22.12.2024, Воскресенье

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 561-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 561-сонли қарори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасига мувофиқ, шунингдек, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 

20 июлдаги “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 

561-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

а) cолиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига (кейинги ўринларда “Давергеодезкадастр” қўмитаси деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорга мувофиқ, 2018 йил 

1 октябрга қадар жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш топширилганлиги;

в) “Давергеодезкадастр” қўмитаси жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этгунига қадар жисмоний шахсларнинг 2018 йилги мулк солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджет параметрлари тўғрисида” 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорининг 11-бандига асосан 2017 йилда жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб қилинган мулк солиғи суммасини 1,2 бараварга кўпайтириш йўли билан ҳисобланиши;

“Давергеодезкадастр” қўмитаси давлат солиқ хизмати органларига нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини тақдим этгандан сўнг жисмоний шахсларнинг мулк солиғи суммаси белгиланган тартибда қайта ҳисобланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда ишлар якунлари бўйича ҳар йили кўчмас мулк объектларини таққосланиши белгиланганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ, 2018 йил 1 октябрга қадар жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига тақдим этгунига қадар жисмоний шахсларнинг 2018 йилги мулк солиғи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 

2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджет параметрлари тўғрисида” 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорининг 

11-бандига асосан 2017 йилда жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб қилинган мулк солиғи суммасини 1,2 бараварга кўпайтириш йўли билан ҳисобласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси давлат солиқ хизмати органларига нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини тақдим этгандан сўнг жисмоний шахсларнинг мулк солиғи суммаси белгиланган тартибда қайта ҳисобласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати ДУКнинг туман (шаҳар) филиаллари давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда ишлар якунлари бўйича ҳар йили кўчмас мулк объектларини таққослаб борсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи А.Якубов зиммасига юклансин.


Қорақалпоғистон Республикаси

 Вазирлар Кенгашининг Раиси

                         Қ.Сариев