22.12.2024, Воскресенье

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 584-сонли қарори ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 584-сонли қарори ҳақида

Йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль йўллари инфратузилмасини илғор хорижий тажриба асосида ривожлантириш ва йўл ҳаракати иштирокчилари учун юқори даражада қулайлик яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 584-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Қуйидагилар амалга оширилаётган 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси доирасида йўл инфратузилмасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги ва унга кўра:
биринчи - йўл устига чизиқлар тортишда, йўловчилар ўтиш жойларини, автомобиль йўллари кесишадиган ва туташадиган жойларни, автомобилларнинг қисқа муддат тўхтаб туриш ва тўхташ жойларини қуришда инновацион ишланмаларни ҳамда нур қайтарувчи материалларни қўллаш асосида йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш;
иккинчи - йўл ҳаракати иштирокчиларини йўналиш бўйлаб сифатли навигация билан таъминлайдиган йўл белгилари ва ахборот кўрсаткичларини, шу жумладан чет тиллардаги йўл белгилари ва ахборот кўрсаткичларини етарли миқдорда ўрнатиш орқали «гапирадиган йўл» принципи бўйича йўл ҳаракати иштирокчиларининг хабардорлигини ошириш;
учинчи - автомобиль йўллари фойдаланувчиларига юқори даражада қулайлик яратиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, йўл бўйи ҳудудларини тўлиқ кўкаламзорлаштириш, обод қилиш ва меъморий-ландшафт лойиҳасини тузиш, мазкур ҳудудларда инфратузилма объектларини оқилона қуриш ҳисобига транспорт воситаларининг экологияга салбий таъсирини камайтириш;
тўртинчи - ахборот-коммуникация технологияларини, техник воситалар ва дастурий маҳсулотларни автомобиль йўлларини қуриш, тўғрилаш ва улардан фойдаланиш жараёнига кенг жорий этиш;
бешинчи - йўлларни таъмирлаш ишлари сифатини ошириш ва ҳудудларни обод қилиш, шунингдек, тартибга солишнинг техник воситаларига қўйилган замон талабларига жавоб берадиган, шунингдек, республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мослаштирилган замонавий чидамли материаллардан, буғловчи, таркибий қисмлардан фойдаланиш ҳисобига автомобиль йўлларидан фойдалнишда харажатларни камайтириш;
б) қуйидагилар:
2019-2023 йилларда йўл белгилари ишлаб чиқаришни ва уларни республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-илова* га мувофиқ;
2019-2023 йилларда йўл белгиларини ишлаб чиқаришни ва республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастурини молиялаштириш параметрлари 2-иловага мувофиқ;
йўл белгилари ишлаб чиқаришни ва уларни республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
в) Дастурни амалга ошириш доирасида:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларини, туманлар ва шаҳарлар бюджетларини шакллантиришда уларнинг параметрларида йўл белгиларини ишлаб чиқариш, уларни хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларига, шаҳарлар, туман марказлари ва уларни бошқа аҳоли пунктлари кўчаларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этишни молиялаштириш учун бюджетдан ажратиладиган мақсадли маблағларни назарда тутиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг асослантирилган талабномалари бўйича йўл белгилари ишлаб чиқаришни ва уларни умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш учун зарур маблағларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш топширилганлиги;
Дастур параметрларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини сўзсиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг раиси, Молия вазири, Ички ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига юкланганлиги;
г) “Uzavtoyо’lbelgi” ДУКга “Ўзэлтехсаноат” АЖ билан биргаликда икки ой муддатда энергия тежовчи технологиялар ва қуёш энергияси манбаларидан фойдаланган ҳолда электрон йўл белгиларининг, энг аввало, ахборот-кўрсаткич ва огоҳлантириш белгиларининг намуналарини ишлаб чиқиш ҳамда 2019 йилдан бошлаб уларни ишлаб чиқаришни ҳамда магистрал автомобиль йўллари ва марказий шаҳар кўчаларига ўрнатишни таъминлаш топширилганлиги;
д) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда замонавий халқаро стандартларни ва ранглар гаммасига тоифаланган ёндашувни, яъни яшил рангли ахборот-кўрсаткич белгиларидан кўпроқ фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини йўл белгилари билан жиҳозлаш, йўл устига чизиқлар тортиш ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа элементларни ўрнатишга қўйилган талабларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
потенциал хорижий ҳамкорни аниқлаган ҳолда йўл белгиларини, йўл устига тортиладиган чизиқлар ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа элементлар учун бўёқлар ва термопластни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш юзасидан бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклиф киритиш;
йўл инфратузилмасини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги Циньдао шаҳрининг Лойиҳалаш ва режалаштириш институти (Хитой Халқ Республикаси) билан ҳамкорликни ташкил этиш масаласини икки ой муддатда ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда йўл бўйидаги инфратузилма объектларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш, шунингдек, уларнинг зиммасига автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш мажбуриятларини юклаш, давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш бўйича таклифни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
2019 йилда ”Тошкент-Самарқанд” йўналиши бўйлаб узунлиги  5 километр бўлган М-39 автомобиль йўллари участкаларини ва “Гулистон-Даштобод” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 километр бўлган М-34 автомобиль йўллари участкаларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича дастлабки лойиҳаларни амалга ошириш, энергиянинг муқобил манбалари асосида кўча чироқлари ва йўлни тартибга солувчи техник воситаларни, светодиодлар ва нур қайтаргичлардан фойдаланган ҳолда йўл белгиларини, шунингдек, автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудлар ландшафтини лойиҳалаштириш ва уларни кўкаламзорлаштиришнинг замонавий элементларини ўрнатиш топширилганлиги;
е) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятлари, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан биргаликда бутун йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш доирасида йўл устига чизиқлар чизишда ишлатиладиган бўёқлар, термопласт, техник воситалар ва йўлни тартибга солувчи бошқа элементларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи, таркибий қисмларни, хомашё ва материалларни маҳаллийлаштириш ҳамда тармоқлараро кооперация дастурини уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш топширилганлиги;
ж) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги ва унга кўра:
 Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибида:
“Махсусйўлқурилиш” давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда “Махсусйўлқурилиш” ДУК деб аталади) ташкил этиш, инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш доирасида цементбетон қопламали автомобиль йўллари қурилишини ҳисобга олиб, замонавий илғор инновацион технологияларни ўрганиш ва жорий этишни мазкур ДУК фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгилаш;
автомобиль йўлларини йўл белгилари билан жиҳозлаш, йўл устига чизиқлар тортиш ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа элементлар ўрнатиш бўйича илғор хориж амалиётини қўллаш асосида лойиҳавий ишларни ташкил этишнинг замонавий технологиялари ҳамда прогрессив усулларини жорий этган ҳолда йўл инфратузилмаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун жавоб берадиган “Ўзйўллойиҳа” лойиҳа-қидирув институти” давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда “Ўзйўллойиҳа” ДУК деб аталади) ташкил этиш;
йўл белгилари, йўл устига тортиладиган чизиқлар учун бўёқлар ва термопластнинг стандартларга жавоб беришини таҳлил қилиш ва уларни синовлардан ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган лабораторияни “Uzavtoyo’lbelgi” ДУК тузилмасида ташкил этиш, уни кўчириладиган ва турғун лабораториялар билан жиҳозлаш;
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасида юридик шахс ташкил этмай Инновацион ривожланиш жамғармасини тузиш, автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва уларни ривожлантириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик, технологик ишларни ўтказиш доирасида қўллаб-қувватлаш, автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги янги ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда интеллектуал тизимларни, техник воситаларни ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий этишни мазкур жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилаш топширилганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига:
“Махсусйўлқурилиш” ДУК ва “Ўзйўллойиҳа” ДУКнинг тузилмаси, уставлари белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек, уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини бир ой муддатда таъминлаш;
Инновацион ривожланиш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш, жамғармани ташкил этиш манбаларини ва маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти билан биргаликда “Шаҳарлардаги йўл бўйи ҳудудларининг энг яхши ландшафт дизайни” номи учун шаҳарлар ўртасида йиллик танловлар ўтказиш бўйича таклифларни уч ой муддатда киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Автомобиль йўллари эстетикаси”, “Йўл бўйи ҳудудларининг ландшафт дизайни”, “Йўл устига чизиқлар тортиш”, “Йўл ҳаракатини ташкил этиш” йўналишлари бўйича техник кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилишини таъминлаш, зарурат бўлса, хорижнинг етук мутахассисларини ўқитувчилар сифатида жалб қилиш топширилганлиги;
и) Тошкент шаҳри ҳокимлигига “Ўзйўллойиҳа” ДУК, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва “ТошкентбошпланЛИТИ” ДУК билан биргаликда марказий шаҳар кўчаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда йўловчилар ўтиш жойларини ускуналаш ва техник тартибга солиш воситалари билан жиҳозлашни, шу жумладан кўзи ожизларни мазкур соҳадаги илғор хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда овозлар ёрдамида қўллаб-қувватлашни назарда тутиш топширилганлиги;
к) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти, Тошкент aгpap университети, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда йўл қопламасини шамол туфайли нурашидан, ер ости сувларидан, қор ва қум уюмларидан ҳимоя қилишни таъминлаш учун маҳаллий табиий-иқлим шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўллари бўйлаб дарахтлар экиш бўйича илмий асосланган тавсияларни икки ой муддатда ишлаб чиқиш топширилганлиги;
л) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг йўл қопламасини демонтаж қилиш ҳамда тиклаш бўйича ишларни назорат қилиш функциялари юкланганлиги, бунда, зарурат бўлса, ишлар сифатини бузганлик ва ишларни тегишли рухсатларсиз бажарганлик учун маъмурий жавобгарликни қўллаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан тасдиқланган:
1-илова*га мувофиқ, 2019-2023 йилларда йўл белгилари ишлаб чиқаришни ва уларни республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастури; 
2-иловага мувофиқ, 2019-2023 йилларда йўл белгиларини ишлаб чиқаришни ва республика автомобиль йўлларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этиш дастурини молиялаштириш параметрлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича белгиланган тадбирларнинг муддатида амалга оширилишини таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 1 ноябргача муддатда келгуси йилнинг ҳудуддаги умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ҳамда ички хўжаликлараро йўллари, қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳар ва туман марказлари, шаҳар типидаги поселкалари кўчаларига йўл белгиларини ўрнатиш, йўл устига чидамли чизиқлар тортиш ишларининг туман (шаҳар)лар ва йўллар кесимида манзилли дастурларини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, туманлар ва Нукус шаҳар бюджетларини шакллантиришда уларнинг параметрларида йўл белгиларини ишлаб чиқариш, уларни хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларига, шаҳарлар, туман марказлари ва уларни бошқа аҳоли пунктлари кўчаларига ўрнатишни, йўл устига чидамли чизиқлар тортишни ташкил этишни молиялаштириш учун бюджетдан ажратиладиган мақсадли маблағларни назарда тутишни таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига  умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларига йўл белгиларини ўрнатиш, йўл устига чидамли чизиқлар тортиш ишларининг ҳар йилги дастур доирасида асосланган зарур маблағлар ҳисоб-китобини Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига тақдим этиб борилишини таъминласинлар.
Дастур параметрларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини сўзсиз таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Нагметов, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири, Ички ишлар вазири, Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи, туманлар ва Нукус шаҳар ҳокими зиммасига юклансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тадбирлар доирасида ўз ишларини ташкил этсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилиши белгиланган “Махсусйўлқурилиш” ДУК ва “Ўзйўллойиҳа” ДУКнинг тузилмасига ҳудудий корхоналарини киритиш бўйича таклифлар киритсинлар.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Тошкент давлат aгpap университети Нукус филиали, туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари,  Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси билан биргаликда йўл қопламасини шамол туфайли нурашидан, ер ости сувларидан, қор ва қум уюмларидан ҳимоя қилишни таъминлаш учун маҳаллий табиий-иқлим шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўллари бўйлаб дарахтлар турларини экиш бўйича илмий асосланган тавсияларни бир ой муддатда Вазирлар Кенгашига киритсинлар.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси туманлар ва Нукус шаҳри ҳокимликлари автомобиль йўлларида муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари ва бошқа аҳоли пунктларининг йўл қопламасини демонтаж қилиш ҳамда тиклаш бўйича ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси рухсатномаси асосида амалга оширилишини қатъиян таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.И.Нагметов ва Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи в.б. Т.М.Палмуратов зиммасига юклансин.

Қорақалпоғистон Республикаси  
 Вазирлар Кенгашининг Раиси
    Қ.Сариев