиши учун;

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликларига – “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари, “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, Жамғарма фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш учун масъулият юкланганлиги;

 

о) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Бош прокуратура билан биргаликда Жамғарма маблағларининг ўз вақтида шакллантирилиши ва мақсадли сарфланиши устидан қатъий назорат ўрнатиши топширилганлиги;

 

п) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

 

3. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси таркиби 1-иловага, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ҳудудларга бириктирилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари таркиби 2-иловага, "Yoshlar kelajagimiz" Давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси штаб таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни ҳохлайдиган банд бўлмаган аҳолини аниқлаш, туман (шаҳар)ларга тавсиф бериш ҳамда улардаги ёшларнинг паспортларини шакллантириш мақсадида уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувлар ташкил этиш;

 

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимларини жалб қилган ҳолда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда, зарур ҳужжатлар ва материалларни тайёрлашда ҳамда расмийлаштиришда кўмаклашиш;

 

ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини реализация қилиш учун имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш талабномаларини бирламчи кўриб чиқиш ва танлаб олиш комиссиялар томонидан амалга оширилиш;

инвестициявий ва ижтимоий комплекслар ҳудудий органларининг, шунингдек, молиялаштирувчи тижорат банкларининг бириктирилган ходимларини жалб қилган ҳолда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини олиб бориш, келиб чиққан муаммоларни ҳал қилиш;

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритиш масалалари бўйича ёшлар орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

 

4. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши (А.Данияров) Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (У.Сабуров), шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда Давлат дастури доирасида объектларни қуриш бўйича ҳақ тўланадиган ишларга банд бўлмаган ёшларни, жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ёшлар меҳнат отрядларини ихтиёрий асосда кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.

5. Қуйидагилар:

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари – Давлат дастурини амалга ошириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши учун;

 

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига – Жамғарма маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ шакллантирилиши учун;

 

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлигига – ҳудудий ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари лойиҳаларига қўйиладиган намунавий талабларнинг ишлаб чиқилиши учун;

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг Нукус шаҳридаги  консулликбўлинмаси ва Қорақалпоғистон РеспубликасиИнвестициялар бўйича қўмитасига – Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик муассасаларига бириктирилган ҳудудларга Давлат дастури доирасидаги тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш учун, жумладан, республиканинг тегишли туман (шаҳар)ларига ташрифларни ташкил этган ҳолда, хорижий инвесторларнинг, шунингдек, Жамғарма маблағларини шакллантириш учун халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар техник кўмак маблағлари ва грантларининг жалб этилиши учун;

 

Қорақалпоғистон РеспубликасиСавдо-саноат палатасига – Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларининг намунавий бизнес-режалари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларнинг комиссияга тақдим этилиши учун;

 

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, “Қорақалпоқ электр тармоқлари” АЖ, “Қорақалпоқ газ” АЖ, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига – “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларига муҳандислик коммуникациялари, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқлари олиб келиниши ҳамда уланиши учун масъулият юклансин.

 

6.Шаҳар ва туманлар ҳокимларига:

 

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари, “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини қуриш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, Жамғарма фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш;

 

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини, шунингдек, бошқа объектларни қуриш (жойлаштириш) учун хусусий инвесторларга, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер участка (бўш бино)ларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш;

 

“Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини муҳандислик коммуникацияларига, жумладан, электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб боришни ва улашни туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминлаш;

 

шаҳар ва туманларда ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари бошчилигида ҳамда ички ишлар бошқарма (бўлим)лари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раисларидан иборат ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш комиссиялари (кейинги ўринларда – Комиссиялар) ташкил этиш топширилсин.

 

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгашининг Раиси                                          Қ.Сариев