21.12.2024, Суббота

Рус Православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари митрополит Викентий Нукус шаҳрига ташриф буюрди: Нукусда православ ибодатхонаси қурилади


Аввал хабар қилинганидек, бугун Рус Православ черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархияси раҳбари митрополит Викентий Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.  

Меҳмонлар Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Ҳукумати ва Нукус шаҳар ҳокимлиги томонидан  муносиб таризда кутиб олинди.

Митрополит Викентий Нукус шаҳар ҳокими билан учрашди ва Нукус шаҳрида фаолият олиб бораётган православ ибодатхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур учрашувда митрополит Викентий  ва Нукус шаҳар ҳокими Парахат Тўрешов Нукус шаҳрида фаолият олиб бораётган православ ибодатхонаси учун янги бино қуриш масаласини муҳокама қилишди.

 Учрашув давомида мазкур ибодатхонани қуриш учун Нукус шаҳар “Нур” Маҳалла фуқаролар йиғини кичик айланма йўли бўйидаги 0,6 га ер мойдани танлаб олинди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Алеуов иштирок этди.