22.12.2024, Воскресенье

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 616-сонли қарори ижросини таъминлаш ва республикада ёзги такрорий пилла етиштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 03/1-949-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 11 августдаги «2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 616-сонли қарори ижросини таъминлаш ва республикада ёзги такрорий пилла етиштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 03/1-949-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 11 августдаги «2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 616-сонли қарори ижросини таъминлаш ва республикада ёзги такрорий пилла етиштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 03/1-949-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  30 июлдаги 03/1-949-сонли йиғилиш баёни (4 ва 5 банди) топшириқлари ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги баёни билан:
а) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Шарипов)нинг:
жорий йилнинг август ойида учинчи такрорий пилла етиштиришни ташкил этиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинганлиги;
учинчи такрорий пилла мавсуми учун республикага 40 минг қути хорижий ипак қурти уруғини олиб келиш бўйича таклифи маъқулланганлиги;
б) учинчи такрорий пилла етиштиришни амалга ошириш тизими 1-иловага ва республика бўйича такрорий пилла етиштирувчи ҳудудлар рўйхати 2-иловага, такрорий ипак қурти боқишни ташкил қилишга масъул пиллани қайта ишлаш корхоналари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

в) Ҳудудларда учинчи такрорий пилла боқиш ишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда туманлар ҳокимлари масъул ҳисобланиши белгилаб қуйилганлиги;
г) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси (Шарипов)га:
40 минг қути хорижий ипак қурти уруғларини республикага беталофат олиб келинишини таъминлаш чораларини кўриш;
об-ҳаво иссиқлигини инобатга олиб, келтирилган хорижий ипак қурти уруғларининг барча технологик ва агротехник тартиб-қоидаларига амал қилинган ҳолда сақланиши ва тарқатилишини таъминлаш;
маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда  жойларда ипак қурти уруғларининг жонланиши ва жонланган ипак қуртларини қисқа муддатларда боқувчи (звено)ларга етказилишини ҳамда ҳар бир звенога 10 граммдан кўп бўлмаган миқдорда ипак қуртларини тарқатилишини ташкил этиш ва назоратга олиш;
маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда учинчи такрорий пилла етиштиришнинг мониторингини амалга ошириш;
ипак қуртини такрорий боқиш эвазига етиштирилган пилла хом ашёсини ўз таркибидаги корхоналарга мутаносиб равишда қайта ишлаш учун тақсимлаш;
қайта ишлаш корхоналарининг қабул қилган пилла хом ашёсини қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарган маҳсулотлари (хом ипак, ипак калаваси, мато, ипак чиқиндиси ва бошқа)нинг ҳисобини олиб бориш ва бу маҳсулотларнинг сотилиши ва экспортини амалга оширилишини назорат қилиш;
учинчи такрорий боқиш учун ипак қурти уруғини олиб келиб, унинг жонлантирилиб, етиштирилган пилланинг тайёр маҳсулот кўринишида сотилишгача бўлган бир неча босқич (занжир)ли жараёнларни самарали ташкил этиш;
учинчи такрорий пилла мавсумига тизим корхоналарини тўлиқ жалб қилиш ларнинг қарорлар ижроси ва пилла мавсумига бўлган муносабатларини доимий таҳлил қилиш ҳамда мавсумда  фаол иштирок этмаган корхоналар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;

тизим корхоналари раҳбарлари билан биргаликда учинчи такрорий пилла етиштираётган хонадонларга бориб, пилла боқувчиларни рағбатлантириш чораларини кўриш ҳамда Давлатимиз Раҳбари томонидан уларнинг меҳнатини қадрлаш учун яратиб берилаётган  имконият ва қулайликлар, хусусан, соҳанинг ривожи учун қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;
жорий йилнинг 30 июлгача Ипакчилик илмий-тадқиқот институти олимлари ва илмий ходимларини жалб этган ҳолда, Уюшма таркибидаги корхона ва ташкилотлар учун такрорий пилла етиштириш бўйича ўқув-семинар ташкил этиш;
жорий йилнинг 1 августигача 3-иловада номлари қайд этилган пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан инкубаторияларни дезинфекция қилиб, мавсумга шай қилиб қўйилишини, такрорий пилла етиштириш учун зарур бўлган жиҳозлар (тўшама қоғоз, формалин термометр, съёмник (кўтаргич қоғоз), шунингдек бўнак маблағларининг тайёрланишини назоратга олиш топширилганлиги;
д) Тижорат банкларига такрорий пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва хонадонларга ўз вақтида бўнак маблағларини бериш учун пиллани қайта ишлаш корхоналари мурожаатлари асосида қисқа муддатларда банк кредитлари ажратиш тавсия этилганлиги;
е) Адлия вазирлиги (Давлетов) ҳудудий адлия бошқармалари  томонидан такрорий пилла етиштириш бўйича контрактация ва ички меҳнат шартномалари тузилиши ва рўйхатга олинишини назоратга олиш топширил-ганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. 2018 йил август ойида такрорий пилла етиштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича «Пилла штаби»таркиби 1-иловага мувофиқ;
2018 йил август ойида такрорий пилла етиштиришни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
2018 йил ёзги мавсумда учинчи такрорий ипак қурти боқиш ва тирик пилла етиштириш топшириғи 3-иловага мувофиқ;


2018 йил ёзги мавсумда такрорий ипак қурти боқишни ташкил этишга масъул пиллани ишлаш корхоналари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Аннакулов), «Қорақалпоғистон Агро-пилла» МЧЖ (Хўжаков), «Азия-Силк» Веътнам шўьба корхонаси (Тураев), «Бустон-Силк» МЧЖ (Жаркинбаев), Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Амударё, Хўжайли, Тахиатош, Шўманой, Қонликўл, Нукус, Кегейли ва Чимбой туманлари ҳокимликлари билан биргаликда:
икки кун муддатда учинчи такрорий пилла етиштириш бўйича талаб этиладиган барча ташкилий масалаларни амалга ошириш учун туман «Пилла» штабларини тузиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, туман ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқлаш;
ўн кун муддатда учинчи такрорий пилла етиштирувчилар билан контрактация шартномалари ва ички меҳнат шартномаларининг тузилишини таъминлаш ва уларга бўнак маблағларини бериш бўйича аниқ чоралар кўриш;
жорий йилнинг 1 августгача инкубаторияларни мавсумга тайёрлаб қўйиш, инкубист-мутахассисларни белгилаш ва ипак қурти уруғлари қуртларининг қисқа вақт (2-3 соат)да тарқатиш чораларини кўриш бўйича масъулларни белгилаш, бунда асосий эътиборни туманларда жонланган уруғларни ҳудудма-ҳудуд боқувчига етказиш бўйича масъул шахс ва транспорт воситаси ажратилишига қаратиш;
ушбу қарорнинг 2-иловасидаги такрорий пилла етиштиришни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурига қатъий амал қилиниши ва дастурдаги ҳар бир банднинг ижросини назоратга олинишини таъминлаш;
фермер хўжаликлари ихтиёридаги тут дарахтларидан оқилана фойдаланишни назорат қилиш, бунда навдаларни кесмасдан, баргларни териб олишни ташкил этиш бўйича туманлардаги пиллачилик агрономлари  ва мутасаддиларни масъул қилиб белгилаш;
тутзорларни маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини ташкил этиш;
учинчи такрорий пилла етиштириш мавсуми давомида ҳар бир фаоллар ёки қишлоқ хўжалигига оид ўтказиладиган мажлисларда пилла масаласини таҳлил қилиш ва зарурий кўрсатмалар бериш;
амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳар 10 кунда Вазирлар Кенгашига ёзма ахборот бериб бориш топширилсин.
5. «Қорақалпоғистон Агро-пилла» МЧЖ (Хўжаков), «Азия-Силк» Веътнам шўьба корхонаси (Тураев) ва «Бустон-Силк» МЧЖ (Жаркинбаев):
об-ҳаво иссиқлигини инобатга олиб, келтирилган хорижий ипак қурти уруғларининг барча технологик ва агротехник тартиб-қоидаларига амал қилинган ҳолда сақланиши ва тарқатилишини таъминлаш;
туманлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда ипак қурти уруғларининг жонланиши ва жонланган ипак қуртларини қисқа муддатларда боқувчи (звено)ларга етказилишини ҳамда ҳар бир звенога 10 граммдан кўп бўлмаган миқдорда ипак қуртларини тарқатилишини ташкил этиш ва назоратга олиш;
туманлар ҳокимликлари билан биргаликда учинчи такрорий пилла етиштиришнинг мониторингини амалга ошириш;
ипак қуртини такрорий боқиш эвазига етиштирилган пилла хом ашёсини ўз таркибидаги корхоналарга мутаносиб равишда қайта ишлаш учун тақсимлаш;
қайта ишлаш корхоналарининг қабул қилган пилла хом ашёсини қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарган маҳсулотлари (хом ипак, ипак калаваси, мато, ипак чиқиндиси ва бошқа)нинг ҳисобини олиб борсин ва бу маҳсулотларнинг сотилиши ва экспортини амалга оширилишини назорат қилиш;
учинчи такрорий боқиш учун ипак қурти уруғини олиб келиб, унинг жонлантирилиб, етиштирилган пилланинг тайёр маҳсулот кўринишида сотилишгача бўлган бир неча босқич (занжир)ли жараёнларни самарали ташкил этиш;
учинчи такрорий пилла мавсумига тизим корхоналарини тўлиқ жалб қилишларнинг қарорлар ижроси ва пилла мавсумига бўлган муносабатларини доимий таҳлил қилиш ҳамда мавсумда  фаол иштирок этмаган корхоналар тўғрисида Вазирлар Кенгашига таклиф киритиш;
тизим корхоналари раҳбарлари билан биргаликда учинчи такрорий пилла етиштираётган хонадонларга бориб, пилла боқувчиларни рағбатлантириш чораларини кўриш ҳамда Давлатимиз Раҳбари томонидан уларнинг меҳнатини қадрлаш учун яратиб берилаётган  имконият ва қулайликлар, хусусан, соҳанинг ривожи учун қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;

жорий йилнинг 1 августигача 4-иловада номлари қайд этилган пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан инкубаторияларни дезинфекция қилиб, мавсумга шай қилиб қўйилишини, такрорий пилла етиштириш учун зарур бўлган жиҳозлар (тўшама қоғоз, формалин термометр, съёмник (кўтаргич қоғоз), шунингдек бўнак маблағларининг  тайёрланишини назоратга олиш топширилсин.
6. Тижорат банкларига такрорий пилла етиштирувчи фермер хўжаликлари ва хонадонларга ўз вақтида бўнак маблағларини бериш учун пиллани қайта ишлаш корхоналари мурожаатлари асосида қисқа муддатларда банк кредитлари ажратиш тавсия этилсин.
7. Адлия вазирлиги (Садыков) томонидан такрорий пилла етиштириш бўйича контрактация ва ички меҳнат шартномалари тузилиши ва рўйхатга олинишини назоратга олсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.Ж.Хожаметов зиммасига юклатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгашининг Раиси
Қ.Сариев