Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 297-сонли қарори ҳақида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3549-сонли қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентинииг 2018 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3549-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 297-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида кўрсатилган қарори билан:
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги;
б) вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари С.И.Нагметов ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Т.Р.Баекеев зиммасига юклансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси | Қ.Сариев |