22.12.2024, Воскресенье

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 августдаги «Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 613-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 августдаги «Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 613-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 августдаги «Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 613-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
 
ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  2 августдаги «Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳосилга ҳосил қўшишга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида»ги 613-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан қуйидагилар:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига, айниқса, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг 4 та сектор раҳбарларига ғўза парваришида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ўтказиш, шунингдек, ривожланишда орқада қолган майдонларда қўшимча агротехник тадбирларни белгилаш ва амалга оширишда жиддий хато  ва камчиликларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилганлиги;
б) Ғўза парваришида юзага келган фавқулодда вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган агротехник тадбирлар ўз вақтида   ва сифатли амалга оширилишини тизимли ташкил қилиш асосида кафолатланган пахта ҳосилини яратиш мақсадида жорий йилнинг 5 сентябрига қадар республикада «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик» эълон қилинганлиги;

в) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т.Мирзаевва А.С.Султанов, «Ўзкимёсаноат», «Ўзагрокимёҳимоя» ва «Ўзбекистон товар хомашё биржаси» акциядорлик жамиятлари Самарқанд вилоятига 6 минг тонна, Бухоро вилоятига 3 минг тонна, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига 4 минг тоннадан, Қорақалпоғистон Республикасига 5,5 минг тонна, жами 22,5 минг тонна азотли минерал ўғитларни тўрт кун муддатда етказиб бериш топширилганлиги;
Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимлари 
ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси етказиб берилган минерал ўғитлар билан 128 минг гектар ривожланишдан орқада қолган ғўза майдонларини қўшимча озиқлантириш ишларини 5 кун муддатда якунланиши белгиланганлиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда «Механизаторлар уйлари»га бириктирилган ички ишлар ходимларининг масъулиятини оширган ҳолда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да механизаторларнинг доимий равишда далада бўлишини, ишни ҳар куни «топшириқ-ҳисобот» тизими асосида самарали ташкил этилишини таъминлаш топширилганлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар 
ва туманлар ҳокимлари «механизаторлар уйлари»да механизаторлар учун ётоқ жой, иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитларни яратиш учун масъул этиб белгиланганлиги;
д) «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд ОВХ агрегатлари ва қўл аппаратларини отрядларга бириктирган ҳолда, биринчи навбатда ғўза зараркунандалари ўчоғи бўлган майдонларга кимёвий ишлов бериш, шунингдек, август ойида ғўза майдонларига икки марта тўлиқ биостимуляторлар билан ишлов беришни куннинг кечки пайтида «топшириқ-ҳисобот» тизими асосида ташкил этиш кўрсатилиб ўтилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига «Механизаторлар уйлари»да барча шароитларнинг яратилиши, культиваторлар ва бошқа механизмларнинг «отряд» усулида ишлаши тизимнинг ишлаши устидан тизимли назорат ўрнатиш тавсия этилганлиги; 
ж) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Агробанк» акциядорлик тижорат банки «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да механизаторлар, сувчилар ва ишчиларга ҳар 5 кунда иш ҳақи нақд пулда бериб борилишини ташкил этиш топширилганлиги;
з) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да ғўза парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича республика ишчи гуруҳлари таркиби иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ғўза парваришида юзага келган фавқулодда вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган агротехник тадбирлар ўз вақтида   ва сифатли амалга оширилишини тизимли ташкил қилиш асосида кафолатланган пахта ҳосилини яратиш мақсадида жорий йилнинг 5 сентябрига қадар  «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик» эълон қилинсин.
4. Қуйдагилар: 
Ғўза парваришида юзага келган мураккаб вазиятнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича ғўза майдонларида жорий йил  5 сентябрга қадар жорий этилган «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
«Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да ғўза парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва амалий ёрдам бериш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуротураси (Қаипбергенов), Ички ишлар вазирлиги (Темирханов), Давлат солиқ бошқармаси (Бабаджанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аннақулов) ва туман 4 та сектор раҳбарлари фермерлар, сувчилар ва механизаторларнинг 2018 йил 5 сентябрга қадар доимий равишда далада бўлишини таъминлаган ҳолда «Ғўза парваришида зарбдор 
40 кунлик»да:
ғўзани 5 маротаба (август ойида 4 маротаба, сентябрь ойида
1 маротаба) культивация қилиш;
ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи ва қўшимча ҳосил олишни таъминловчи биостимуляторлар билан камида 2 марта ишлов бериш;
ғўза зараркунандаларига қарши биомаҳсулотларни далага чиқариш, ўргимчаккана, кўсак қурти ва беда қандаласи тушган майдонларда кимёвий ишлов ўтказиш;
ғўзани камида икки марта фақат шарбат усулида суғоришни ташкил қилиш, тунги суғориш ишларини алоҳида назоратга олиш;
жорий йилнинг 10 августига қадар барча ҳудудларда ғўзани чеканка қилиш ишлари сифатли ўтказилишини ташкил этсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Қорақалпоқ агрокимёҳимоя» ҲАЖ туман 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда қуйидаги тадбирларни:
ривожланишдан орқада қолган ғўза майдонлар учун етказиб бериладиган                  5,5 тонна минерал ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш ишларини 5 кун муддатда якунлаш;
«Механизаторлар уйлари»га бириктирилган ички ишлар ходимларининг масъулиятини оширган ҳолда «Ғўза парваришида зарбдор 40 кунлик»да механизаторларнинг доимий равишда далада бўлишини, ишни ҳар куни «топшириқ-ҳисобот» тизими асосида самарали ташкил этилишини таъминлаш;
«механизаторлар уйлари»да механизаторлар учун ётоқ жой, иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитларни яратиш;
мавжуд ОВХ агрегатлари ва қўл аппаратларини отрядларга бириктирган ҳолда, биринчи навбатда ғўза зараркунандалари ўчоғи бўлган майдонларга кимёвий ишлов бериш, шунингдек, август ойида ғўза майдонларига икки марта тўлиқ биостимуляторлар билан ишлов беришни куннинг кечки пайтида «топшириқ-ҳисобот» тизими асосида ташкил этсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
сув танқислигини юмшатиш мақсадида вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини ғўзани суғориш ишларига кўмаклашиш учун жалб қилсин;
сув хўжалиги ташкилотлари ходимларини ғўзани суғориш учун фермер хўжаликларига номма-ном бириктирсин. Бунда:
мавжуд сув ресурсларини оқилона тақсимлаган ҳолда ғўзани яна икки марта шарбат усулида суғоришга;
етказиб берилган қўчма эгилувчан қувурлардан самарали фойдаланишга, 
сув таъминоти оғир майдонларни сув билан таъминлашга;
сувчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга, навбатлаб суғориш тизими жорий этилишига ва тунги суғоришга алоҳида эътибор қаратилсин.
8. Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига «Ғўза парваришида зарбдор 
40 кунлик» давомида амалга оширилаётган ишлар, жумладан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ҳақида махсус кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин. 
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ж.Хожаметов зиммасига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгашининг Раиси              Қ.Сариев