Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳисобат беради.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси асосий вазифалари қўйидагилардан иборат:
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат бошқаруви;
атроф-муҳит қўлай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва муҳим объектлар муҳофазаси, экологик шароитнинг саломотлигини таъминлаш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликга амал қилиниши устидан давлат экологик назоратни амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органлари билан ҳомкарликда маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ҳамда кўмиш борасида таъсиршан тизимни ташкил этиш;
ер, ер ости бойиликлари, сув, ўрмонлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ҳайвонатлар ва ўсимликлар дунёсини ҳимоя қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликга амал қилиниши устидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиятни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни амалга оширишга асос амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда соҳалараро ҳомкарликни таъминлаш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат кадастрини юритиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш ва сақлаш питомликлари, зоология ва ботаникага тегишли коллекцияларни давлат томонидан рўйхатга олиш.
Экологик тарбия, тарғивот таълимини, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва мутахассислигини такомиллаштириш.
Раҳбарлар қабул кунлари
Қўмита раҳбари Т.Хожаназаров. қабул куни: чоршанба соат 9:00-18:00
Қўмита раҳбари ўринбосари (вакант) қабул куни: чоршанба соат 9:00-18:00
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси
Ишонч телефонлари - 224-08-77; 224-19-51
Манзил: 230100, Нукус шаҳри, Бердақ гузари, б/н жай
Қабулхона: (998 61) 224-08-77
E-mail: nukus@uznature.uz; rktabiat@exat.uz
Веб-сайт: www.uznature.uz