22.12.2024, Воскресенье

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 671-сонли қарори тўғрисида


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да  амалга оширишга оид давлат Дастурини бажариш, шунингдек, истироҳат боғларини ташкил этиш  ва улардан фойдаланишда давлат-ҳусусий шерикликни жорий этиш ҳисобидан инвестицияларни жалб қилиш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги “Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 671-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:

а) Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда 2018-2020 йилларда давлат-ҳусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларни икки ой муддатда ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш топширилганлиги;

в) вазирликлар ва идораларга ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Туманлар ва Нукус шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган Истироҳат боғлари ва яшил зоналарни ташкил этиш методологияси тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ бир ой муддатда 2018-2020 йилларда давлат-ҳусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим этсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари (Нагметов, Жуманов) Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда:

Қорақалпоғистон Республикасида 2018-2020 йилларда давлат-ҳусусий шериклик механизмларини қўллаган ҳолда истироҳат боғларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш бўйича туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳудудий дастурни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.

 Дастурнинг босқичма-босқич сифатли ва ўз вақтида бажарилишини сўзсиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.Нагметов, М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири, Маданият вазири, туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимлари зиммасига юклансин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари С.И.Нагметов, М.А.Жуманов, Қурилиш вазири Ж.С.Ембергенов ва Маданият вазири Қ.А.Турдиев зиммасига юклансин.


Қорақалпоғистон Республикаси  

 Вазирлар Кенгашининг Раиси

       Қ.Сариев