22.12.2024, Воскресенье

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3855-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3855-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Кенгаши қарор қилади:

1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3855-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.

2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

а) илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда муассасалар деб юритилади) илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш соҳасидаги асосий вазифалари этиб қуйидагилар ҳисобланиши белгилаб қўйилганлиги;

республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини жадал ва кенг жорий этиш;

фанлараро алоқаларни, шу жумладан халқаро фанлараро алоқаларни шакллантириш жараёнларини рағбатлантириш, қўшма дастурлар ишлаб чиқиш ва жамоаларни яратиш;

илмий ва илмий-техникавий фаолиятни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал этишга, шунингдек, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган амалий натижаларни олишга йўналтириш;

юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратишга хизмат қиладиган юқори технологияларни ишлаб чиқиш соҳасида инновацион тадқиқотларни олиб бориш;

тадқиқотларни мамлакатни изчил ривожлантириш бўйича замон талабларига жавоб берадиган, тижоратлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ва технологияларни жадал ишлаб чиқишга йўналтириш;

б) қуйидагилар илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг асосий усуллари этиб белгиланганлиги;

илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларидан фойдаланган ҳолда яратилган товарларни (бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни) реализация қилиш ёки ушбу натижалардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

тижорат ташкилотларини ташкил этиш, бунда уларнинг таъсисчиларидан бири устав фондига ҳисса сифатида интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни киритган муассасани (ёки ихтисослаштирилган аффилланган ташкилот) ҳисоблаш;

интеллектуал мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқларини учинчи шахсларга ўтказиш ва мазкур объектлардан фойдаланиш ҳуқуқини лицензия шартномаларини тузиш орқали, шу жумладан уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш;

в) вазирлик ва идоралар томонидан шартнома асосида харид қилиш орқали тижоратлаштириладиган ишланмалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ва бунда иловада кўрсатилган ишланмаларни ўз вақтида тижоратлаштирмаганлиги ва сифатсиз тижоратлаштирганлиги учун уларни жорий этишга жавоб берадиган шахсларга нисбатан уларнинг ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима шаклида интизомий жазо чоралари қўлланилиши белгилаб қўйилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда “Илм-фан” моддаси бўйича ажратилаётган маблағлар доирасида қуйидагиларни амалга ошириш учун маблағларнинг камида 20 фоизи йуналтирилишини назарда тутиш топширилганлиги;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан давлат-хусусий илмий кластерларини яратишга, илмий-техникавий тадқиқотларни республика иқтисодиёти тармоқлари ва минтақалари эҳтиёжларига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш;

илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришга, шу жумладан бюджет маблағлари олувчилар фаолиятини тегишли маслаҳатчилар томонидан экспертизадан ўтказиш, қўллаб-қувватлаш, халқаро стандартларга мувофик бизнес-режаларни тайёрлашга грантлар ажратиш топширилганлиги;

д) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академиясининг 2018 йил

1 октябрдан бошлаб;

патентланган интеллектуал мулк объектлари муаллифларига муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;

муаллифлар ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда иштирок этган илмий жамоага уларни тижоратлаштиришдан муассаса ҳисобига келиб тушаётган маблағларнинг тегишли равишда 40 ва 30 фоизи миқдорида кўшимча бир марталик мукофотлар жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;

е) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар бўйича давлат илмий-техник дастурларини бажариш доирасида муассасалар томонидан яратилган илмий ва илмий-техникавий фаолият натижалари, давлат илмий-техник лойиҳалар якунланганидан ва (ёки) улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейин тижоратлаштирилиши лозимлиги, фундаментал тадқиқотлар натижалари, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги лойихалар бундан мустасно этиб белгилаб қўйилганлиги;

муассасаларнинг илмий кенгашлари ишлаб чиқариш сири (ноу-хау) ёки тижорат сири режимида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг интеллектуал (номоддий) натижасини қўриқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлиги;

ж) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига илмий ва илмий техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун мунтазам равишда инвестицияларни жалб қилишни таъминлаш масъулияти юклатилганлиги;

з) хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарига самарасиз ва маънавий эскирган инфратузилмани алмаштириш, шунингдек, атроф-муҳитни ифлослантириш даражасини пасайтириш имконини берадиган янги техника ва экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш билан боғлик тадбирларни фаол молиялаштириш тавсия этилганлиги;

и) Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажриба ва миллий амалиётни ўрганиш натижалари асосида қуйидагилар тасдиқланишини назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилганлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;

тижорат сири режимида қўриқланадиган интеллектуал мулк объектларига, шу жумладан патентлаш имкониятига эга бўлган техник ечимлар ва ишлаб чиқариш сирларига (ноу-хауларга) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш тўғрисидаги низом;

муаллифлар ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда иштирок этган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий жамоаларига қўшимча бир марталик мукофотларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда илмий ва илмий-техникавий фаолиятнинг тижоратлаштирилган натижалари сонини асосий мезонлардан бири сифатида назарда тутган ҳолда муассасаларнинг самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилганлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқаришда жорий этишга тайёр илмий ва илмий-техникавий натижаларни тижоратлаштириш учун техник-иқтисодий асосларни тайёрлашда муассасаларга кўмаклашиши:

к) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган интеллектуал мулк объектлари бўйича ахборотнинг “Инновацияларнинг виртуал ярмаркаси” интерактив интернет-порталини янгилаш учун доимий асосда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилишини таъминлаш вазифаси юклатилганлиги;

л) инновацион маҳсулотларга доир давлат стандартлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртмаларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузуридаги стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар томонидан ишлаб чиқилиши;

инновацион маҳсулотларга доир давлат стандартлари истиқболда анъанавий технологиялар имкониятларидан илгарилаб кетадиган бошланғич талаблардан иборат бўлиши ва халқаро стандартларга ёки ривожланган хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига мос келиши лозимлиги;

тажриба ва серияли ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида янги инновацион маҳсулотларга давлат стандартларини рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлар олишга қилинган харажатлар Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилганлиги;

м) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига муассасалар томонидан илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини хорижда тижоратлаштиришга, шунингдек, уларни халқаро бозорларда илгари суришга дипломатик воситалар орқали кўмаклаш топширилганлиги.

н) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳар (туман)лар ҳокимликларига ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари билан биргаликда республика олимларининг илмий-амалий ва инновацион лойиҳалари ҳамда ишланмалари учун хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари портфелини шакллантириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасига илмий ва илмий техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун мунтазам равишда инвестицияларни жалб қилишни таъминлаш масъулияти юклатилсин.

4. Нукус шаҳар ва туманлар хокимликлари ҳар йили инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари билан биргаликда республика олимларининг илмий-амалий ва инновацион лойиҳалари ҳамда ишланмалари учун хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари портфелини шакллантирсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Хабибуллаев зиммасига юклансин.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қ. Сариев