06.11.2024, Sárshembi

Bos jumıs orınları

Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

I. Меҳнат ресурслари:

Қорақалпоғистон Республикасида ўртача аҳоли сони
1 952,1 минг кишини ташкил қилиб, шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 1078,4 минг киши. Иқтисодий фаол аҳоли эса 791,6 минг кишини ташкил этиб, шундан банд аҳоли 716,3 минг киши. Иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 314,2 минг кишини ва иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 265,2 минг кишини ташкил этиб, иқтисодий нофаол аҳоли сони 286,8 минг кишини ташкил этмоқда. Ишсизлар эса 75,3 минг кишини ташкил этмоқда (ишсизлик даражаси 9,5%).

 

II. Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил       14 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши (55-сонли) баёнига асосан мутасадди вазирлик ва идоралар билан 2022 йилда доимий ва мавсумий иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Баён топшириғига асосан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 157 332 та  доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди, жумладан:

4743 та – Қурилиш ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳисобига;

3333 та - Инвестиция дастури доирасида;

11 168 та – Туризм, маданий мерос ва спорт соҳасида;

94 956 та- Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасида;                                          43 132 та – савдо ва хизмат кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳунармандчилик ҳисобига доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган.

 

2. Ҳисобот давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат этган 16419 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига жойлаштирилди.

 

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2022 йил учун 674 та корхона ва ташкилотларда 1691 та иш ўринлари банд (квота) қилиниб, ҳисобот даврида 559 нафар фуқаролар (33,1%) ушбу иш ўринларига ишга жойлаштирилди, шундан ногиронлиги бўлган шахслар учун 62 та ўрни банд қилиниб 13 нафар фуқароларимиз (21,0%) ишга жойлаштирилди.

 

4. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроси орқали, яъни Амударё туманида 660 нафар фуқароларга вақтинчалик, бир марталик иш билан таъминлаш хизматлари кўрсатилди.

 

5. Ҳисобот даврида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 124 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмаркалари” ўтказилди.

Ушбу ярмаркаларга 2499 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги
6060 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркаларда жами 4024 нафар ишсиз фуқаролар иштироки таъминланиб, қатнашганларнинг 2274 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 304 нафари касб-хунарга ўқишга, 268 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди, 1178 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

6. Ишсизлик мақомига эга, ишсиз ва вақтинча ишини йўқотган, хорижга ишлаш учун кета олмаган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1415 нафар фуқароларга 2316,8 млн.сўм ишсизлик нафақаси тайинланди.

 (Меҳнат органларидан рўйхатдан ўтган ишсиз фуқароларни белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқароларга ишсизлик нафақасини тайинланади (239 минг.сўм)).

 

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март кунги "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шаҳсларни авф этиш тўғрисида"ги ПФ-90-сонли Фармонига асосан жазони ижро этиш муассасаларидан АВФ этилган 2 нафар фуқаронинг меҳнатга лаёқатлиги аниқланди ва бандлиги таъминланди.

 

8. Ҳисобот давомида жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган 155 нафар фуқаролар билан уйма-уй юриб суҳбат ўтказилиб, улардан 145 нафарининг меҳнатга лаёқатлилиги ва 10 нафарининг даволанаётганлиги аниқланди.

Ҳисобот ойи давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан жами меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг 35 нафари доимий ишларга ва 63 нафари мустақил равишда иш билан бандлиги таъминланган, Ёшга доир пенсия тайинланганлар 2 нафарни, ишга жойлашишни рад этганлар 18 нафарни, кўчиб кетганлар 4 нафарни, васийлик органига топширилгани 1 нафари ва ишга жойлашиш жараёнидагилар 22 нафарни ташкил этмоқда.

 

9. Ҳисобот ойи давомида 679 нафар ёшлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб захирага бўшатилган, шундан 23 нафари харбий кисимларда шарнома асосида хызматларин давом эттирмокда, келганлардан 615 нафарининг бандлиги таъминланди, жумладан:

Ҳисобот давомида 37 нафарининг иш билан бандлиги таъминланди, шундан нафари аввалги иш жойига, 12 нафари бўш иш ўринларига, нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, нафари субсидия ажратиш оркали бандлиги таминланди, 8 нафари қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга жойлашди ва             2 нафари ўз тадбиркорлик ишларини бошлади.

Шунингдек, 193 нафар ёшларимиз қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ишга киришга ҳужжатларини топширган,    265 нафари Олий  таълим муассасаларига, 120 нафари ҳарбий олий таълимга муассосаларга тайёргарлик кўраётган бўлса, 2 нафари хисобдан чикган ва 39 нафарининг АБКМ томонидан ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

 

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш:

Йил даврида ишсиз деб эътироф этилган 11000 нафар фуқароларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш белгиланиб, ҳисобот давомида 5233 нафар фуқаролар                  касб-ҳунарга жал этилди, шундан 4314 нафари хотин-қизлар,
2718 нафари ёшларни ташкил қилади.

Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида 4 та йўналиш бўйича 15 та касб-ҳунарга, 3 та хорижий тилларга ҳамда 2 та IT соҳасига ўқитишни III сменада жами 36 та гуруҳда (19 та гуруҳ  I-сменада13 та гуруҳ, II-сменада4 та гуруҳ, III-сменада) ташкил этилиб, жами
965 нафар тингловчилар ўқишга жалб қилинди ва шулардан 356 нафари ўқишни давом этирмоқда, 520 нафари якуний имтиҳонлари топшириб, сертификатларга эга бўлишди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтган Нукус туманидаги Кердер касб-ҳунарга ўқитиш марказларида та йўналишларида 265 нафар фуқаролар, Элликқалъа туманларидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида та йўналишларида 363 нафар фуқаролар ва Тахиоташ туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 8 та йўналишта 556 нафар фуқаролар ўқишга жалб қилинди.

Ҳудудларда ташкил этилган 8 та ўқув масканларида                       ҳисобот даврида та йўналишда, яъни тикувчилик, сартарош (эркаклар, аёллар), компьютер саводхонлиги бўйича 805 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Шу билан бирга устоз-шогирд усулида 631 нафар, вазирлик тасарруфида бўлмаган бошқа давлат муассасаларда 866 нафар, нодавлат таълим муассасаларида 893 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Нукусдаги Транспорт коллежида ташкиллаштирилган “Қурилиш соҳасида етук кадрларни тайёрлаш маркази”да 14 та йўналишда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган, чет элларда ишлаш истаги бор шахслар ҳамда меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва декабрь ойида ўқишларини бошлаган ишсиз 269 нафар фуқаролар ўқишларини тугатди ва IV-патокда бугунги кунда 244 та фуқаро 1-апрелдан ўқишни бошлади.

2022-йилда 14 та туманларда қўшимча 39 масканлар ташкил этиш режалаштирилиб, бугунги кунда мазкур масканлардан 15 таси қайта таъмирланиб, жиҳозланди, шундан:

Хўжайли туманида “Саршингул” ОФЙда 3 та йўналишда (аёллар ва эркаклар сартароши 15 нафар, ошпазлик 14 нафар, маиший техникаларни таъмирлаш 5 нафар );

“Тутзар” МФЙ тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курси ташкил қилинди бугунги кунда 13 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Тахтакўпир туманида “Айдинжол” МФЙда 1 та йўналишда (ошпазлик 22 нафар);

Нукус касб-ҳунар ўқитиш марказидан Чимбой туманидаги             “Кенес” ОФЙда ташил қилинган маҳалла масканига  тикув машиналари етказилиб берилди ва бугунги кунда 19 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Кегейли тумани “Халқабат” МФЙда тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курси ташкил қилинди бугунги кунда          30 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

“Жанабазар” МФЙда тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курси ташкил қилинди бугунги кунда 13 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Муйноқ туманидаги  “Маденли” ОФЙга тадбиркор томонидан тикув машина ва ошпазликга жиҳозлар вақтинчаликга топширилди бугунги кунда нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

“Талли озек” МФЙда 5 та йўналиш бўйича Компютер оператори, Тикувчилик, Ошпазлик, Сантехник, Аёллар сартароши ўқув курслари, “Бўзатов” ОФЙда тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курси ташкил қилинди.

Кўнғирот туманида “Минжарган” МФЙда  5 та йўналиш бўйича Компютер оператири, Тикувчилик, Ошпазлик, Сантехник, Аёллар сартароши ўкув курслари ташкил қилинди.                                            “Санат” МФЙда (Косметолиг, Тикувчи, Массаж, Нейил стилис) ташкил қилинди.

Бўзатов тумани “Бўзатов” МФЙ да 5 та йўналиш бўйича Компютер оператири, Тикувчилик, Ошпазлик, Сантехник, Аёллар сартароши ўкув курслари ташкил қилинди.

Элликқала тумани “Сарабий” ОФЙда тикувчилик йўналиши бўйича ўқув курси ташкил қилинди.

Тўрткўл тумани “Калтаминор” МФЙда тикувчилик йўналиши бўйича, “Шорахин” ОФЙда тикувчилик бўйича ўқув курси ташкил қилинди.

47 та маҳалла масканлардан намунали маҳаллада ташкил қилинадиганлар сони 18 та бўлиб, 29 та масканларни ўзгартириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

 

 

 

Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

11.  Жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 9014 нафар аҳолини жамоат ишларига жалб қилинди ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан
8,2 млрд.сўм тўлаб берилди, яъни:

- шаҳар, туман, аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш (кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш кабилар) ишларга 3877 нафар фуқаро;

-уй-жой коммунал ва бошқа инфраструктура объектларини таъмирлашда 37 нафар фуқаро;

-мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига 219 нафар фуқаро;

-ногиронлар, кексалар, беморлар ва бошқаларни парваришлаш ишларига 2 нафар фуқаро;

саноат тармоқлари ва хизматлар кўрсатиш соҳасига 812 нафар фуқаро;

- патронаж хизмати учун 17 нафар фуқаро;

- чорванасл марказлари техник осеменаторлари учун 379 нафар фуқаро;

- меҳнат инспекторларига ёрдамчиси сифатида 1566 нафар фуқаро;

- жамоат ёрдамчиси, МФЙ райси ўринбосарлари ва дараҳт парваришловчи сифатида 2105 нафар фуқаро ишга жалб қилинди.

(Ташкилотлар буюртмаларига асосан вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган ҳар бир фуқарога меҳнатга ҳақ тўлаш тарифлар сеткаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда ҳақ тўланади)

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия:

12. Фермерлар кенгаши, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўтказилган ўрганишлар давомида “Аёллар ва Ёшлар дафтари”га киритилган 512 кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг шахсий томорқасига иссиқхона, экин экиш учун кўчат ва уруғликлар ва суғориш воситаларига эҳтиёжи борларга йил давомида 2040,0 млн.сўм Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия маблағлари берилди.

Шундан, енгил типдаги иссиқхона қуриш учун 366 нафар фуқароларга 1720,0 млн.сўм, уруғлик ва кўчат сотиб олиш учун 13 нафар фуқароларга 9,9 млн.сўмсуғориш воситаларини харид қилиш учун 133 нафар фуқароларга 310,1 млн.сўм субсидиялар ажратилди.

 (Маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ҳамда томорқаси мавжуд фуқароларни ўрганиб чиқади, улардан субсидия олишга эҳтиёжманд оилаларни аниқлайди. Ишсиз фуқаро (томорқа ер эгаси) томорқасига субсидия ажратиш бўйича АБКМга мурожаат қилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида қуйидаги субсидиялар ажратилади:

- енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача (6,7 млн.сўм);

- сувғориш воситалари харид қилиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача (2,45 млн.сўм);

- уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача (669,0 минг.сўм)).

 

13. Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги кооперативлари ташкил этилмоқда.

Бунда, энг аввало Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларидаги маҳаллалардан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож камбағал оилалар аниқланиб, қишлоқ хўжалиги кооперативларга аъзо бўлиш ва ўз меҳнати орқали даромад манбайига эга бўлиш истагини билдирган ўртача 50 нафардан фуқароларни бирлаштириб, заҳирадаги ерлардан ҳар бирига ўртача 20 сотихгача ер майдони ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача субсидия ажратиш амалиёти жорий этилди.

Унга кўра, 2022 йил январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги, тикувчилик, ҳунармандчилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик йўналишларида кооперативларини ташкил этиш истагини билдирган 29 та талабгор кооперативларга 776 нафар ишсиз фуқароларни аъзолигига бириктириш учун 2499,2 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилди.

(Туман сектор раҳбарларининг тавсиясига асосан - қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этмоқчи бўлган (агробизнес соҳасидаги амалдаги етакчи тадбиркор) ташаббускор аниқланади. Кооперативнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб туман ҳокимлиги томонидан озуқа маҳсулотларини етиштириш ёки хизмат кўрсатиш биноларини қуриш ва бошқа зарур мақсадлар учун айланмадан чиққан ер майдонларини ажратиб берилади).

 

14. Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йил январь-июнь ойларида давомида 119 нафар ишсиз фуқароларга тадбиркор фаолиятини бошлашлари ва “Ҳунармандчилик” уюшмасига аъзолик бадали учун
43,1 млн. сўмлик субсидиялар ажратилиб давлат рўйхатидан ўтказилди.

(Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз шахсларга – якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун ишсиз фуқароларга харажатларни энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача тўловлар амалга ошириш белгиланган)

 

15. Тадбиркорлик фаолияти учун асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш мақсадида Республика бўйича Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 219 нафар ишсиз фуқароларга тадбиркор фаолиятини бошлашлари учун 573,2 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди ва бугунги кунда ўзини-ўзи банд қилган ҳолда фаолиятини юритмоқда.

 

Шу билан бирга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6 ой давомида 4 та корхонада 5 нафар фуқароларни квота иш ўринларидан ортиқ миқдорда ишга қабул қилганлиги учун 7,8 млн сўм ва 6 корхонада 265 нафар фуқароларни касб ҳунарга ўқитгани ва малакасини оширгани учун 657,7 млн.сўм  субсидиялар ажратилди.



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида кадларни ишга қабул қилиш тартиби ва бўш иш ўринлари тўғрисида

маълумот

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ишга қабул қилинувчи номзод ҳақидаги маълумотлар Вазирлар Кенгашининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.

Маълумотларига кўра талабларга жавоб берадиган номзодлар Вазирлар Кенгашига дастлабки суҳбатга таклиф этилади. Тегишли раҳбарлар билан суҳбатдан муваффакиятли ўтган номзод Вазирлар Кенгаши Раиси билан шахсан суҳбатдан ўтади.

Саралаш ва суҳбат босқичидан муваффақиятли ўтган номзод билан меҳнат шартномаси тузилади ва уни ишга қабул қилиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарори қабул қилинади.

Номзоднинг тайёргарлиги ва малакасидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистн Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси томонидан 3 ёки 1 ойлик синов муддати белгиланиши мумкин.

Ишга қабул қилинган ходимга барча иш шароитлари яратиб берилади. Ходимнинг ижтимоий ҳимояси қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади, унинг манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимояланади.

 

Ҳозирги кунда яъни 2022 йилнинг 18 февраль ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши аппаратида жами 80 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, унда бўш иш ўринлари мавжуд эмас.