Жорий йилнинг 14-октябрида Вазирлар Кенгашининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг 2023 йил 2 февраль кунги 52-сонли қарори бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган ишлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Б.Утемратов ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этиб, ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олди.